Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол:  Янги таҳрирдаги Конституциямиз


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   152
Bog'liq
referendum

44-савол:
 Янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасида болалар меҳнатига оид қандай 
нормалар белгиланмоқда?
Жавоб:
Ўзбекистон 
Рес пуб ликаси 
Пре зиденти
Ш. Мир зиёев 2022 йил 20 июнда 
Конс титуциявий комиссия аъзо-
лари билан учрашувда ин-
сон 
ҳуқуқларини 
ҳимоя 
қилиш бўйича амалдаги 
тизимнинг самарасини оши-
риш мақсадида Консти ту циямизда болалар меҳнатига 
йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратган эди.
Ўзбекистон Республикаси 2008 йилда Халқаро меҳнат 
ташкилотининг Болалар меҳнатининг оғир шаклларини 
тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар 
тўғрисидаги Конвенцияни
ратификация қилган. 
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги ва Жиноят кодексларида вояга етмаган 
шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги 
тўғрисидаги талабларни бузиш, яъни вояга етмаган шахс 
меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-
одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш 
учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари 
белгиланган.


77
Янги 
таҳрирдаги 
Конституциямиз 
лойиҳасининг 
44-моддасида “Болалар меҳнатининг боланинг соғли-
ғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний 
ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг 
таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари 
тақиқланади”
, деган қатъий норма мустаҳкамланмоқда.
Пахта далаларида ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ишларида, 
умуман, бошқа соҳаларда ҳам болалар меҳнатидан фойдаланиш, 
айниқса, уларни жалб қилишнинг олдини олиш ва унга қарши 
курашиш бўйича тизимли ва қатъий ислоҳотлар натижасида 
Ўзбекистонда болаларнинг мажбурий меҳнати тўлиқ барҳам 
топди. 2 миллионга яқин болалар мажбурий меҳнатдан озод 
қилинди.
Эндиликда бу борадаги давлат сиёсатини конституциявий 
даражада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадамлар 
ташланмоқда. 
Конституциямизга илк маротаба киритилаётган мазкур норма 
мамлакатимизда ушбу соҳада эришилган ютуқларни қатъий 
мустаҳкамлайди ҳамда болалар соғлом ва баркамол бўлиб вояга 
етишлари учун муҳим ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади.
Айни пайтда, ушбу конституциявий норма болаларнинг 
соғлиги, хавфсизлиги, тўлиқ жисмоний, ақлий ва маънавий 
ривожланишига таҳдид солмайдиган, таълим олиш жараёнини 
бузмайдиган тарзда меҳнат қилишларига тўсқинлик қилмайди. 
Хусусан, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнатга тайёрлаш 
учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув 
юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиги, хавфсизлиги, 
тўлиқ жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишига таҳдид 
солмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни 
ўқишдан бўш вақтида бажариши учун – улар ўн беш ёшга 
тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг 
ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан 
ишга қабул қилишга йўл қўйилади.


78

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling