Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   152
Bog'liq
referendum

42-моддасида 
меҳнат ҳуқуқи ва уни амалга оширишга оид 
қуйидаги нормалар белгиланмоқда:
биринчидан, ҳар ким муносиб меҳнат қилиш ҳуқуқига 
эга
, деган норма мустаҳкамланмоқда. Конституциявий 
ислоҳотлар доирасида фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи 
янгича қараш билан бойитилиб, “муносиб” сўзи билан 
тўлдирилмоқда. Эндиликда “муносиб меҳнат” деганда, адолатли 
иш ҳақи тўланадиган иш жойлари, етарли меҳнат шароитлари 
ва ишончли ижтимоий ҳимоя кўзда тутилади.
Шунингдек, ҳар ким хавфсизлик ва гигиена талаблари-
га жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш 
ҳуқуқига эгалиги
белгиланмоқда. Хавфсизлик ва гигиена та-
лабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитлари деганда, 
хавфсизлик стандартлари, санитария нормалари ва қоидалари, 
гигиена нормативлари талаблари асосида иш жойларини ташкил 
этиш тушунилади. Бундай шароит ходимларни касб касаллик-
лари, ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар ва инсонлар ўлимини 
ёки соғлиғига зарар етказишнинг олдини олади.
Ушбу масала бўйича 2006 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти 
томонидан Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш 
асослари тўғрисидаги Конвенция қабул қилинган бўлиб, 
Ўзбекистон 2021 йилда ушбу ҳужжатни ратификация қилган;
иккинчидан, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз 
ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам 
миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш 
ҳуқуқига эга
, деган норма назарда тутилмоқда. Шу мақсадда 
ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва базавий 
ҳисоблаш миқдори белгиланади. 
Ўхшаш нормалар Испания, Италия, Португалия, Чехия, 
Руминия, Хитой, Туркия
каби давлатлар конституцияларида 
белгиланган.
Меҳнат ҳуқуқига оид ушбу янгиликлар фуқароларимизга 
ҳаёти ва соғлиғи учун зарар етказмайдиган иш жойларда 
ишлашга, меҳнатига яраша муносиб иш ҳақи олишга 
конституциявий кафолат яратади.


73

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling