71
фойдаланишини
ҳамда
давлат
фуқаролик
хизматида
профессионал сифатлар ва алоҳида хизматлар асосида кўтарилиб
боришни таъминлайдиган номзодларни
саралаб олишнинг
шаффоф механизмлари амал қилмоқда.
Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро
пактнинг 25-моддасида
“ҳар бир фуқаро ҳеч бир камси-
тишсиз ва асосланмаган чеклашларсиз ўз мамлакатида
умумий тенглик шартларида давлат хизматига кириш”
ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Ўхшаш нормалар
Италия, Латвия ва бошқа
давлатлар
конституцияларида ҳам ўз аксини топган.
Бундай ҳуқуқнинг берилиши фуқароларга давлат хизматига
киришда ортиқча талаблар қўйилишининг, коррупциявий
ҳолатлар, маҳаллийчилик,
таниш-билишчилик, қариндош-
уруғчилик каби иллатларнинг олдини олади. Ўзбекистон
фуқароларининг давлат хизматига киришда тенг имкониятларга
эга
бўлиши
давлат
хизматининг
жозибадорлиги
ва
рақобатдошлиги ошишига хизмат қилади, ўз навбатида, давлат
органлари фаолияти самарадорлиги, хизмат кўрсатиш сифати,
давлат хизматининг очиқлиги ва профессионаллигини оширади.
41-савол:
Янги таҳрирдаги Конституция
лойиҳасига меҳнат ҳуқуқи ва уни амалга
оширишга
оид
қандай
янгиликлар
киритилмоқда?
Жавоб:
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини
амалга
ошириш, уларни иш билан таъминлаш ва ишсизликдан
ҳимоялаш, муносиб меҳнат учун муносиб иш ҳақи
билан
таъминлаш ижтимоий давлатнинг асосий шартларидан биридир.
Шу боис Асосий қонунда
ҳар бир шахснинг асосий меҳнат
ҳуқуқларини кафолатлаш улар-
ни ижтимоий-иқтисодий жиҳат-
дан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя
қилиш нуқтаи назаридан муҳим
аҳамият касб этади.
72
Жумладан, янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг
Do'stlaringiz bilan baham: