Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   152
Bog'liq
referendum

Халқаро 
меҳнат 
ташкилотининг 
Ривожланаётган давлатлар хусусиятларини эътиборга 
олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 
белгилаш тўғрисидаги конвенцияси
да энг кам иш ҳақи 
даражасини аниқлашда мамлакатдаги иш ҳақининг умумий 
даражаси, истеъмол нархлари, ижтимоий нафақалар ва бошқа 
ижтимоий гуруҳларнинг қиёсий турмуш даражасини ҳисобга 
олган ҳолда белгиланиши лозимлиги кўрсатилган. Иш берувчилар 
ходимга иш ҳақини белгилашда юқоридаги талабларни инобатга 
олишлари лозим. 
Мазкур янги норманинг Конституцияда белгиланиши 
фуқароларнинг иш ҳақлари миқдори шунчаки эмас, айнан 
уларнинг муносиб турмуш кечиришини таъминлашда, пировард 
натижада аҳоли турмуш даражасини яхшилашда ва мамлакатда 
ижтимоий адолатни таъминлашда амалий аҳамиятга эга.
43-савол:
 
Конституцияда 
фуқароларни 
 ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камба-
ғалликни қисқартириш борасидаги нор-
маларнинг белгиланиши фуқаролар учун 
қандай аҳамиятга эга?
Жавоб:
Фуқароларни иш- 
сизликдан 
ҳимоялаш, 
янги 
иш ўринларини яратиш, кам-
бағалликни қисқартириш ҳар 
қандай 
давлатнинг 
асосий 
вазифаларидан биридир.
Шу боисдан янги таҳ-
рирдаги Конституциямиз лойи-
ҳасининг 43-моддасида “Давлат фуқароларнинг банд-
лигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, 


75
шунингдек камбағалликни қисқартириш чора ларини 
кўради. Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлиги 
ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда 
рағбатлантиради”
, деган норма белгилан моқда.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида янги 
иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш 
орқали 2026 йилгача камбағалликни камида икки бараварга 
камайтириш белгиланган. Бунинг учун, норасмий ишлаётган

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling