Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


ликаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   152
Bog'liq
referendum

ликаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб 
эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш 
ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар 
мустасно”
, деган норма белгиланмоқда. 
“Турар жой”
ва “яшаш 
жой” 
тушунчалари 
бир-
бирига ўхшаш бўлса-да, улар 
фарқланади, турар жой – 
шахснинг вақтинчалик турар 
жойи бўлса, яшаш жойи эса –
шахснинг 
доимий 
яшаш 
жойи 
сифатида тушунилади. 
Фуқаролик кодексида фуқа-
ронинг доимий ёки асосан яшаб турган жойи унинг яшаш жойи 
ҳисобланади. Масалан, фуқаронинг меҳмонхонада, ётоқхонада, 
қариндошлари ёки яқинларининг уйида яшаб турган манзили 
унинг турар жойи, доимий рўйхатдан ўтиб яшаб турган уйи 
яшаш жойи
ҳисобланади. 
Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро 
пакт
нинг 12-моддасида бирор-бир давлат ҳудудида қонуний 


66
равишда турган ҳар бир инсоннинг ушбу давлат ҳудуди 
доирасида эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини эркин танлаш 
ҳуқуқига эга эканлигининг белгиланганлиги инсон ҳуқуқлари 
нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади. 
Мамлакатимизда фуқароларнинг турар ва яшаш жойини 
танлаш ҳуқуқини тўлақонли таъминлаш мақсадида, узоқ 
йиллардан буён оғриқли масала бўлиб келган, фуқароларни 
камситувчи “прописка” тизими йўқ қилинди. Бундан 
ташқари, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги 
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
да “фуқароларни 
яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш” тизимини янада 
соддалаштириш белгиланди. 
Мазкур ҳуқуқларнинг Конституцияда тўғридан-тўғри 
кўрсатилиши фуқароларимизга Ўзбекистон бўйлаб, хусусан, 
Ватанимизнинг барча вилоятларида, туманларида, шаҳарларида 
эмин-эркин ҳаракатланиш, яшаш ва фаолият олиб боришларини 
таъминлайди ҳамда фуқароларимизни пойтахтга ёки бошқа 
ҳудудларга бориб бемалол билим олишлари, ишлашлари
тадбиркорлик билан шуғулланишларига хизмат қилади ва бошқа 
ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини тўлақонли амалга оширишга 
кўмаклашади. 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling