Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол:  Шахс ўзига доир маълумотларни


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   152
Bog'liq
referendum

35-савол
Шахс ўзига доир маълумотларни 
ҳимоя қилиши бўйича қандай конституция-
вий нормалар киритилмоқда?
Жавоб:
Шахс ўзига доир 
маълумотларни ҳимоя қилиши 
унинг шахсий ҳуқуқларидан 
бири ҳисобланади ва мазкур 
ҳуқуқ 
давлат 
томонидан 
таъминланиши керак.
Шу муносабат билан янги 
таҳрирдаги 
Конституциямиз 
лойиҳасининг 31-моддасида “Ҳар ким ўз шахсига доир 
маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек 
нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида 
қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий 
асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ 
қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга”
, деган қатъий 
норма белгиланмоқда.
Шахсга доир маълумотлар сифатида инсоннинг 
бевосита ўзига тааллуқли бўлган электрон ёки қоғозда 
қайд этилган маълумот
тушунилади. Масалан, шахснинг 
фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, 
касби, фуқаролиги, маълумоти, оилавий аҳволи, иш жойи, 
яшаш манзили, оила аъзолари, саломатлиги, ижтимоий аҳволи, 
партиявийлиги, ҳарбий хизматга алоқадорлиги каби маълумотлар 
улар сирасига киради.
Инсон туғилганидан бошлаб у ҳақидаги маълумотлар 
унинг ҳаёти давомида бирор-бир жойда “из” қолдиради. 
Жумладан, давлат хизматларидан фойдаланганда, шифохонада, 
ФҲДЁ бўлимларида, боғчада, мактабда, банкларда ва 
бошқа ташкилотларда, кундалик фойдаланадиган ижтимоий 
тармоқлардаги саҳифаларда ёки маълумотлар базаларида 
шахснинг фото, видео, аудио, ёзма
ёки электрон шаклдаги 
шахсга доир маълумотлар мавжуд. 


62
Айниқса, рақамлаштириш шароитида шахсга доир 
маълумотларни ҳимоя қилишга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. 
Чунки айримлар ўзгаларга тегишли шахсий маълумотлардан 
ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари ҳам амалиётда кўп 
учрамоқда.
Давлат шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилинишини 
кафолатлайди. Хусусан, давлат шахснинг ўз шахсий ҳаётига 
аралашувдан ҳимоя қилинишини, шахсга доир маълумотларнинг 
яхлитлигини ва бут сақланишини, махфийлигига риоя 
этилишини, қонунга хилоф равишда ишлов берилишининг олди 
олинишини таъминлаши лозим. 
Инсон қадри улуғланаётган Янги Ўзбекистонда шахс билан 
боғлиқ бўлган маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича чинакам 
янги давр бошланди. Жумладан, 2019 йилда қабул қилинган 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling