60
Оилавий
сирларнинг
шахсий
сирлардан
фарқи
шундаки, у
оиланинг бир неча
аъзоларига тегишли бўлади.
Бунда, сир оиланинг барча
аъзолари томонидан эмас, балки
бир-икки аъзоси томонидан ҳам
махфий деб топилиши мумкин. Оилавий сирларда маълумотлар
оиланинг барча аъзоларига ёхуд баъзи бирларига алоқадор ҳам
бўлиши мумкин.
Шахсий ёки оилавий сирга нафақат кишини ёки
унинг
оиласини обрўсизлантирувчи, шарманда қилувчи маълумотлар,
балки шахс махфий сақлаб қолишни истаётган бошқа
маълумотлар ҳам киради.
Афсуски, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали
шахснинг оилавий ёки шахсий сири тўғрисидаги маълумотларни,
фотосуратлар, ўзаро ёзишмаларни унинг розилигисиз қонунга
хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси
да (1948
йил),
Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро
пакт
да (1966 йил) ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига
ўзбошимчалик
билан аралашиш, унинг ёзишмаларидаги
сирларига ёки унинг номуси, шаънига тажовуз қилиш мумкин
эмаслиги кўрсатилган.
Шахсий ва оилавий сирлар Ўзбекистон қонунчилиги
билан муҳофаза қилинади. Хусусан, инсоннинг шахсий ёки
оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги
маьлумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда
йиғганлик ёки тарқатганлик
учун маъмурий ва жиноий
жавобгарлик белгиланган.
Ушбу норма билан шахсий ва оилавий сирлар эндиликда
конституциявий норма даражасига кўтарилиб, давлат кафолати
кучайтирилмоқда.