Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол: Шахсий ва оилавий сирга эга


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   152
Bog'liq
referendum

34-савол:
Шахсий ва оилавий сирга эга 
бўлиш ҳуқуқи янги таҳрирдаги Конститу-
ция лойиҳасида мустаҳкамланмоқда, бу 
фуқароларга нима беради?
Жавоб:
Шахсий ва оилавий сирларга эга бўлиш инсоннинг 
муҳим ҳуқуқларидан бўлиб, у давлат томонидан кафолатланиши, 
Конституция ва қонун ҳужжатлари билан муҳофаза этилиши 
лозим.
Шу муносабат билан янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасининг 31-моддасида ҳар бир инсон шахсий ва 
оилавий сирга эга бўлиш ҳуқуқини
белгиловчи муҳим 
қоида мустаҳкамланмоқда.
Шахсий сирлар – бу инсон ҳаётидаги воқеалар, 
фактлар, шароитлар тўғрисидаги ҳар қандай инсоннинг 
ўзи очиқлашни хоҳламаётган маълумотлар
дир. Қачонки 
шахс бу маълумотларни ўз хоҳишига кўра очиқласа, унинг сир 
тутилиш мақоми бекор бўлади.


60
Оилавий 
сирларнинг 
шахсий 
сирлардан 
фарқи 
шундаки, у оиланинг бир неча 
аъзоларига тегишли бўлади. 
Бунда, сир оиланинг барча 
аъзолари томонидан эмас, балки 
бир-икки аъзоси томонидан ҳам 
махфий деб топилиши мумкин. Оилавий сирларда маълумотлар 
оиланинг барча аъзоларига ёхуд баъзи бирларига алоқадор ҳам 
бўлиши мумкин.
Шахсий ёки оилавий сирга нафақат кишини ёки унинг 
оиласини обрўсизлантирувчи, шарманда қилувчи маълумотлар, 
балки шахс махфий сақлаб қолишни истаётган бошқа 
маълумотлар ҳам киради.
Афсуски, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали 
шахснинг оилавий ёки шахсий сири тўғрисидаги маълумотларни, 
фотосуратлар, ўзаро ёзишмаларни унинг розилигисиз қонунга 
хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси
да (1948 
йил), Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро 
пакт
да (1966 йил) ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига 
ўзбошимчалик билан аралашиш, унинг ёзишмаларидаги 
сирларига ёки унинг номуси, шаънига тажовуз қилиш мумкин 
эмаслиги кўрсатилган.
Шахсий ва оилавий сирлар Ўзбекистон қонунчилиги 
билан муҳофаза қилинади. Хусусан, инсоннинг шахсий ёки 
оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги 
маьлумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда 
йиғганлик ёки тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий 
жавобгарлик белгиланган.
Ушбу норма билан шахсий ва оилавий сирлар эндиликда 
конституциявий норма даражасига кўтарилиб, давлат кафолати 
кучайтирилмоқда.


61

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling