12
4-савол:
Давлат ўз фаолиятини жамиятнинг
барқарор
ривожланишини
таъминлаш
мақсадида
амалга
ошириши
нимани
англатади?
Жавоб: Барқарор ривожланиш
– бу мамлакатимизда
иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазиятни ҳар томонлама
яхшилаш орқали аҳолининг
турмуш фаровонлигини ошириш,
барқарор ривожланган жамият қуришдир.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижтимоий
давлат принциплари асосида инсон қадрини юксалтириш,
камбағалликни қисқартириш, ҳар
бир кишини кафолатли
даромад манбаи билан таъминлаш каби барқарор ривожланишга
эришишга қаратилгандир.
Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг
14-моддаси
“Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини
ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш
мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик
принциплари асосида амалга оширади”
, деган мазмунда
баён этилиб, барқарор ривожланишни
таъминлаш давлат
фаолиятининг асосий вазифаси сифатида белгиланмоқда.
Ушбу норма киритилишининг зарурати, энг аввало,
республикада барча соҳаларнинг барқарор
ривожланишини
таъминлаш
ҳамда
давлат
бюджетини шакллантиришда,
солиқларни белгилашда, қо-
нунлар ва бошқа
норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни қабул
қилишда давлатнинг халқ
олдидаги вазифаларини етар-
ли даражада бажаришдан
иборатдир.
Давлат ўз фаолиятини жамиятнинг барқарор
ривожлани-
шини таъминлаш мақсадида амалга оширади деб белгилани-
шида ижтимоий давлат ғояси ўз ифодасини топаётганлигини
кўриш мумкин.