Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти
Download 2.84 Mb. Pdf ko'rish
|
referendum
Франция, Италия, Испа-
ния ва Польша каби мам- лакатлар конституцияларида давлат фаолиятининг асосий принципларидан бири сифатида мустаҳкамланган. Мазкур принцип жамият ҳаётида тинчлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик туйғусини мустаҳкамлашга, умумхалқ манфаатларини юзага чиқаришга, пировардида одамлар ўртасида ижтимоий бирдамликни ривожлантиришга хизмат қилади. Ижтимоий бирдамлик жамиятда ҳеч бир инсоннинг ўз муаммолари билан ёлғиз қолиб кетмаслигини ҳамда инсонларни бир-бирига ўзаро ёрдам кўрсатишига асосланган ривожланишни таъминлайди. Ушбу принцип фуқаролар ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч туйғусини уйғотиб, инсон – жамият – давлат манфаатлари йўлида белгиланган вазифаларни бажаришда яқиндан ҳамкорликни таъминлайди. Жамиятда ижтимоий бирдамлик одамларни ўзаро бирлаш- тириб, жамиятдаги муаммоларни биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб, аҳил бўлиб ечиш, айниқса, эҳтиёжманд аҳолини иқтисодий қўллаб-қувватлашда ҳам намоён бўлади. Энг муҳими, ижтимоий бирдамлик принципининг Конституциямизга киритилиши Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида, уларнинг миллати, тили, дини, жинси, ижтимоий келиб чиқиши ҳамда жамиятдаги мавқеидан қатъи назар, ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади. 15 Янада соддароқ айтганда, ушбу норма жонажон Ватанимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун фуқароларимизни бирдамлик ва бирлашишга чорлаб, уларни камбағалликдан чиқариш, оилавий ёки бошқа шароитига кўра қийин аҳволда қолганларга кўмак бериш, беморлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш каби азалий қадриятларимизни янада мустаҳкамлайди. Download 2.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling