Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти
-савол: Ижод эркинлиги ва унинг
Download 2.84 Mb. Pdf ko'rish
|
referendum
- Bu sahifa navigatsiya:
- “интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади”
58-савол:
Ижод эркинлиги ва унинг натижаларини ҳимоя қилиш борасида қандай ўзгаришлар киритилмоқда? Жавоб: Инсоният тамад- дунининг ривожланиши доимо инсонлар ижодий фаолияти на- тижаси ўлароқ амалга ошган. Барча янгиликлар замирида, аввало, инсон ва унинг ақл- заковати турганлиги боис конс- титуцияларда ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилади. Амалдаги Конституциямизда асосий эътибор илмий, техникавий ижод масалаларига қаратилган бўлиб, бадиий ижод масаласи эътибордан четда қолган эди. Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 53-моддасида бадиий ижод эркинлигининг кафолатланиши белгиланмоқда. Адабиёт, санъат ва маданиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни беқиёс бўлиб, фақат улар билангина миллат ва халқ, бутун инсоният безавол яшайди. Дарҳақиқат, бадиий ижод юқори ижтимоий аҳамият касб этиб, башарият олдида пайдо бўлаётган, биз илгари дуч келмаган ғоят мураккаб муаммоларни бартараф этишда, халқимиз маънавиятини юксалтириш, айниқса, ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида тарбиялашда муҳим роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан, Асосий қонунимизда ҳар бир шахсга бадиий ижод эркинлигининг кафолатланиши миллий адабиёт ва санъатимизнинг янги асарлар ва номлар билан бойишига, маданият ва маънавиятимизни янада юксалтиришга хизмат қилади. Шунингдек, мазкур моддага “интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади” деган янги норма киритилмоқда. Интеллектуал мулк маҳсули бўлган рақамли технологиялар ва инновациялар XXI асрда мамлакат иқтисодиётини асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Бугунги кунда номоддий актив ҳисобланган интеллектуал мулк кириб бормаган ва 101 таъсирига учрамаган бирор соҳа ва тармоқ қолмади. Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш, аввало, уни яратувчиси бўлган эгасининг барча ҳуқуқлари тан олинишини, ўз манфаати йўлида бемалол фойдаланишини ва турли тажовузлардан ҳимоя қилинишини англатади. Интеллектуал мулк объекти эгаси уни бошқа мол-мулки сингари сотиш, мерос қилиб қолдириш, совға қилиш, ҳар қандай тарзда фойдаланишга рухсат бериш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга. Бугунги кунда интеллектуал мулк йирик даромад манбаи ҳисобланади. Масалан, Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг, Гарри Поттер ҳақидаги китоблар муаллифи Джоан Роулинг интеллектуал мулкини тижоратлаштириши орқали йирик капитал эгаларига айланишган. Мазкур норма киритилиши интеллектуал мулкнинг, бошқа кўчар ва кўчмас мол-мулк турлари каби, Конституция даражасида ҳимоясини таъминлайди. Энг муҳими, интеллектуал мулк эгала- ри – ёзувчи, шоир, рассом, санъаткорлар, олимлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқаларни ўзлари яратган интеллектуал мулк натижасига нисбатан ҳуқуқларини кафолатлайди. Download 2.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling