Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


қандай усул ва воситалар орқали ҳимоялаши


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   152
Bog'liq
referendum

қандай усул ва воситалар орқали ҳимоялаши
мумкин. 
Яъни бунда “нимаики қонун билан тақиқланмаган бўлса, 
бунга рухсат берилган”
халқаро қоидаси амал қилади.
Мазкур нормага ўхшаш қоидалар Руминия, Индонезия 
каби давлатлар конституцияларида ҳам ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бундай норма 
киритилиши, ўз навбатида, бузилган ҳуқуқни қонун билан 
тақиқланмаган ҳар қандай усуллар билан, ўзгаларнинг ҳуқуқ 
ва манфаатларига дахл қилмаган ҳолда ҳимоя қилишни ҳамда 
ҳар бир фуқаронинг ўзига тегишли бўлган шахсий, сиёсий, 
иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг 
жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлашга 
хизмат қилади.


103
60-савол:
Янги таҳрирдаги Конституция-
миз лойиҳасига инсоннинг бузилган ҳуқуқ 
ва эркинликларини тиклаш ҳуқуқи билан 
боғлиқ қандай қоидалар киритилмоқда?
Жавоб:
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ 
ва эркинликларини суд орқали 
ҳимоя қилиш, давлат органлари 
ва 
бошқа 
ташкилотлар 
мансабдор 
шахсларининг 
қонунга 
хилоф 
қарорлари, 
ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги 
устидан судга шикоят қилиш 
ҳуқуқининг кафолатланиши одил судловнинг ажралмас 
элементи ҳисобланади. 
Жумладан, янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 
55-моддасида инсоннинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини 
тиклаш ҳуқуқини самарали амалга оширишга қаратилган 
нормалар мустаҳкамланмоқда. 
Мазкур қоидаларнинг Асосий қонунимизга киритилиши 
нима беради?
Биринчидан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини 
суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда 
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг 
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling