Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet2/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ

(барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун)



Мавзулар тартиби

Мавзунинг номи

Ажратилган ўқув соатлари

Маъруза машғулотлари

1-мавзу

Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти: ҳамкорлик, тараққиёт ва хавфсизликни таъминлаш йўлидан

2 соат

2-мавзу

Ўзбекистонда инсон тараққиёти концепцияси ва БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида ютуқлар

2 соат

Амалий машғулот

Мавзу

Ўзбекистон ва БМТнинг ҳамкорлик алоқалари ҳамда Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ютуқлар

2 соат

Жами:

6 соат


МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ


1-мавзу. Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти:
ҳамкорлик, тараққиёт ва хавфсизликни таъминлаш йўлидан
(2 соат)

Жаҳонда ялпи тинчлик ва тараққиётни таъминлашда халқаро ташкилотларнинг роли ва аҳамияти. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти(БМТ) – умуминсоний манфаатларни амалга оширадиган ва шу йўлда барча давлатларни бирлаштирадиган энг нуфузли халқаро ташкилот. БМТнинг асосий мақсад ва вазифалари.


Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлиб кириши. Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари. Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти: ҳамкорлик, тараққиёт ва хавфсизликни таъминлаш йўлида эришилган натижалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисидаги нутқи. Жаҳоннинг турли нуқталарида давом этаётган урушлар, давлатлараро, миллатлараро ва динлараро зиддиятларнинг бугунги кунда инсоният олдида турган ўта муҳим ва долзарб муаммоларни бартараф этиш борасида жиддий тўсиқ бўлиб қолаётгани. Ҳозирги вазиятда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишнинг муқобил йўлларини топишнинг аҳамияти. Ўзбекистон томонидан афғон муаммосини ҳал этиш бўйича таклиф этилган 6+3 мулоқот гуруҳини ташкил қилиш ташаббусининг мазмун-моҳияти. Мулоқот гуруҳининг энг асосий мақсади ҳамда бу борада эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар.
Қирғизистонда рўй берган фожиали воқеаларнинг Марказий Осиё минтақасидаги тинчлик ва барқарорликка жиддий хавф солгани ва бундай таҳдиднинг сақланиб қолаётгани. Бу мудҳиш акциядан асосий мақсад – давлатлараро қарама-қаршиликни келтириб чиқариш экани. Минтақа халқларининг умумий мақсадларини ўйлаб, ақл-идрок, асосида иш тутиш, оддий ҳақиқатни теран англаш фожианинг янада аланга олиб, кенг ёйилиб кетмаслигининг олдини олишда муҳим омил бўлгани. Холис ва мустақил халқаро текширувларни ўз вақтида ўтказишнинг муроса ва тотувликни таъминлаш учун йўл очиб бериши.
Экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлашнинг Мингйиллик декларациясида белгиланган мақсадларга эришишдаги аҳамияти. Орол фожиаси экология муаммоларига масъулиятсиз муносабатда бўлишнинг яққол мисоли экани. Орол инқирозининг атроф-муҳитга, ҳудуддаги аҳоли ҳаётига ҳалокатли таъсирини камайтириш бугунги кундаги энг муҳим вазифа ҳисобланиши. Амударё ва Сирдарё оқимининг камайиши минтақадаги экологик мувозанатни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинлиги. Дарёлардан энергетика қувватларини олишда нисбатан хавфсиз, тежамкор кичик ГЭСлар қурилишига ўтишнинг оқилона йўл экани.



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling