Ўзбекистон Республикаси Президенти


Халқаро муаммоларни ҳал қилишда анъанавий ёндашувнинг асосий белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин


Download 2.17 Mb.
bet9/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

1. Халқаро муаммоларни ҳал қилишда анъанавий ёндашувнинг асосий белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- синфий, гуруҳий, миллий манфаатларнинг устуворлиги;
- ноэкологик тафаккур;
- сиёсий муаммоларни куч орқали ҳал қилишга уриниш;
- ишонмаслик – мулоқотнинг бош шакли экани;
- мамлакат хавфсизлигини ҳар қандай воситалар билан таъминлашга ҳаракат қилиш.
2. Халқаро муаммоларни ҳал қилишга янгича – замонавий ёндашувнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  • умуминсоний манфаатларнинг устуворлиги;

  • экологик тафаккур;

  • сиёсий муаммоларни томонлар манфаатини ҳисобга олган ҳолда, фақат сиёсий воситалар орқали ҳал қилиш;

  • ишонч – мулоқотнинг асосий шакли экани;

  • умумий хавфсизлик муҳитини яратиш.

Кўриниб турибдики, ҳозирги даврда ташқи сиёсатнинг янги – замонавий концепцияси янгича фикрларга асосланмоқда. Бугунги дунё қанчалик хилма-хил бўлмасин, унинг яхлитлигини, бир бутунлигини тан олиш ташқи сиёсатда муайян ютуқларга эришишнинг асосини ташкил қилади. Ташқи сиёсатни такомиллаштириш эмас, қатъий ислоҳ қилиш давр талаби эканини англаш натижасида халқаро муносабатларда қуйидаги бир қатор ижобий тенденциялар кўзга ташланмоқда:
- мафкуравий таъсирнинг йўқолиб бориши;
- конфронтация – ўзаро қарама-қаршиликдан ҳамкорликка ўтиб бориш;
- халқаро сиёсатда куч ва таъсирни бирлаштириш;
- халқаро сиёсатнинг демократиялашуви ва инсонпарварлашуви;
- халқаро муносабатнинг кенгайиши.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – дунёдаги умуминсоний манфаатлар асосида фаолият олиб борадиган энг нуфузли халқаро ташкилот (1945 йил 24 октябрь). БМТга ҳозирги вақтда 192 та мамлакат аъзо. БМТ – ер юзида тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ва миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йилда, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалаба қозонган мустақил давлатларнинг ихтиёрий бирлашиши асосида тузилган халқаро ташкилотдир. Аслида бундай халқаро ташкилотни тузиш зарурати Биринчи жаҳон урушидан кейинроқ аён бўла бошлайди. Шу мақсадда дастлаб 1919 йилда “Миллатлар Иттифоқи” номли халқаро ташкилот таъсис этилади ва у 1946 йилгача Швецариянинг Женева шаҳрида фаолият олиб боради. Аммо у даврда демократик ва тинчликсевар кучларнинг уюшқоқ эмаслиги ва заифлиги туфайли Миллатлар Иттифоқи халқларнинг умидларини оқламайди, у Биринчи жаҳон урушида ғалаба қозониб, етакчи мустамлакачи давлатларга айланган Буюк Британия ва Франциянинг қуролига айланиб қолади. Иккинчи жаҳон уруши давомида ва ундан кейинги вақтда 1919-1939 йиллар мобайнидаги ана шу аччиқ тажриба инобатга олинади, тегишли хулосалар чиқарилади. Хуллас, ўтмиш сабоғи янги халқаро ташкилотларнинг бутунлай бошқача бўлишини талаб қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тўғрисидаги дастлабки фикрлар 1942 йилда тажовузкор фашистик режимга қарши кураш олиб бораётган мамлакатлар раҳбарлари ва намояндалари томонидан ўртага ташланади. 1943 йили Буюк Британия, АҚШ, СССР ва Хитой ташқи ишлар вазирликларининг қўшма кенгашида бу фикр аниқ ифодаланади. БМТнинг низоми 1944 йилда худди шу 4 давлат вакилларининг Думбартон-Оксдаги конференциясида ишлаб чиқилади ва 1945 йил июнида Сан-Францискода таъсис конференциясида имзоланиб, 1945 йил 24 октябрда кучга киради. Шу боисдан ҳам 24 октябрь бутун дунёда БМТ куни сифатида нишонланади. БМТ уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан, 2000 йилда эса улар сони 189 га етди1. БМТнинг бош қароргоҳи (штаб квартираси) Нью-Йорк шаҳрида жойлашган. БМТ низомида кўрсатилганидек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилашга ҳақли экани ҳақидаги умум эътироф этилган қоидага қатъий амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини қарор топтириш иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш заруратини назарда тутиб, ана шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади.
Ўтган давр мобайнида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жаҳон сиёсатидаги ўрни ва таъсири масаласига турли давлатлар турлича ёндашиб келди. Шу сабабли ўз фаолияти даврида БМТ сиёсий кучларнинг кураш саҳнаси бўлиб келди. Жумладан, собиқ Совет Иттифоқи БМТ минбаридан синфий ва мафкуравий кураш воситаси сифатида фойдаланишга интилди. Аммо охир-оқибатда БМТ халқлар ва мамлакатлар ўртасида тинчлик, ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш воситаси сифатида танилмоқда. Буни собиқ Югославия, Ироқ, Фаластин-Исроил ва Афғонистон билан боғлиқ муаммоларга ёндашувлар, мустамлакачиликни тугатиш, миллий давлатларнинг мустақиллигини ҳимоя қилиш ва бошқа шу каби кўплаб мисолларда кўриш мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мавқеи ва обрўси йил сайин ошиб бормоқда. Унга аъзо бўлишни ва аъзоликка қабул этилишини ҳар бир мустақил давлат ўзи учун тарихий ва фахрли бир масала деб билади. Чунки бундай воқеа ушбу давлат жаҳон демократик давлатлар ҳамжамиятига қабул қилинганидан, унинг сафидан муносиб жой эгаллаганидан далолат беради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўз таркибига кўра, 6 та асосий ишчи тузилма, шунингдек, уларга кўмаклашадиган муайян қўмита ва комиссиялардан иборат.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling