Ўзбекистон Республикаси Президенти


БМТнинг асосий мақсади ва вазифалари


Download 2.17 Mb.
bet11/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

БМТнинг асосий мақсади ва вазифалари:
1. Бош Ассамблея ҳар йили жаҳонда тинчлик ва тараққиётни таъминлашнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилади ва бу масалалар бўйича БМТга аъзо бўлган давлатларга ёки Хавфсизлик кенгашига тавсиялар бериб, тегишли қарорлар ишлаб чиқади. Гарчанд бу тавсия ва қарорлар аъзо мамлакатлар учун мажбурий бўлмаса-да, давлатларнинг асосий кўпчилиги уларни бажаришдан манфаатдордир. Экологик масала ва хавфсизлик кенгашининг қабул қилган қарорлари эса аъзо давлатлар учун мажбурийдир.
2. БМТ ўз аъзоларининг суверен тенглигига асосланади. БМТ давлатларнинг ички ишларига аралашмайди ва бефарқ ҳам бўлмайди.
3. Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти жаҳонда рўй бериб турадиган иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни кўриб чиқади, муҳокама қилиб, тавсия ва қарорлар ишлаб чиқади. Бу тавсиялар асосан ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва бошқа масалаларга қаратилади. БМТ фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўяди.
Ўзбекистон 1993 йил 24 августда БМТнинг таълим, фан ва маданият бўйича тузилмаси ЮНЕСКОга аъзо бўлди.
4. Сиёсий масалалар ва хавфсизлик ишлари департаментининг асосий вазифаси давлатлар ўртасидаги алоқаларни сиёсий воситалар ёрдамида тартибга солиб туриш, халқаро можароларни бартараф этиш, ҳарбий тажовуз ёки табиий офатлар қурбони бўлган халқларга ёрдамлашиш, дунёда мустаҳкам, барқарор тинчликка эришиш, халқаро хавфсизликни таъминлаш, халқаро муносабатларни демократлаштиришга ёрдамлашишдан иборат. Шунингдек, ҳарбий можароларни бартараф қилиш, халқаро терроризм, диний экстремизм, сепаратизм (айирмачилик)га қарши биргаликда курашишда ҳам бу тузилма фаол иштирок этади.
5. Халқаро суд: БМТ тизимида жаҳондаги сиёсатининг можароли муаммоларни халқаро ҳуқуқ қонун-қоидалари негизида адолатли ва тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашади:

  • “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси” (1948 йил 10 декабрь) ижросини таъминлаш, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини йўлга қўйиш билан шуғулланади;

  • БМТ устави ва халқаро ҳуқуқ принципларига кўра куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик бўйича иш олиб боради;

  • зиддиятларни ҳарбий йўл билан эмас, балки тинч йўл билан бартараф этиш учун курашади;

  • ўзаро ҳамкорликка хизмат қилади;

  • БМТга аъзо давлатларни халқаро ҳуқуқ бўйича мажбуриятларни виждонан бажаришга ундайди;

  • Давлатлар чегараларининг дахлсизлиги, ҳудудий яхлитлиги, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципларининг ижросини таъминлашда аъзо давлатларга амалий ёрдам беради ва шу каби бошқа вазифаларни бажаради.


Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling