Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet1/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримовнинг
БМТ саммитининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқини ўрганиш бўйича


ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
Тошкент – 2010
Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2010 йил 21 октябрдаги 396-сонли қарорига мувофиқ нашрга тавсия этилган.

Ушбу ўқув-услубий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисида сўзлаган нутқида илгари сурилган ўта муҳим ва долзарб фикр ва ғоялар, амалий таклиф ва тавсияларни талаба ёшлар ўртасида тарғиб этиш, уларнинг онгу тафаккурига чуқур сингдиришга қаратилган бўлиб, унда Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари изчил равишда самарали ривожланиб бораётгани, мамлакатимизда инсон тараққиёти концепцияси ва БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, эришилаётган улкан ютуқлар бой статистик маълумотлар, таҳлилий материаллар асосида атрофлича ёритиб берилган.


Мазкур мажмуадан олий ўқув юртлари талабалари билан бирга, ўқитувчилар, илмий ходимлар, аспирант ва тадқиқотчилар, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳот жараёнларига қизиқадиган кенг китобхонлар жамоатчилиги фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримовнинг


БМТ саммитининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқини ўрганиш бўйича
махсус курснинг
ЎҚУВ ДАСТУРИ
(барча таълим йўналишлари
ва мутахассисликлари учун)


КИРИШ

Маълумки, бугунги кунда инсоният юксак тараққиёт йўлидан жадал ривожланиб, улкан натижаларни қўлга киритмоқда. Айни вақтда умумий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнида турли муаммо ва зиддиятлар вужудга келиб, глобал миқёсда кучайиб, кескин тус олиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида Ер юзидаги барча давлатлар ва халқларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлиги асосида уларни бор куч ва имкониятларини ана шу ғоят долзарб масалалар ечими йўлида бирлаштириш ва сафарбар этишни ўткир заруратга айлантирмоқда. Бу борада, ҳеч шубҳасиз, жаҳондаги турли халқаро ташкилотлар, биринчи галда, энг нуфузли ва етакчи халқаро ташкилот – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти(БМТ)нинг ўрни ва аҳамияти ҳар қачонгидан ҳам кўра ортиб бормоқда.


Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки давридаёқ, яъни 1992 йилнинг 2 мартидан бошлаб БМТга аъзо бўлди ва ушбу нуфузли ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. БМТнинг юксак минбаридан туриб илгари сурилаётган, инсониятнинг бугунги ва эртанги тараққиёти учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган дастурлар ижросини таъминлашда мамлакатимиз фаол иштирок этиб, ана шу дастурлар доирасида дунёдаги турли давлатлар, халқаро ташкилотлар билан изчил самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Бу ҳақда фикр юритганда, БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ҳақида алоҳида тўхталиш лозим. Маълумки, БМТнинг 2000 йилда бўлиб ўтган Мингйиллик саммитида Мингйиллик декларацияси қабул қилиниб, унда Инсон тараққиёти концепциясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган эди. Мазкур декларацияда БМТга аъзо давлатларнинг тинчликсеварлик, юксак тараққиёт ва адолатли дунё тўғрисидаги орзу-интилишлари ўз ифодасини топиб, инсон ҳуқуқлари, давлат бошқаруви ва демократия соҳасидаги умумий мажбуриятларнинг кенг доираси Глобал мингйиллик ривожланиш мақсадлари кўринишида белгилаб берилган эди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ҳамда миллий тараққиётимизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, 2015 йилгача эришилиши кўзда тутилган Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ва уларни амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котиби Пан Ги Мун 2010 йил апрель ойида мамлакатимизга ташриф буюриб, юртимизда бу борада амалга оширилаётган катта миқёсдаги ишлар билан яқиндан танишди ва уларга юксак баҳо берди. Шунингдек, БМТ Бош котиби Оролбўйи минтақасида бўлиб, у ердаги экологик ҳолатни ҳам кўздан кечирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг таклифига биноан 2010 йил 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари бўйича олий даражадаги ялпи мажлисида иштирок этиб, мазкур саммитда нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда Мингйиллик ривожланиш мақсадлари доирасида амалга оширилган ишлар, Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги, Марказий Осиёдаги бугунги жараёнлар, минтақавий хавфсизлик ва экология муаммолари, Афғонистон можароси ва уни ҳал этиш йўллари ҳақида алоҳида тўхталди. Президентимиз томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар БМТ Бош Ассамблеясининг олий даражадаги мажлиси иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди1. Бунинг тасдиғини Ислом Каримовнинг ўша куннинг ўзида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, Германия Федератив Республикаси Канцлери Ангело Меркель ва дунёнинг бошқа таниқли давлат ва сиёсат арбоблари билан бўлган учрашувлари пайтида, шунингдек, жаҳон оммавий ахборот воситалари орқали билдирилган ва билдирилаётган фикрлар мисолида яққол кўриш мумкин.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Юртбошимиз нутқида ҳар томонлама асослаб берилган, тобора долзарб аҳамият касб этиб бораётган масалалар, жумладан, минтақамизда ва бутун дунёдаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқтисодиёт, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари ривожини янги босқичга кўтариш ва уларни янада кўпроқ инсон манфаатлари йўлида хизмат қилдириш, бу борада БМТ билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва фаоллаштириш – буларнинг барчаси жаҳон жамоатчилигидан биргаликдаги доимий саъй-ҳаракатларни талаб этадиган устувор вазифалардир. Уларни бизнинг юртимизда тўлиқ ва самарали амалга ошириш эса энг аввало жамиятимиз аъзолари томонидан уларнинг мазмун-моҳиятининг теран ва чуқур англаб етилишини тақозо этади. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тавсиясига биноан Президентимиз Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқини мамлакатимиз талаба ёшлари ўртасида тизимли равишда ҳар томонлама чуқур ўрганилишини таъминлаш, шу асосда БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадлари доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан, том маънода тарихий ишларнинг маъно-мазмуни, беқиёс аҳамияти, Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида ортиб бораётган обрў–эътибори ҳақида уларга атрофлича қўшимча илмий маълумотлар бериш мақсадида Ватанимиздаги етакчи олий ўқув юртларининг профессор–ўқитувчилари, илмий–педагог ходимлари томонидан махсус ўқув курси ишлаб чиқилди.
Президентимиз нутқининг маъно–мазмуни, унда баён этилган долзарб муаммо ва масалалар, уларни ҳал этиш борасида белгилаб берилган амалий фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, бу курсни барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун 6 соатлик (4 соат маъруза, 2 соат семинар машғулотлари) ҳажмда белгилаш тавсия этилмоқда.
Ушбу махсус курсни ҳар томонлама пухта ўзлаштиришда Президентимиз нутқи бўйича мамлакатимиз ва жаҳон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллардан, шунингдек, электрон-визуал ва интерактив воситалардан, жумладан, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан тайёрланган “Мингйиллик ривожланиш мақсадларини кўзлаб ҳаракат қиламиз!” номли электрон-тақдимот кўринишидаги ўқув қўлланма, БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти томонидан эълон қилинган “Мингйиллик декларациясида 2010 йил учун белгиланган ривожланиш мақсадларини амалга ошириш тўғрисидаги маъруза” (Нью-Йорк, 2010 йил июнь) дан ёрдамчи қўлланмалар сифатида кенг фойдаланиш тавсия этилади.
Махсус курсни ўқитишда, унинг мақсад ва вазифаларини, ундан ўрин олган мавзуларнинг мазмун-моҳиятини талаба ёшлар онгига сингдиришда Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув-услубий мажмуа (ўқув қўлланма, таълим технологияси, тестлар, глоссарий, назорат саволлари ва тақдимот материаллари) дан асос сифатида фойдаланиш тавсия этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисидаги нутқини олий таълим муассасаларида ўрганиш бўйича махсус курснинг



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling