Ўзбекистон Республикаси Президенти


Маъруза машғулотини ўтказишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар


Download 2.17 Mb.
bet4/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Маъруза машғулотини ўтказишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар:
Маърузани экспертлар иштирокида ёки маъруза-конференция кўринишида ташкил этиш нисбатан юқори самара беради. Экспертлар сифатида ижтимоий соҳа вакиллари, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа соҳаларнинг бошқарув ходимлари, юқори малакали педагог-мураббийлар таклиф этилиши мумкин. Шунингдек, маъруза-конференцияда талабаларнинг махсус тайёргарлик асосидаги чиқишлари, фикр-мулоҳазалари тингланиши мақсадга мувофиқдир.
Маърузада БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан тайёрланган “Мингйиллик ривожланиш мақсадларини кўзлаб ҳаракат қиламиз!” номли электрон-тақдимот кўринишидаги ўқув қўлланмадан кенг фойдаланиш мумкин. Мавзунинг асосий мазмунини баён этишда олдиндан тайёрлаб олинган тақдимот материалларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Олинган маълумотларнинг талабалар томонидан мустаҳкам ўзлаштирилишини назорат қилиб бориш мақсадида инсерт жадвали илова қилинган тарқатма материаллардан самарали фойдаланиш мумкин. Маъруза машғулотини олиб боришда талабаларнинг фаоллигини таъминловчи ақлий ҳужум, мулоқот, мунозара каби усулларни қўллаш тавсия этилади.

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


Мавзу: Ўзбекистон ва БМТнинг ҳамкорлик алоқалари ҳамда Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ютуқлар
(2 соат)

1. Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти: ҳамкорлик, тараққиёт ва хавфсизликни таъминлаш йўлида эришилган натижалар.


2. Марказий Осиё минтақасидаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш муаммоси ва бу борада Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган изчил амалий ҳаракатлар.
3. Ўзбекистоннинг минтақадаги экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш борасида БМТ билан ҳамкорлиги.
4. БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари, уни амалга ошириш борасида Ўзбекистонда белгиланган миллий мақсад ва вазифалар.
5. Ўзбекистонда БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадлари доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича эришилган натижалар.



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling