Ўзбекистон Республикаси Президенти
ЎЗБЕКИСТОН ВА БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ: ҲАМКОРЛИК, ТАРАҚҚИЁТ ВА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДАН
Download 2.17 Mb.
|
2 5253852301411484381
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ислом Каримов
1. ЎЗБЕКИСТОН ВА БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ: ҲАМКОРЛИК, ТАРАҚҚИЁТ ВА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДАН
Ҳозирги пайтда бутун жаҳонда глобаллашув жараёнларининг кучайиб бориши билан Ер юзида тинчлик-барқарорликни сақлаш, аҳоли фаровонлиги, унинг муносиб турмуш даражаси, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш, таълим, тиббиёт ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби умумбашарий вазифалар тобора муҳим аҳамият касб этиб, уларни амалга оширишда халқаро ташкилотларнинг роли кучайиб бормоқда. Халқаро ташкилотлар деб бутун инсоният учун умумий бўлган мақсадларга эришиш йўлида давлатлар, миллий жамият уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва илмий-техник асосларда бирлашувидан ташкил топган ташкилотларга айтилади. Халқаро ташкилотларнинг умумий хусусияти шундан иборатки, уларнинг фаолияти аниқ бир миллий давлат чегарасидан четга чиқиб, давлатлараро вазифалар ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган бўлади. Бундай тузилмалар бугунги кунда давлатлар ўртасидаги кўп томонлама муносабатларнинг энг муҳим ва самарали шаклларидан бири бўлиб қолмоқда. Х Жаҳоннинг турли нуқталарида ҳамон давом этаётган урушлар ва қарама-қаршиликлар сақланиб қолаётгани, давлатлараро, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, Мингйиллик ривожланиш декларациясида таъкидланганидек, қашшоқлик, очлик, оналар ва болалар ўлими, эпидемиялар ва инсониятнинг бошқа муаммоларига қарши кураш борасидаги энг жиддий тўсиқлар бўлиб қолмоқда. Ислом Каримов алқаро ташкилотларни ташкил этиш борасидаги ҳаракатлар нисбатан қадимий даврлардан маълум бўлса-да, замонавий тушунчамиздаги ҳозирги халқаро ташкилотлар асосан XIX асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан ташкил топа бошлаган. Айниқса, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг бундай ташкилотлар фаолиятига бўлган эҳтиёж кучайди ва улар кенг ривожлана бошлади. Халқаро ташкилотлар одатда давлатлараро ва жамоат бирлашмаларига бўлинади. Давлатлараро бирлашмалар бевосита халқаро муносабат ва фаолият меъёрларини яратиш функциясига эга. Чунки улар давлатлар – халқаро ҳуқуқнинг асосий субъектлари томонидан ташкил этилади. Улар ўз ўрнида турли ташкилот ва ҳаракатларга бўлиниши мумкин (масалан, “Қўшилмаслик” ҳаракати ёки “77 лар” гуруҳи). Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятида қўлланадиган атамаларда давлатлараро ташкилотлар “Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар” деб юритилади. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг давлатлараро ташкилотлардан фарқи шундан иборатки, улар доимий қароргоҳига, халқаро фуқаровий хизматга, ўз бюджетига эга бўлиб, унга аъзо давлатлар халқаро ҳуқуқ субъектлари ҳисобланади. Шунингдек, ушбу ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида халқаро шартномалар тузиши, турли мажбуриятларни ўз зиммасига олиши мумкин. Ҳозирги кунда дунёда ҳар хил мазмун ва мақсадга бўйсундирилган 2,5 мингдан ортиқ халқаро ташкилот мавжуд. Жаҳонда 350 дан ортиқ ҳукуматлараро ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Уларни ҳудудий жиҳатдан (универсал, минтақавий), қатнашчилар сонига кўра (икки томонлама, кўп томонлама), ваколат доираси–компетенциясига кўра (масалан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти), фаолият соҳасига кўра (масалан, сиёсий, иқтисодий, маданий) ва аъзолик хусусиятига кўра (очиқ ва ёпиқ ташкилотлар)га бўлиб таснифлаш мумкин. Халқаро ҳуқуқ қоидаларига кўра, ҳукуматлараро ташкилотлар ҳамда бу соҳада фаолият кўрсатадиган мансабдор шахслар, дипломатлар сингари, алоҳида имтиёз ва иммунитетга эгадир. Ҳукуматлараро ташкилотларнинг халқаро ҳуқуқдаги ўзига хос ўрни шундан иборатки, жумладан, улар Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда дунёнинг турли минтақаларидаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш воситалари бўлиб хизмат қилмоқда. Халқаро ташкилотлар давлатлар ўртасидаги муносабатларда мақсад ва манфаатлари, ҳаракат йўналишларига, жаҳон сиёсатида тутган ўрни ва ролига қараб турлича аҳамият касб этади. Улар турли тарихий шароитларда вужудга келган бўлиб, сиёсий фаолият субъектлари сифатида бир-биридан фарқ қилади ва халқаро сиёсатда турлича мавқени эгаллайди. Халқаро ташкилотларни уларнинг халқаро муносабатларда ва жаҳон сиёсатида тутган ўрнига, мақсад ва вазифаларига қараб бир неча гуруҳга ажратиш мумкин: Download 2.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling