Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet10/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Бош Ассамблея – БМТнинг энг олий органидир. Унинг ҳар йили сентябрь ойида чақириладиган сессиясида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо барча давлатларнинг делегациялари қатнашади. БМТ фаолиятига Бош котиб раҳбарлик қилади. 2009 йилдан буён Пан Гу Мун БМТ Бош котиби вазифасини бажариб келмоқда.
Сиёсий масалалар ва хавфсизлик кенгаши ишлари департаменти 15 давлат вакилларидан ташкил топган. Уларнинг 5 таси доимий аъзо (АҚШ, Россия, Хитой, Франция ва Буюк Британия), қолган 10 та аъзо эса ҳар икки йилда алмашиб туради. Хавфсизлик кенгаши, БМТ низомига мувофиқ, халқаро майдонда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича асосий масъулиятни ўз зиммасига олади. Хавфсизлик кенгашининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга. Расмий қарорлар 15 аъзодан камида 9 таси овоз берган тақдирдагина қабул қилинади. Доимий аъзолар қабул қилинаётган ҳужжатга “вето” қўйиш, яъни у бўйича норозилик билдириш ҳуқуқига эга. “Вето” қўйилган ҳужжат қабул қилинмайди. Низомга мувофиқ, БМТнинг барча аъзолари Хавфсизлик кенгаши қарорига бўйсуниши ва уни бажариши шарт. Шунингдек, Хавфсизлик кенгаши турли давлатлар ўртасида вужудга келадиган тортишувлар, ҳарбий тажовуз ва агрессиянинг олдини олиш, БМТга янги аъзолар қабул қилиш ва бошқа масалаларни ўрганади, халқаро ҳаётнинг долзарб масалалари бўйича қарорлар қабул қилади ёки тавсиялар беради. Бугунги кунда БМТнинг хавфсизлик ва терроризмга қарши курашиш бўйича махсус бўлинмалари фаолияти терроризмга қарши қаратилган асосий халқаро уюшмалар қаторида етакчи ўрин эгаллайди (1.1-расм).
1.1-расм.





Иқтисодий ва ижтимоий масалалар кенгаши (департаменти) халқаро ва ижтимоий ҳамкорлик соҳаларига оид масалалар билан шуғулланади.
Васийлик кенгаши ва ўзини ўзи бошқармайдиган ҳудудлар департаменти тобе ҳудудлар масалаларини назорат этиб боради.
Халқаро суд – халқаро сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ҳудудий масалаларни ҳал этишда юзага келган барча муаммолар бўйича, вазият талаб қилганда, ўз фикрини айтади ёки тегишли ҳукмни чиқаради.
БМТ котибияти ташкилотнинг кундалик ишини йўлга қўяди.
Шу билан бирга, БМТнинг Назорат бошқармаси, Ходимлар бошқармаси, Бош котибнинг маъмурий идораси, Ижтимоий ахборот бошқармаси, Конференцияларга хизмат қилиш бошқармаси, Умумий хизмат бошқармаси, БМТнинг Женева бўлими ва бошқа бир қанча кенгашлари мавжуд. БМТнинг расмий тиллари – инглиз, француз, рус, испан ва хитой тиллари бўлиб, инглиз, француз, испан тилларида иш юритилади.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling