Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга қабул қилинди
Download 2.17 Mb.
|
2 5253852301411484381
- Bu sahifa navigatsiya:
- Статистик маълумотлар ва фактлар
Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга қабул қилинди ва Нью-Йоркдаги Бош Ассамблея бош қароргоҳида мамлакатимизнинг давлат байроғи ҳилпиради. Ушбу кундан эътиборан Ватанимиз глобал ва минтақавий муаммоларнинг муҳокамасида ҳамда муҳим халқаро қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита қатнашиш имкониятига эга бўлди. 1993 йил 24 августда Тошкентда БМТ ваколатхонаси иш бошлади. Ўзбекистон ўша кундан бошлаб БМТ билан ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб олди. Булар, жумладан, бугунги кундаги хавфсизлик ва барқарорликка нисбатан таҳдидларга қарши курашиш, шунингдек, Афғонистонни қайта тиклаш, минтақада оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига йўл қўймаслик, экологик муаммоларни ҳал этиш, Орол денгизи фожиасининг оғир оқибатларини юмшатиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалалардир.
БМТ билан Ўзбекистон ҳамкорлигининг асосий йўналиши ўзаро фаол сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш ҳисобланади. Ўзбекистон ўз овози ва мавқеига эга бўлган аъзо давлат сифатида БМТ олдига муҳим ва долзарб масалаларни қўйиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида (1993 йил 28 сентябрь) иштирок этиб, унинг юксак минбаридан туриб нутқ сўзлади ва Ватанимиз тарихида илк бор Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатидаги улкан салоҳияти ва имкониятлари ҳақида халқаро ҳамжамиятни атрофлича хабардор қилди. БМТ Бош Ассамблеясининг ташкил этилганлигининг 50 йиллигига бағишланган сессиясида (1995 йил 24 октябрь) сўзлаган нутқида эса Юртбошимиз ўтган давр мобайнида БМТ фаолиятида муҳим ўзгаришлар юз берганини таъкидлаб, унинг ишини такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар билдирди. Маълумки, ўтган асрнинг 90-йиллари бошида собиқ СССР давлати парчаланиб, унинг ўрнида янги мустақил давлатлар ташкил топди ва улар БМТнинг тўлақонли аъзоларига айланди. Ўтган асрнинг 50-60-йилларида эса Япония, Германия, Италия каби илгари тажовузкор режалар остида бўлган давлатлар демократик ривожланиш йўлидан бориб, жаҳон мамлакатлари ўртасида катта мавқега эга бўлди. Бу эса, ўз навбатида, БМТнинг Хавфсизлик кенгаши ҳамда унинг таркибидаги ихтисослашган муассасалар фаолиятини тубдан қайта қуриш заруратини келтириб чиқарганини Президентимиз БМТнинг 50-сессиясида қилган маърузасида баён этиб, Хавфсизлик кенгаши фаолиятини кенгайтиришни, бунинг учун унинг аъзолари сафига Германия ва Японияни киритишни, БМТ Бош котиби ваколатларини кенгайтиришни таклиф қилган эди. Ў Статистик маълумотлар ва фактлар Дунёда қашшоқлар шу қадар кўпки, улар кундалик егулик овқатга ҳам эга эмас, очликдан азоб чекмоқда. Кўпинча, саводсиз, тўртдан ортиқ фарзанди бор, ишсиз, кам иш ҳақи оладиган, қисман иш билан банд ёки меҳнатга лаёқатсиз кишилар қашшоқ бўлиб қолмоқда. Жаҳонда ҳар 7 дақиқада бир бола очлик ёки у билан боғлиқ сабаблар туфайли нобуд бўлади. Беш ёшгача бўлган барча болаларнинг учдан бир қисми тўйиб овқатланмасликдан азоб чекади. Ҳар йили 5 ёшгача бўлган болаларнинг 6 миллиондан ортиғи тўйиб овқат емаслик туфайли дунёдан кўз юммоқда. 1,3 миллиард киши кунига 1 АҚШ долларидан кам маблағ ҳисобидан кун кўради. Қашшоқ кишиларнинг энг кўп қисми Жанубий Осиёда яшайди. Улардан 522 миллион киши кунига 1 доллардан кам маблағга ҳаёт кечирмоқда. Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубида бутун минтақа аҳолисининг деярли ярми – 46,3 фоизи қашшоқликда яшайди. Асосий хизматлардан фойдаланиш ва қашшоқликни камайтириш учун атига 80 миллиард доллар кифоя. Бу жаҳондаги умумий даромаднинг 0,5 фоиздан ҳам камроғини ташкил этади. Жаҳондаги энг бадавлат уч олигархнинг маблағи – энг қашшоқ 48 мамлакатнинг жами ялпи ички маҳсулотидан анча юқори. збекистон Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик саммити (2000 йил сентябрь)даги нутқи ҳам дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. Давлатимиз раҳбари халқаро терроризм, диний экстремизм ва наркобизнесга қарши бир ёқадан бош чиқариб, самарали кураш олиб бориш, минтақавий хавфсизлик, жумладан, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, жаҳон хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш, БМТ фаолияти ва таркибий тузилишини ислоҳ қилишга оид таклифлар билан чиқди. Наркобизнес ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашда барча БМТга аъзо давлатлар хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириш, Марказий Осиёда экологик вазиятни (айниқса Орол муаммосини ҳал қилиш) соғломлаштириш мақсадларини илгари сурди. Мазкур анжуманда умумбашарий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий, экология ва хавфсизлика доир муаммолар муҳокама қилиниб, янги юз йилликнинг дастлабки йилларида амалга ошрилиши мўлжалланаётган тадбирлар белгиланди. Саммит иштирокчилари якдиллик билан қабул қилган декларацияда 2015 йилгача ўта қашшоқликда яшаётган одамлар сонини ярмига камайтириш, орттирилган иммунитет тақчиллиги синдроми – ОИТС (СПИД) касаллигининг тарқалишини тўхтатиш, барча болалар учун бошланғич таълимни таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олишди. БМТнинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича конвенциясида ва БМТ томонидан 2000 йилнинг 15 декабрида қабул қилинган “Одамлар, айниқса аёллар ва болалар савдосини тўхтатиш, олдини олиш ва унинг учун жазо тўғрисида”ги баённомада одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали чораларини кўриш белгилаб берилган эди. Бундай жиноятнинг олдини олиш, бу фаолият билан шуғулланувчи шахсларни жазолаш ва одам савдоси қурбонларининг халқаро эътироф этилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни ўз ичига олган кенг қамровли халқаро ёндашув зарурлиги ушбу ҳужжатда мустаҳкамлаб қўйилди. Одам савдосига қарши курашни кучайтириш ҳамда мазкур баённома қоидаларини миллий қонунчиликка сингдириш мақсадида 2008 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Бу қонунда “одам савдоси” ва “одамлардан фойдаланиш” тушунчаларига аниқ таъриф берилган, одам савдосига қарши курашиш тизимининг ташкил этилиш тартиби, бу соҳадаги ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, шунингдек, одам савдоси қурбонларининг ҳимояси ва ижтимоий-ҳуқуқий реабилитацияси масалалари ёритилган. Юртбошимиз БМТ минбаридан бутун Афғонистонда, Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи ҳудудни ташкил этиш ташаббусини илгари сурганидан сўнг бу ҳақда шартнома 2006 йил сентябрь ойида Семипалатинск шаҳрида имзоланди. БМТ Бош Ассамблеясининг 61 ва 63-сессияларида ушбу ташкилотга аъзо давлатларнинг кўпчилик овози билан “Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд” резолюцияси қабул қилинди, 2009 йилнинг март ойидан бошлаб эса, бу ҳақдаги шартнома кучга кирди. Бугунги кунда ядродан холи ҳудудлар бутун ер шарининг 70 фоизини ташкил этади. Дунёнинг кўпгина давлатлари ядродан холи ҳудудлар ҳақидаги 6 та шартномани қўллаб-қувватламоқда. 1. Антарктида шартномаси 1959 йил 1 декабрда қабул қилинди ва 1961 йил 3 июнда кучга кирган. 2. Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида ядро қуролини тақиқлаш ҳақидаги Тлателолко шартномаси 1967 йил 14 февралда қабул қилинди ва 1969 йил 25 апрелда кучга кирди. 3. Тинч океанининг жанубий қисмини ядродан холи ҳудудга айлантириш ҳақидаги Раротон шартномаси 1985 йил 6 августда қабул қилинди ва 1986 йил 11 декабрда кучга кирган. 4. Жануби-Шарқий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ҳақидаги Банкок шартномаси 1995 йил 15 декабрда қабул қилинди. 5. Африкани ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ҳақидаги Пелиндаб шартномаси 1999 йил 11 апрелда қабул қилинди. 6. Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд ташкил этиш тўғрисидаги Семипалатинск (Қозоғистон) шартномаси 2006 йил 8 снтябрда қабул қилинди ва Марказий Осиёдаги 5 та давлат раҳбарлари томонидан имзоланди. Демак, дунёнинг 110 мамлакати, яъни жаҳон ҳамжамиятининг ярмидан кўпи ядро қуролидан бутунлай воз кечиш тарафдоридири1. Бундан кўзланган мақсад ядро қуроли мавжуд бўлган ҳудудларни чеклаш, ядро уруши хавфини камайтиришдир. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ядросиз ҳудуд барпо этиш ҳақидаги ташаббуси БМТ ва жаҳон жамоатчилиги томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда. Бу таклиф БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида муҳокама қилинди ва у бўйича махсус резолюция қабул қилинди. Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш фақат минтақада эмас, балки бутун жаҳонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. 1 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Download 2.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling