Ўзбекистон Республикаси Президенти
Download 2.17 Mb.
|
2 5253852301411484381
- Bu sahifa navigatsiya:
- Статистик маълумотлар ва фактлар
Ислом Каримов
ақиқатан ҳам, жафокаш Афғонистон мисолида 30 йилдан буён давом этаётган фуқаролар урушининг аянчли оқибатларини кўриш мумкин. Бугунги кунда афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги янада аён бўлмоқда. Халқаро террористлар томонидан 2001 йил 11 сентябрда АҚШ ҳудудида содир этилган жиноий ҳаракатлар муносабати билан халқаро коалиция (НАТО) кучларининг Афғонистонга киритилиши ва у ерда тинчлик ўрнатиш бўйича танланган стратегия кутилган натижаларни бермаяпти. Йиллар давомида чўзилиб бораётган уруш Афғонистон халқининг аҳволини табора оғирлаштирмоқда. Бу мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқларида тор-мор этилган толибон қўшинларининг жангарилари яна қайтадан бош кўтариб, Ҳамид Карзай ҳокимиятига, тинч аҳолига нисбатан террорчилик ҳаракатларини содир этмоқда. Шу боисдан Президентимиз ўз нутқида Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишнинг муқобил йўлларини яна бир бор атрофлича асослаб берди. М Статистик маълумотлар ва фактлар Ривожланаётган мамлакатларда 140 миллиондан зиёд бола умуман мактабга бормайди. Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг қишлоқ жойларида яшовчи болаларнинг 33 фоизи мактабга қатнамайди. 130 миллион боланинг бошланғич таълим олиш имкониятини таъминлаш учун таълим соҳасига 10 йил давомида йилига қўшимча равишда 7 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш талаб қилинади. Дунёда 250 миллионга яқин бола яшаш учун оғир меҳнат билан шуғулланишга мажбурдир. аълумки, 1997-2001 йиллар давомида фаолият олиб борган “6+2” гуруҳи 1997 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан БМТ котибиятида ташкил топган эди. Бу гуруҳ Афғонистонда ўша пайтда ҳуқмрон бўлган икки асосий ҳарбий куч - Аҳмадшоҳ Маъсуд бошчилигидаги шимолий кучлар қўшинлари ва Мулла Умар бошчилигидаги Толибон ҳаракати қўшинлари ўртасидаги қуролли тўқнашув ва можароларни сиёсий йўл билан ҳал этиш ва бу мамлакатда тинчлик ўрнатишга қаратилган эди. Мазкур мулоқот гуруҳига: Афғонистонга чегарадош 6 та мамлакат: Эрон Ислом Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон билан бирга АҚШ ва Россия давлатлари киритилган эди. Мулоқот гуруҳининг биринчи учрашуви 1997 йил 16 октябрда Нью-Йоркда бўлди. Мазкур анжуман Ўзбекистон раҳбариятининг кўп йиллик саъй-ҳаракатлари натижаси эди. Афғонистондаги урушнинг ўз вақтида тинч йўл билан ҳал этилмаслиги минтақавий ва глобал хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигини олдиндан кўра билган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблиясининг 1993 ва 1995 йиллардаги сессияларида, ЕХҲТ (1999) Истанбул саммити ҳамда бошқа бир қатор нуфузли анжуманларда халқаро ҳамжамиятнинг диққат-эътиборини афғон халқини ўзаро биродаркушлик урушидан халос этиш, мавжуд можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш масалаларига жалб этган эди. 1999 йил 19-20 июлда “6+2” мулоқот гуруҳининг навбатдаги Тошкент анжуманида “Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этиш тамойиллари тўғрисида”ги Тошкент декларацияси имзоланди. Бу ҳужжатда Афғонистонда янги ҳукумат тузиш, можарони тинч йўл билан ҳал этиш, қочоқларни ўз яшаш жойларига қайтариш, мамлакат ҳудудини миналардан тозалаш, умумий битим имзолаш, молиявий ёрдам каби минтақавий долзарб масала кўтарилган эди. Лекин 2001 йил 11 сентябрдаги АҚШга террористик ҳужумдан сўнг НАТО блокига аъзо давлатларнинг ҳарбий кучлари Афғонистонга киритилиб, Толибон қўшинлари тор-мор этилгач, “6+2” гуруҳи фаолияти ўз-ўзидан тўхтаб қолди. Лекин 2005 йилдан кейинги даврда Толибон ҳаракати яширин фаолият юритиб, яна жонлана бошлади. Афғонистон яна ҳарбий тўқнашувлар гирдобида қолди. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Президенти 2008 йил 3 апрелда Бухарестда НАТО/СЕАП (Евроатлантика ҳамкорлик кенгаши) саммитида иштирок этиб, 30 йилдан буён ҳозиргача давом этиб келаётган Афғонистон можаросини ҳал этиш юзасидан бир қатор амалий таклифларни илгари сурди. Юртбошимизнинг 2008 йил августида ШҲТ саммити доирасидаги маърузасида эса бу масала яна бир бор таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, “6+3” гуруҳини тузиш ғояси Президентимиз томонидан 2009 йил 15-16 июнда Россия Федерациясининг Екатеренбург шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ анжуманида ҳам илгари сурилди. Давлатимиз раҳбари ушбу гуруҳ энг аввало Афғонистонда ўз ечимини кутиб турган қуйидаги ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишда муҳим роль ўйнашига эътибор қаратди: - оддий халқнинг эҳтиёжини қондириш; - аҳоли бандлиги (иш билан таъминлаш); - ҳокимиятнинг вертикал бошқарув идоралари нуфузини мустаҳкамлаш; - афғон халқининг халқаро коалиция кучларига нисбатан ишончини қозониш; - халқаро ҳамжамият имкониятлари ҳисобидан Афғонистонга моддий ёрдам ва кўмак ажратиш; - афғон халқининг диний, миллий, маданий қадриятлари ва урф-одатларини ҳурмат қилиш; - “6+2” мулоқот гуруҳини “6+3” мулоқот гуруҳига айлантириш, яъни унда НАТО ваколатхонасининг иштирокини таъмин этиш лозим. Президентимиз Ислом Каримов “6+3” гуруҳи ғоясига 2010 йил 27 январда Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган “Мамалакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш – устувор вазифамиздир” мавзусидаги маърузасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган эди. “6+3” мулоқот гуруҳининг энг муҳим мақсади – Афғонистонда бир-бирига қарши курашаётган кучларга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш дастурини таклиф этиш, мамлакатни пароканда қилаётган асосий муаммо ва зиддиятлар бўйича ўзаро муроса асосидаги ечимларни топиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда зарур кафолатларни бериш лозимлиги қайд этилди. Ушбу дастурда иқтисодий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий, инфратузилма ва гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли бандлиги муаммоларини, қашшоқлик, ҳуқуқсизликка қарши кураш бўйича энг долзарб вазифаларни ҳал этиш зарурлиги айтилди. Бундай мақсадларга эришиш учун ҳозирча Афғонистонда турган тинчликсевар коалиция кучлари ёрдам бериши мумкин. П Қирғизларнинг ўзи ҳам, республика жанубида яшаётган кўп сонли ўзбеклар ҳам учинчи кучлар томонидан пухта ўйланган ва уюштирилган акциянинг қурбонига айланди, дейиш учун бугун барча асосларимиз бор. Download 2.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling