Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet16/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Ислом Каримов


збекистоннинг Қирғизистон жанубидаги зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатиш борасидаги тадбирлари ҳамда бу масала бўйича оқилона ва вазмин сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланди. Бир қатор давлатлар раҳбарлари, БМТ Бош котиби жаноб Пан Ги Мун ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Қирғизистон Президенти Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга 2010 йил июнь ойида Қирғизистон жанубидаги фожиали воқеалар оқибатида юзага келган вазиятни бартараф этиш борасидаги Ўзбекистоннинг конструктив саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдиришди.
Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб, 2010 йил 11-14 июнь кунлари Қирғизистон жанубида содир этилган талон-тарожликлар, хунрезлик ва зўравонликлар бўйича мустақил халқаро текширув ўтказиш, ушбу қонли вахшийликларнинг барча буюртмачилари, ташкилотчилари ва ижрочиларини жиноий жавобгарликка тортишни муҳим вазифа сифатида яна бир бор қатъий таъкидлади. Бу, албатта, қўшни Қирғизистонда мамлакатлараро қонли воқеаларнинг яна авж олишининг олдини олиш имконини беради.
Ўзбекистон БМТ ва унинг наркоагрессияга қарши ихтисослаштирилган муассасалари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2002 йил октябрида БМТ Бош котиби Кофи Ананднинг Ўзбекистонга расмий ташрифи амалга оширилди. Ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТнинг гиёҳванд моддаларни назорат қилиш марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди ва ушбу марказ Алмати шаҳрида очилиши ҳақида келишиб олинди.
Экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳозирги аномал табиий ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларацияда белгиланган мақсадларга эришишда катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ва БМТнинг экология соҳасидаги ҳамкорлиги доирасида Оролбўйидаги вазият деградациясининг олдини олиш ва Орол фожиаси оқибатларини енгиллаштириш бўйича қабул қилинган тезкор чоралар устувор аҳамиятга эга.1 Ушбу масалани ҳал этиш борасида БМТнинг Ўзбекистонга кўмак беришга тайёрлиги баён этилди.
О
Экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш, айниқса, ҳозирги аномал табиий ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларациясида белгиланган мақсадларга эришишда катта аҳамият касб этади. Орол фожиаси экология муаммоларига масъулиятсиз муносабатда бўлишнинг яққол мисолидир. Бир пайтлар ноёб ва гўзал денгизлардан бири бўлган Орол бир авлод ҳаёти давомида деярли қуриб ва йўқолиб бораётган сув ҳавзасига айланди.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling