Ўзбекистон Республикаси Президенти
Download 2.17 Mb.
|
2 5253852301411484381
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аниқ мақсад сари йўналтирилган ҳаракатларимиз
Ислом Каримов
ҳолининг ҳар бир аъзоси турмуш шароитларини ошириш, билим олиш имкониятларини кенгайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, ишчи кучи сифатида ижтимоий фойдали меҳнатда иштирок этиш салоҳиятини юксалтириш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Ана шу маънода аҳоли муҳофазасини таъминлашдаги биринчи ва асосий вазифа ҳам инсонни камол топтириш, унинг оила ва жамиятдаги ўрни ҳамда нуфузини кўтариш билан боғлиқ. Бинобарин, жамиятнинг инсонпарварлиги мамлакат иқтисодий салоҳиятининг қанчалик юксаклиги билангина эмас, балки бу салоҳият ҳар бир кишининг фаровон яшаши ва ҳар томонлама ривожланиши учун йўналтирилгани билан ҳам баҳоланади. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда аҳолини, айниқса кам таъминланган аҳоли қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили давлат бюджетидан муайян миқдорда маблағ ажратилмоқда. Бундай ёрдам ўтиш даврида ҳам, инқироз шароитида ҳам аҳолининг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим роль ўйнади. М Аниқ мақсад сари йўналтирилган ҳаракатларимиз Ўзбекистонда болалар ўлими Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг паст даражада ҳисобланса-да,дунёдаги ривожланган давлатлар билан қиёслаганда бу борада ҳали муаммолар етарли.Болалар ҳаётининг неонатал даврида (умрнинг биринчи йилида), юқори нафас йўллари касалланиши оқибатида юз бераётган ўлим ҳолатлари кўп учрамоқда. Янги туғилган чақалоқлар ва бир ёшгача бўлган гўдаклар овқатида микроэлементлар, жумладан, йоднинг етишмаслиги уларнинг ҳаётига таҳдид солмоқда. Бу аввало онанинг соғлиғи ва авқатланиш сифати билан боғлиқ. Мамлакатимизда болалар ва оналар ўлимини янада қисқартириш бўйича Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш дастури, дастлабки Соғлиқни сақлаш ташаббуси ва гўдаклар ҳамда оналар ўлимини қисқартириш миллий дастури доирасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундай изчил саъй-ҳаракатлар нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда ва ўзининг ижобий самарасини бермоқда. аълумки, жамият тараққиётида аҳолининг муҳтож қатламларини социал муҳофаза қилиш нафақат ижтимоий, айни вақтда сиёсий аҳамиятга эгадир. Чунки жамиятнинг ўзагини ташкил этувчи инсон унинг юксалиш даражаси, ҳақиқий қиёфасини белгилайди. Шу боисдан, аҳолининг мазкур қатламларининг ижтимоий-иқтисодий ва демографик ҳолати миқдорий ўзгаришларини, уларнинг даромадлари ва харажатларининг шаклланиш хусусиятларини, таркибини ўрганиш муҳим илмий аҳамият касб этади. Мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация қилиш шароитида аҳоли даромадлари таркибида қатор ўзгаришлар содир бўлди: биринчидан, даромад шакллари ўзгарди, яъни унинг анъанавий турлари (иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия) қаторига мутлақо янгилари - тадбиркорлик фаолиятидан, мулкдан, кўчмас мулкдан, қимматли қоғозлардан, чет эл валютасидан келадиган даромадлар қўшилди; иккинчидан, даромадларнинг таркибий қисмлари миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгарди, бу борада фуқаро ихтиёридаги ҳақиқий даромадлар, тўпланиш ва ажралиш коэффициенти, даромад танқислиги, тирикчилик минимуми, қашшоқлик даражаси, оила пул даромадларининг харид қобилияти каби тушунча ва категориялар пайдо бўлди; учинчидан, даромадлардан фойдаланишнинг янги йўналишлари пайдо бўлди: мажбурий тўловлар ва бадаллар, чет эл валютаси, қимматли қоғозлар ва шахсий мулкни сотиб олиш учун харажатлар, тижорат банкларига қўйилмалар шулар жумласидандир. Таъкидлаш жоизки, аҳоли даромадларининг даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг зарурий эҳтиёжини қондириш, саломатлигини сақлаш, дам олишини ташкил этиш, маълумот олиши, бўш вақтларини маданий тарзда ўтказиши бўйича имкониятлари шунчалик кўп бўлади. Мамлакатимизда аҳоли даромадларининг шаклланиши ўзига хос хусусиятга эга (2.3-жадвал). Жадвалдан кўриниб турибдики, 2009 йилда мамлакатимизда аҳоли ялпи даромадларининг 86,5 фоизни пул даромадлари, қолган 13,5 фоизни натурал шаклдаги даромадлар ташкил этган. Бироқ, таҳлил қилинаётган даврда аҳоли даромадларининг ўзгариши бир меъёрда кечмаган. Чунончи, 2005-2009 йиллар давомида аҳоли даромадлари таркибида пул даромадларининг улуши 82,4 фоиздан 86,5 фоизга ёки 4,1 пунктга ўсган, аксинча натурал шаклдаги даромадлар миқдори 17,6 фоиздан 13,5 фоизга ёки 4,1 пунктга камайган. Аҳоли даромадлари таркибида пул даромадлари улушининг ортиши унинг шаклланиш манбаларига боғлиқ. Яъни, таҳлил этилаётган даврда иш ҳақининг 28,2 фоиздан 30,0 фоизга, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромаднинг 12,9 фоиздан 19,4 фоизга, ижтимоий трансфертларнинг 15,5 фоиздан 17,2 фоизга, мулкдан олинадиган даромаднинг 1,3 фоиздан 1,9 фоизга ўсгани ялпи даромад таркибида пул даромадлари улушининг ортишига олиб келган. Шу билан бирга, бу даврда аҳоли даромадларининг таҳлили шахсий ёрдамчи хўжаликдан олинган даромаднинг 17,8 фоиздан 12,8 фоизга, қариндошлардан олинган моддий ёрдамнинг 5,2 фоиздан 2,8 фоизга камайганини, кредит, ссудаларнинг (1,4 фоиз) ўзгармаганини кўрсатди. 2.3-жадвал Download 2.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling