Ўзбекистон Республикаси Президенти
Download 2.17 Mb.
|
2 5253852301411484381
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчидан
Биринчидан, олий ўқув юртлари таркибий тузилиши жиҳатидан замон талабларидан ортда қолган эди. Чунончи, ўша даврда республикамиздаги мавжуд 42 та олий ўқув юртидан фақат 3 таси университет мақомига эга бўлиб, бу мамлакатимиз олдида турган ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларга жавоб бермасди. Амалга оширилган таркибий ўзгаришлар натижасида 1991-1999 йиллар давомида Тошкент ва вилоятлар марказларида фаолият олиб бораётган 13 та педагогика, политехника, қишлоқ хўжалиги, тил, халқ хўжалиги институтларига университет мақоми берилиб, уларнинг таълим-тарбия жараёнлари университет тизимига мос равишда қайта қурилди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз олий ўқув юртлари таркибида 20 та университет, 2 та академия, 40 та институт фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, хорижий давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари, хусусан, Тошкентда ташкил этилган Вестминстер университети, Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Италиянинг Турин политехника университети, Губкин номидаги Россия нефть-газ университети филиаллари ҳам миллий иқтисодиётимизнинг кенг қиррали эҳтиёжларини малакали мутахассислар билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Иккинчидан, илгари олий ўқув юртларининг аксарият қисми пойтахт ва йирик шаҳарларда жойлашган бўлиб, бу ҳолат мутахассисларни вилоятларнинг минтақавий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш ишларига маълум даражада салбий таъсир кўрсатар эди. Маълумотларга кўра, мустақил тараққиётнинг дастлабки йилларида мамлакатимиздаги олий ўқув юртларининг 19 таси (45,2 фоизи) Тошкентда, 5 таси (11,9 фоизи) Самарқандда, 4 таси (9,5 фоизи) Андижонда, 3 таси (7,1 фоизи) Бухорода жойлашган ҳолда фаолият олиб борган. Бундай номутаносиб ҳолдаги марказлашувни бартараф этиш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунда республикамизда, филиаллари билан ҳисоблаганда, жами 78 та олий ўқув юрти фаолият юритаётган бўлса, шунинг қарийб 50 фоизи минтақаларимизда жойлашган. Бу эса ҳар қайси минтақанинг ўзига хос хусусият ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, вилоятлардаги мавжуд академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва мактаб битирувчиларнинг олий таълим тизимида ўқишлари учун яратилган имкониятдан далолат беради. Download 2.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling