Ўзбекистон Республикаси Президенти


ЎЗБЕКИСТОНДА ИНСОН ТАРАҚҚИЁТИ КОНЦЕПЦИЯСИ ВА БМТНИНГ МИНГЙИЛЛИК РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ


Download 2.17 Mb.
bet19/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

2. ЎЗБЕКИСТОНДА ИНСОН ТАРАҚҚИЁТИ КОНЦЕПЦИЯСИ ВА БМТНИНГ МИНГЙИЛЛИК РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ

Ҳар қандай демократик давлатнинг ривожланишдан асосий мақсади – инсондир. Жамият тараққиёти эса нафақат мамлакат иқтисодий салоҳиятининг катталиги билан, балки бу салоҳият ҳар бир инсоннинг камол топиши ва уйғун ривожланишига қанчалик йўналтирилгани билан ҳам ўлчанади.


2
Илгари ўзининг бир томонлама ривожланган, хомашё етиштиришга йўналтирилган иқтисодиёти, ҳалокатли пахта яккаҳокимлиги авжга чиққан, қолоқ ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаси, жон бошига истеъмол даражаси паст бўлган мамлакатимиз мустақил ривожланиш йилларида янги ва улкан марраларни қўлга киритди ва бунинг натижасида унинг қиёфаси тамомила ўзгарди, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади.
Ислом Каримов


010 йил мамлакатимизда “Баркамол авлод йили” деб эълон қилингани муносабати билан қабул қилинган дастурни амалга оширишда соғлиқни сақлаш, таълим, аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ва маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш, атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш, табиат ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги билан боғлиқ масалалар муҳим устувор аҳамиятга эга. Буларнинг ҳаммаси моҳият эътибори билан инсон камолотига, унинг маънавий ҳамда моддий талаб-эҳтиёжларини таъминлаш учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратишга қаратилган Инсон тараққиёти концепциясига батамом мос ва мувофиқдир.

Инсон тараққиёти концепциясига асосан айнан инсон миллатнинг бойлиги ҳисобланади. Инсонларга жамият ижтимоий-иқтисодий ривожининг қуроли сифатида эмас, балки бош мақсади деб қаралиши лозим. Ҳар қандай тараққиётнинг пировард мақсади ва муваффақият мезони бўлган инсон учун танловнинг кенгайиши, ўз эркинлигини амалга ошириш, узоқ ва соғлом турмуш кечириш имкони, билим олиш ва муносиб ҳаёт даражасининг яратилиши жамият ривожида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бугунги кунда Инсон тараққиёти концепцияси истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун” деган ҳаётий қоида асосида ислоҳот жараёнларни амалга ошираётган мамлакатимизда барча ўзгариш ва янгиланишларнинг марказидаги устувор масалага айланмоқда. Бу ҳақда сўз борганда, Ўзбекистон Конституциясида инсон ҳуқуқ ва манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганлигини қайд этиш ўринли бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзоларининг БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари амалга оширилишининг бориши ҳақидаги маърузаларини эшитиб, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мамлакатни модернизация қилишга қаратилган демократик ўзгаришлар йўли юқори даражада самарали эканини таъкидлади. Чиндан ҳам, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий соҳалардаги барча ислоҳотларимиз пировард натижада одамлар фаровонлигини муттасил ошириб боришга, мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг касбий, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятларни, соф экологик муҳитни яратишга қаратилгандир.
Кейинги 10 йил мобайнида давлатимиз томонидан юртимизда амалга оширилган барча кенг миқёсли ишлар БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари кенг кўламда бажарилишини таъминлади.
Биргина таълим соҳасини оладиган бўлсак, мамлакатимизда ўз мазмун ва моҳиятига кўра ноёб бўлган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу дастур ўн икки йиллик яхлит мажбурий узлуксиз таълим тизимига ўтиш ҳамда таълим жараёнларининг сифатини тубдан ва тизимли оширишга, кадрларнинг юксак даражадаги умумий ва касбий маданиятга эга бўлган янги авлодини тарбиялашга қаратилган махсус чора-тадбирларни кўриш имконини берди.
Мамлакатимизда умумий ва ўрта махсус таълим давлат томонидан кафолатланади. 7-15 ёшдаги болаларнинг бошланғич ва умумий таълимга қамраб олиниши, шунингдек аҳолининг саводхонлик даражаси бугунги кунда юз фоизни ташкил этади. Бу эса БМТнинг бошланғич ва ўрта мактабларда таълим сифатини ошириш соҳасидаги Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг Ўзбекистон томонидан етакчи давлатлар қаторида бажарилаётганини тўла тасдиқлайди.
Сўнгги йилларда юртимизда тиббий хизмат тизими амалда тўлиқ модернизация қилинди, аҳолига бепул юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун юксак талабларга жавоб берадиган замонавий касалхоналар ва бўлимларнинг ихтисослаштирилган тармоғи ташкил этилиши ислоҳотларнинг энг муҳим ва амалий натижаси бўлди.
Жамоатчилик назорати жамиятнинг давлат билан самарали алоқасини таъминлашнинг, ўтказилаётган чуқур демократик ислоҳотлар, мамлакатни сиёсий-ҳуқуқий ривожлантириш мақсадлари ва устувор йўналишлари аҳоли томонидан қўллаб-қувватланишининг, шунингдек, халқнинг эзгу интилишларини рўёбга чиқариш ва фаровонлигини оширишнинг, иқтисодиётнинг рақобатдошлигини, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим шартига айланмоқда.
Ижтимоий ҳаётни янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, иқтисодиётни модернизация қилиш ва ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар жараёнларида мамлакатимиз парламенти томонидан амалга оширилаётган аниқ мақсадга қаратилган қонун ижодкорлиги иши муҳим ва ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Мустақиллик йилларида юртимизда 500 дан зиёд қонун қабул қилинди, 100 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, БМТнинг инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва унинг уйғун камол топиши масаласига бевосита алоқадор бўлган олтита асосий ҳужжати ратификация қилинди.
Олий Мажлиснинг қуйи палатаси томонидан ташкил этилган ҳукумат ва парламент мулоқоти, қонун ижодкорлиги ишини ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг амалий фаолиятини танқидий таҳлил қилиш якунлари бўйича мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини янада эркинлаштириш соҳасидаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг йўналишлари юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг парламент ва жамоатчилик мониторингини олиб боришга доир самарали механизмларни аниқлаш бўйича истиқболли йўналишлар белгилаб олинди. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2010 йил ва ундан кейинги даврга мўлжалланган Қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари дастурига асос бўлди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг бир қатор вазирлик ва идоралари раҳбарлари БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларини Ўзбекистонда амалга оширишнинг боришини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун парламент эшитувларида иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзоларининг БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари амалга оширилишининг бориши ҳақидаги маърузаларини эшитиб, Қонунчилик палатаси мамлакатни модернизация қилишга қаратилган демократик ўзгаришлар йўли юқори даражада самарали эканини таъкидлади.
Мингйиллик декларацияси БМТга аъзо давлатларнинг тинчлик, тараққиёт ва адолатли дунё тўғрисидаги орзу-интилишларини ифода этади. Бу ҳужжатда инсон ҳуқуқлари, давлат бошқаруви ва демократия бўйича мажбуриятларнинг кенг доираси белгилаб берилган. Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг глобал, минтақавий ва миллий даражаларда бажарилиши мақомининг умумий баҳосини ва тушунилишини таъминлайдиган саккиз асосий мақсад ва улар билан боғлиқ вазифалар ҳамда кўрсаткичлар алоҳида ажратиб кўрсатилган. Бу мақсадлар ва улар билан боғлиқ вазифалар 2015 йилга келиб амалга оширилиши лозим.
Глобал Мингйиллик ривожланиш мақсадлари қуйидаги масалаларни ҳал этишга қаратилган:
1) ўта қашшоқлик ва очликка барҳам бериш;
2) умумий бошланғич таълимни таъминлаш;
3) эркаклар ҳамда аёллар тенглигини рағбатлантириш ва хотин-қизлар ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш;
4) болалар ўлимини камайтириш;
5) оналар соғлиғини яхшилаш;
6) ОИТС/ОИВ, безгак ва бошқа касалликларга қарши кураш;
7) экологик барқарорликни таъминлаш;
8) ривожланиш мақсадларида глобал ҳамкорликни ривожлантириш.
Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш – глобал лойиҳа бўлиб, у жаҳондаги барча мамлакатларда татбиқ этилади. Бу мақсад ва вазифаларнинг мақсад мувофиқлиги ва эришилиши мумкинлиги нуқтаи назаридан ҳар бир алоҳида давлатнинг миллий шарт-шароити, тараққиёт даражаси, ички имконияти ва манфаатларига мослашган бўлиши жуда муҳимдир. Ўзбекистон ҳам ана шундай тамойиллар асосида Мингйиллик ривожланиш мақсадлари бўйича конкрет муддат ва кўрсаткичларни белгилаш устида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон учун Мингйиллик ривожланиш мақсадларини қуйидагича таърифлаш мумкин:
1) кам таъминланганликни камайтириш, овқатланиш сифати ва маданиятини ошириш;
2) бошланғич ва ўрта мактабларда таълим сифатини яхшилаш;
3) аёллар ва эркаклар тенглигини рағбатлантириш ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш;
4) болалар ўлимини янада камайтириш;
5) оналар соғлиғини янада яхшилаш;
6) ОИТС/ОИВ, сил ва бошқа касалликларга қарши кураш;
7) экологик барқарорликни таъминлаш;
8) ривожланиш мақсадларида глобал ҳамкорликни кучайтириш (2.1-жадвал).
2.1-жадвал

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling