Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet17/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Ислом Каримов


рол денгизи экологик фожиасининг жиддийлигини инобатга олган ҳолда, 2008 йилнинг 11-12 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва БМТ вакилларининг фаол иштирокида “Орол муаммоси, унинг аҳоли генофонди, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таъсири, оқибатларини енгиллаштириш борасида халқаро ҳамкорлик чоралари” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.
Аслида Орол фожиаси экология муаммоларига масъулиятсиз муносабатда бўлишнинг яққол мисолидир. Бир пайтлар ноёб ва гўзал денгизлардан бири бўлган Орол бир авлод ҳаёти давомида деярли қуриб ва йўқолиб бораётган сув ҳавзасига айланмоқда. Қирқ йил мобайнида Орол денгизи акваторияси 7 баробар қисқарди, сув ҳажми 13 марта камайди, унинг минералллашуви эса ўнлаб баробар ошиб, денгизни тирик организлар яшаши учун яроқсиз аҳволга келтирди. Натижада бу ердаги қарийб барча ҳайвонот ва наботот олами таназзулга учради ва йўқолди.
2010 йил апрель ойида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Оролбўйи минтақасига ташриф буюрди. Унинг сўзларига кўра, кўрган манзаралари унда ўчмас таассурот қолдирган. Пан Ги Мун Орол муаммосини ҳал этишга кўмаклашишга, ушбу экологик фожиа оқибатларини бартараф қилиш учун БМТнинг эксперт салоҳияти, молиявий ва бошқа ресурсларини жалб этиш борасида барча саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишга тайёр эканини билдирди.
П
Орол денгизининг қуриши давом этаётгани ва унинг атрофида гуманитар фалокат содир бўлаётгани сабабли Оролбўйининг табиий биологик фондини асраб-авайлаш, Орол инқирозининг атроф-муҳитга, энг муҳими, бу ерда истиқомат қилаётган юз минглаб ва миллионлаб одамлар ҳаётига ҳалокатли таъсирини камайтириш бугунги кундаги энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Ислом Каримов

резидентимиз Ислом Каримов Орол денгизининг қуриши давом этаётганини ва унинг атрофида гуманитар фалокат содир бўлаётгани сабабли Оролнинг табий биологик фондини асраб-авайлаш, денгиз инқирозининг атроф-муҳитга, минглаб ва миллионлаб одамлар ҳаётига ҳалокатли таъсирини камайтириш ҳозирги вақтдаги энг муҳим долзарб вазифа эканини таъкидлаб ўтди.



Статистик маълумотлар ва фактлар
Ҳозирги пайтда жаҳонда ҳар йили 11 миллионга яқин бола, яъни ҳар дақиқада 20 нафар ёки ҳар куни 30 минг бола беш ёшга етмасдан нобуд бўлмоқда. Улардан 4 миллионга яқини ҳаётининг дастлабки 28 кунида дунёдан ўтмоқда. Ўлим билан боғлиқ ҳолатнинг асосий кўпчилиги паст ва ўрта даромадли мамлакатлар, асосан, Саҳрои Кабирдан жанубда ва Жанубий Осиёда жойлашган мамлакатларга тўғри келади. Ота-оналар ўз болаларини зарур даражада парваришлаш имконига эга бўлмаганликлари учун камбағал мамлакатларда жуда кўплаб гўдаклар нобуд бўлмоқда. Ота-оналарнинг ҳеч бўлмаганда улардан бирортаси балоғат ёшига етади-ку, деб умид қилишлари натижасида бундай оилаларда одатда болалар кўп бўлади. Бу эса, ўз навбатида, шундоқ ҳам камдаромадли оилаларнинг кўпчилик учун озиқ-овқат ва кийим-кечак сотиб олиши, турар жой, ўқиш ва тиббий хизмат учун ҳақ тўлаб яшашига тўғри келади, деганидир.
Болалар ўртасидаги аксарият ўлим ҳолатлари зотилжам, ичбуруғ, қизамиқ, безгак каби касалликлар туфайли рўй беради. Кам даромадли мамлакатларда 5 ёшгача бўлган болалар ўлимининг 49 фоизи қониқарсиз озиқланиш сабабли юз беради. 1999 – 2003 йилларда қизамиқдан вафот этиш ҳолати жаҳонда 40 фоизга қисқарди. Агарда дунёдаги қашшоқ оилалар энг кам даражада бўлса-да, даволаш-профилактика тадбирларидан фойдалана олганида, ҳар йили 6 миллион болани қизамиқдан вафот этишдан қутқариб қолиш мумкин бўлар эди. 2000 йилда қизамиқдан вафот этган 5 ёшгача бўлган болаларнинг ҳар тўрт нафаридан бирини эмлаш ёрдамида сақлаб қолиш мумкин эди.


Юртбошимиз ўз нутқида Оролбўйи ҳудуди иккита асосий манба – Амударё ва Сирдарё ҳисобидан сув билан таъминланиши, ушбу дарёлар оқимининг камайиши мазкур кенг минтақанинг шундоқ ҳам заиф экологик мувозанатини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинлигини ҳисобга олиш зарур эканини баён этди. Бундай шароитда, Президентимиз таъкидлаганидек, 30-40 йил аввал, собиқ совет даврида ишлаб чиқилган, мазкур дарёларнинг юқори қисмида улкан гидроиншоотларни қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ҳар қандай уринишлар, ушбу иншоотлар барпо этиладиган зоналарнинг сейсмик хавфи 8-9 баллни ташкил этиши ҳисобга олинадиган бўлса, буларнинг барчаси экологияга ўнглаб бўлмайдиган зарар етказиши ва хавфли техноген ҳалокатларга олиб келиши мумкинлиги аён бўлади.


Кўплаб халқаро экология ташкилотлари ва нуфузли экспертлар тавсия қилаётганидек, ушбу дарёлардан шу миқдордаги энергетика қувватларини олиш учун нисбатан хавфсиз, аммо анча тежамкор кичик ГЭСлар қурилишига ўтиш оқилона йўл экани мазкур нутқда алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Қ
Кўплаб халқаро экология ташкилотлари ва нуфузли экспертлар тавсия қилаётганидек, ушбу дарёлардан шу миқдордаги энергетика қувватларини олиш учун нисбатан хавфсиз, аммо анча тежамкор кичик ГЭСлар қурилишига ўтиш оқилона йўл бўлур эди.
Қуриб бораётган Орол муаммоси – бу ушбу минтақада яшаётган, БМТдек нуфузли ташкилотга умид билан ёрдам сўраб мурожаат қилаётган миллионлаб одамларнинг муаммосидир.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling