Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ихтисослашган халқаро ташкилотлар
Download 2.17 Mb.
|
2 5253852301411484381
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Минтақавий халқаро ташкилотлар
- 3. Иқтисодий халқаро ташкилотлар
1. Ихтисослашган халқаро ташкилотлар: БМТнинг ихтисослашган ташкилотлари, жумладан, ЮНЕСКО (таълим, фан ва маданият), ФАО (озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги), ЮНИДО (саноат тараққиёти), ЮНКТАД (савдо ва ривожланиш), ЖССТ (соғлиқни сақлаш), ЮНЕП (атроф муҳит бўйича), ЮНИСЕФ (болалар масаласи), ЮНИТАР (ўқув ва илмий-тадқиқот), ЮНИФЕМ (хотин қизлар манфаатлари йўлидаги тараққиёт), ЮНФПА (аҳоли қатламлари соҳасида), ЮНИДИР (қуролсизланиш масалалари), ИКАО (фуқаро авиацияси), Халқаро суд; Халқаро меҳнат ташкилоти, НАТО, Ислом конференцияси ташкилоти, МАГАТЕ (атом энергетикаси соҳасида) ва бошқалар.
2. Минтақавий халқаро ташкилотлар: Европа Иттифоқи, ЕХҲТ (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти), МДҲ, ШҲТ (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти), МОҲТ (Марказий Осиё ҳамкорлиги ташкилоти), АМА (Америка мамлакатлари ассоциацияси), АСЕАН, Африка бирлиги ташкилоти ва бошқалар. 3. Иқтисодий халқаро ташкилотлар: Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, БСТ (Бутунжаҳон савдо ташкилоти), Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, ЕТТБ (Европа тикланиш ва тараққиёт банки), ОТБ (Осиё тараққиёт банки), ИТБ (Ислом тараққиёт банки) ва бошқалар. Ҳозирги даврда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар, гарчи бирмунча барқарорлашган бўлса-да, бироқ бу жабҳадаги зиддият ва қарама-қаршиликлар ҳамон сақланиб қолмоқда. Бу ўз навбатида барча давлатлар ва халқларни ташвишга солмоқда. Шу боисдан ҳам жаҳонда тинчлик ва тараққиётни таъминлашда халқаро ташкилотларнинг роли ва аҳамияти янада ошиб бормоқда. Улар халқаро муносабатларни соғломлаштиришнинг турли йўлларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, кейинги йилларда “кенг қамровли хавфсизлик”, “кучлар нисбатидан манфаатлар нисбатига ўтиш”, “жаҳондаги можаролар ва кооператив муносабатларни мувофиқлаштиришда дипломатик моҳият” каби концепциялар ишлаб чиқилмоқда ва уларда халқаро сиёсий муносабатларни барқарорлаштиришга доир хилма–хил фикрлар илгари сурилмоқда. Ҳозирги кунда муносабатларни демократик асосда қайта қуриш халқаро сиёсий муносабатларни барқарорлаштиришнинг энг муҳим йўли сифатида эътироф этилмоқда. Албатта, ушбу жараённи бир ёки бир неча давлатнинг иштироки билан ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун кўпчилик давлатларнинг биргаликдаги ҳаракати зарур бўлади. Айни пайтда бу борада мавжуд зиддиятнинг келиб чиқиш сабабларини ҳам эътиборга олиш муҳимдир. Одатда давлатлараро зиддиятлар, бир томондан, ҳозирги тарихий босқичнинг қарама-қаршиликлар билан бевосита боғлиқ ҳолда келиб чиқса, бошқа томондан улар ўзаро сиёсий муносабатларнинг хусусиятларига ҳам боғлиқ. Демак, жаҳонда тинчлик ва тараққиётни таъминлашда халқаро ташкилотлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар турли давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожланиши учун катта имкониятлар яратиб беради. Ривожланиш – ўзаро ҳамкорликдаги мураккаб жараёндир. У ҳар бир мамлакатдан ўз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик эҳтиёжларини таъминлашда улар ўртасида ўзаро мутаносибликни сақлашни талаб қилади. Шунингдек, ривожланиш зарурат туғилганда четдан – халқаро ривожланиш ташкилотлари ва молиявий институтлар, айрим мамлакат ҳукуматлари ва хайрия ташкилотлари томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган ғоявий, молиявий, тажриба, экспертиза ва маслаҳатлар тарзидаги ёрдамдан фойдаланишни ҳам назарда тутади. Халқаро сиёсий муаммоларни ҳал қилишда икки хил, яъни бир-биридан фарқ қиладиган анъанавий ва янгича – замонавий ёндашув мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятга эга. Download 2.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling