Ўзбекистон Республикаси Президенти
Маъруза машғулотини ўтказишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар
Download 2.17 Mb.
|
2 5253852301411484381
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-мавзу. Ўзбекистонда инсон тараққиёти концепцияси ва БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ютуқлар (2 соат)
Маъруза машғулотини ўтказишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар:
Мазкур маъруза машғулотини ўтказишда дастлаб талабалар билимини фаоллаштириб олиш муҳим ҳисобланади. Бунинг учун интерфаол ўқитишнинг ақлий ҳужум, блиц-сўров, инсерт техникаси усулларини қўллаган ҳолда, халқаро ташкилотлар, хусусан БМТнинг жаҳонда тинчликни сақлаш ва ялпи ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш борасидаги роли тўғрисидаги билимларни фаоллаштириб олиш мақсадга мувофиқ. Шундан сўнг визуал-маъруза усули воситасида Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлик, тараққиёт ва хавфсизликни таъминлаш йўлида биргаликдаги саъй-ҳаракатлари доирасида эришилган натижалар баён этилади. Тақдим этилган маълумотларнинг талабалар томонидан мустаҳкам ўзлаштирилишини таъминлаш учун тарқатма материаллардан самарали фойдаланиш тавсия қилинади. Минтақамизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан олиб борилаётган ташқи сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари, амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида махсус маълумотнома тузиш ҳамда талабаларга тарқатиш уларнинг бу борадаги билимларини янада мустаҳкамлаш учун имкон яратади. Шунингдек, машғулотлар самарадорлигини ошириш учун мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида фаолият юритувчи таниқли мутахассис ва амалиётчиларни таклиф этган ҳолда, муаллифлик маърузаси, бинар маъруза, экспертлар иштирокидаги маъруза, муаммоли маъруза усулларини ҳам қўллаш мумкин. 2-мавзу. Ўзбекистонда инсон тараққиёти концепцияси ва БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ютуқлар (2 соат) Инсон тараққиёти концепциясининг мазмуни, асосий мақсад ва вазифалари. БМТнинг Мингйиллик саммитида (2000 йил) Мингйиллик декларациясининг қабул қилиниши. Мингйиллик ривожланиш мақсадлари. БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари доирасида Ўзбекистонда амалга оширилиши кўзда тутилган кенг кўламли ишлар. Ўзбекистонда Мингйиллик декларациясида белгиланган мақсадларга эришиш йўлида амалга оширилган ишлар. Юртимизда мустақил тараққиёт йилларида улкан ютуқ ва марралар қўлга киритилгани, Ватанимиз жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллангани. Иқтисодиёт соҳасида макроиқтисодий барқарорлик ҳамда юқори ўсиш суръатларининг таъминланиши. Давлат томонидан ижтимоий соҳа ва ижтимоий муҳофазага эътиборнинг кучайиб бориши. Ўзбекистонда БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадлари доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича эришилган натижалар. Тарихан қисқа муддатда беқиёс ютуқларни қўлга киритишда жамиятни ислоҳ этиш ва янгилаш мамлакатни демократлаштириш бўйича тараққиёт моделимиз, ижтимоий йўналтирилган эркин бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос тамойиллари ҳал қилувчи омил бўлаётгани. Ўзбекистонда таълим жараёни ва одамлар тафаккурининг юксалиши барча ижтимоий–сиёсий ўзгаришларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этаётгани. Таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар. Мамлакатимизнинг истиқболдаги муҳим вазифалари. Ўзбекистоннинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги Тараққиётни жадаллаштиришга оид глобал ҳаракатлар режасини қўллаб-қувватлаши ва уни амалга оширишда фаол иштирок этиши. Download 2.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling