Иш
босқичлари ва вақти
| |
Таълим берувчи
|
Таълим олувчилар
|
Тайёрлов босқичи
|
Мавзуни аниқлайди, таълимий мақсадни белгилайди ва кутилаётган натижаларни шакллантиради.
Белгиланган таълимий мақсадларга эришишни таъминловчи ўқув топширқларини ишлаб чиқади.
Кичик гурухларда самарали фаолиятни таъминлаш учун ёзма йўриқномаларни тайёрлайди (1-илова).
Эксперт гуруҳлар иш натижаларини ўзаро баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади (2-илова).
|
|
1. Ўқув машғулотига кириш босқичи
(5 дақиқа)
|
1.1. Машғулот мавзуси, унинг мақсади ва кутилаётган натижаларини эълон килади, уларнинг ахамиятлилиги ва долзарблигини асослайди.
1.2. Мавзу бўйича асосий тушунчаларга таъриф беришни таклиф қилади ва шу асосда тезкор-сўров ўтказиб, талабаларнинг билимларини фаоллаштиради (3-илова).
1.3. Иш гуруҳларда ўқув топшириқларини бажариш орқали амалга оширилишини эълон қилади (2-илова).
|
Саволларга жавоб беради.
|
2. Асосий босқич
(60 дақиқа)
|
2.1. Талабаларнинг билимларини чуқуплаштириш мақсадида савол-жавоб ўтказади:
Қандай ҳалқаро ташкилотларни биласиз?
БМТ ташкилотининг асосий мақсади ва вазифаси нималардан иборат?
2.2. БМТнинг мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш декларациясидан ўрин олган мақсад ва вазифаларни эслатади (3-илова).
2.3. Талабаларни 5-та кичик гуруҳга бўлади ва юқорида кўрсатилган мақсад ва вазифалар бўйича билимларни чуқурлаштиришда муаммоли ўқитишдан фойдаланишини айтади. Графикли органайзерлар ва ФСМУ техникаси ёрдамида муаммоларнинг ечимини топишни тушунтиради (4-илова). Гуруҳларда ишлаш қоидаларини эслатади ва экранга чиқаради..
2.4. Ҳар бир гуруҳга ўқув топшириғини беради (5-илова) ва такдимотга тайёрланишини айтади.
2.5. Гурухлар ишини кузатади, йўналтиради, маслаҳатлар беради. Тақдимот материаллари мазмунан ва мантиқан тўлиқ ёритилишини кузатади.
2.6. Тақдимот бошланишини эълон қилади. Гуруҳларда сардорлар такдимотини ташкиллаштиради, саволлар беради, мавзу муҳокамасини жамоага ҳавола этади.
2.5. Ҳар бир гуруҳ иши бўйича умумий хулосалар чиқаради. Гуруҳларнинг ўзаро бир-бирининг фаолиятини баҳолашини ташкил қилади.
|
Саволларга жавоб беради.
Тинглайдилар.
Кичик гуруҳларга бўлинади.
Топшириқ бўйича фаолият бошлайди
Муҳокама қилади, фикрларини умум-лаштириб, такдимот учун материаллар тайёрлайди.
Фаолият натижасини тақдим қилади.
Тинглайди. Гуруҳлар иш натижасини ўзаро баҳолайди.
|
3–Якуний босқич
(15 дақиқа)
|
3.1.Мавзу юзасидан умумий хулосалар қилади.
3.2. Ўтилган мавзулар бўйича, ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида тест назоратини ўтказади (6-илова).
|
Тинглайди.
Тест ечади.
|