Ўзбекистон республикаси президенти


Милоддан аввалги VI-IV асрларда Ўрта Осиё


Download 5.26 Mb.
bet13/87
Sana17.06.2023
Hajmi5.26 Mb.
#1544154
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   87
Bog'liq
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009

Милоддан аввалги VI-IV асрларда Ўрта Осиё
Мил. авв. VI асрнинг ўрталарида Мидия подшолиги ўрнида Аҳамонийлар давлати пайдо бўлади. Кўпчилик тарихий адабиётларда Кир II аҳмонийлар давлатининг асосчиси сифатида эътироф этилади. Кир II, Камбиз, Доро I, Ксеркс каби форс подшолари қадимги Шарқдаги жуда кўплаб мамлакатлар устидан ўз ҳокимиятини ўрнатишни режалаштирганлар ва шундай сиёсат олиб борганлар.
Мил. авв. VI асрнинг ўрталарида Кир II ўзининг содиқ лашкарбошларидан бири бўлган Гарпагга Кичик Осиёдаги шаҳар-давлатларни босиб олишни буюради. Ўзи эса Ўрта Осиё ҳудудидаги вилоятларни (Бақтрия, Хоразм, Сўғдиёна, Марғиёна ва бошқ.) босиб олишга тайёргарлик кўра бошлайди. Геродот Кир II нинг массагетларга қарши юриши ҳақида сўзлар экан, бу юришларнинг кўпчилиги ҳақида тўхталмасдан, фақат форсларни ташвишга солган юришлар ҳақида эслатиб ўтади. Тарихчининг маълумот беришича, Гарпаг Кичик Осиё шаҳарларини бирин-кетин босиб олгунча Кир II бутун Осиё халқларини бўйсундиради ва шундан кейингина Бобилга юриш бошлайди.
Қадимги дунё муаллифлари Геродот, Ксенофонт, Ктесий, Юстин кабиларнинг маълумотларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, Кир II мил. авв 545-539 йилларда Шарқий Эрон ва Ўрта Осиё вилоятларини босиб олади. Доро I даврида (мил. авв. 522-486 йй.) Аҳамонийлар сулоласи Ҳинд водийсидан Ўрта Ер денгизига қадар бўлган кенг ҳудудда ўз ҳукмронлигини ўрнатган. Жуда кўп сонли давлатлар, вилоятлар, шаҳарлар ва халқларни бирлаштирган Аҳамонийлар салтанати тарихда биринчи йирик дунё давлати ҳисобланади.
Тарихий манбаларнинг маълумот беришича, Ўрта Осиё халқлари аҳамонийлар босқинига қарши қаттиқ кураш олиб борганлар. Хусусан, массагет қабилалари малика Тўмарис (Томирис) бошчилигида форсларнинг турли ҳийла-найранглар ишлатишига қарамасдан уларнинг катта қўшинини тор-мор этадилар. Малика Тўмарис ва массагетларнинг ҳарбий маҳорати туфайли бу жангда аҳамонийлар ҳукмдори Кир II ҳам ҳалок бўлади. Геродот хабар беришича, “Бу жанг варварлар (массагетлар) иштирок этган жанглар орасида энг даҳшатлиси эди... Камон ўқлари тугагач, қўл жанги бошланиб найза ва қилич билан курашдилар. Қўшинлар жанги узоқ вақт давом этди. Ниҳоят массагетлар ғалаба қозондилар.” Кир II қўшинларининг массагетлар томонидан тор-мор этилиши мил. авв. 530 йилга тўғри келади.
Тарихчи Полиен форсларга қарши курашган Широқ қаҳрамонлиги ҳақидаги афсона тўғрисида хабар беради. Унинг хабарига кўра, сак қабилаларининг вакили бўлган Широқ исмли чўпон ҳийла йўли билан форсларнинг катта қўшинларини сувсиз саҳро ичкарисига адаштириб қўяди. Широқ ҳам, форс қўшинлари ҳам очлик ва ташналикдан ҳалок бўладилар.
Мил. авв. 522 йилда аҳамонийлар тахтига Доро I ўтиради. У тахтга ўтириши биланоқ Парфия, Марғиёна ва “саклар ўлкаси”да форсларга қарши қўзғолонлар кўтарилади. Беҳистун ёзувларига қараганда, 522 йилнинг охирида Марғиёнада кўтарилган қўзғолонга Фрада исмли киши бошчилик қилади. Доро I Бақтрия сатрапи Дадаршиш бошчилигидаги қўшинларни қўзғолончиларга қарши жўнатади. Қўзғолон шафқатсизларча бостирилиб, 55 минг марғиёналик ҳалок бўлади. Фрада ҳам қўлга олиниб қатл қилинади.
“Саклар ўлкаси”даги форсларга қарши курашга Скунҳа бошчилик қилади. 519-518 йилларда бўлиб ўтган бу курашда саклар форслар томонидан мағлубиятга учрайди. Сакларнинг кўпчилиги ўлдирилиб, кўпчилиги асир олинади. Уларнинг йўлбошчиси Скунҳа ҳам асир олинади ва ўрнига бошқа йўлбошчи тайинланади. Хуллас, форслар Ўрта Осиёдаги маҳаллий аҳолининг қаҳрамонона қаршилигини қийинчилик билан синдирганидан кейингина бу ҳудудларни батамом ўзларига бўйсундирдилар.

Download 5.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling