2018 - «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури
доирасида амалга оширилган ишлар:
❑ 21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингта лойиҳани амалга оширилди;
❑ Саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қурилиш, транспорт-коммуникация, сервис ва хизмат
кўрсатиш соҳаларида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди.
❑ Аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида 2018-йилда иш ҳақи, пенсия,
стипендия ва
ижтимоий нафақалар миқдори 2017 йилга нисбатан сезиларли равишда оширилди. Хусусан,
педагог ходимларнинг иш ҳақи сўнгги 10 йилда биринчи марта 50 фоизгача кўпайтирилди.
❑ Аҳолининг реал умумий даромадлари 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошди.
❑ “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” каби дастурлар доирасида 2
триллион
сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга
оширилди.
❑ 2018 йилдан бошлаб, солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан
ҳудудларда 5,5 триллион сўм қўшимча маблағ қолдирилди. Бу, ўтган 2017 йилга нисбатан 6
баробар, 2016 йилга нисбатан эса – 32 баробар кўпдир.
❑ «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги қурилиш ва ободонлаштириш
ишларига 3 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Натижада 416та қишлоқ янгича қиёфага эга
бўлди.
❑ 2018 йилда илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш
йўлида ҳам муҳим қадамлар қўйилди.
❑ юртимиз ёшлари Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ва Пара-Осиё ўйинларида, Аргентинада
ўтказилган ўсмирлар Олимпиадасида юқори ўринларни олгани барчамизни қувонтирди.