Ўзбекистон республикаси президентининг озарбайжон республикасига давлат ташрифига доир


ТУРКИЯ ДОН ШАРТНОМАСИГА ҚАЙТИШ БЎЙИЧА ҲАРАКАТНИ ДАВОМ ЭТТИРАДИ


Download 4.56 Mb.
bet2/4
Sana25.08.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1670230
1   2   3   4
Bog'liq
янгиликлар

ТУРКИЯ ДОН ШАРТНОМАСИГА ҚАЙТИШ БЎЙИЧА ҲАРАКАТНИ ДАВОМ ЭТТИРАДИ



Туркия Украина инқирозини ҳал қилиш, ғалла бўйича келишувни қайта бошлаш учун саъй-ҳаракатни давом эттиради.
Бу ҳақда Президент Режеп Таййип Эрдоған Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида айтиб ўтди. “TRT” телеканали унинг сўзларидан қуйидаги иқтибосни келтирган:
- Биз дон йўлагини адолатли шароитда қайта очишга ҳаракат қиламиз. Бу барча томонлар умидига мос келади, шундагина дунё адолатли кўриниш олишига ишонамиз. Шунингдек, Украина можаросини ҳал қилиш йўлида амалиётимизни фаол давом эттирамиз.
Унинг таъкидлашича, Туркия “Украинадаги зиддиятни тўхтатиш учун ҳаракат қилаётган ягона давлат”.
“Тинчлик умидини сўндирмаслик учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, дея қўшимча қилган давлат етакчиси.
Аввалроқ Эрдоған сентябрь ойида Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашувга умид қилаётгани билдирган. Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан эса яқин кунларда ҳамкасби билан музокара ўтказиш учун Москвага жўнаб кетишини айтган.


БРИКС САММИТИ БОШЛАНДИ





Бугун, 22 август куни Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида БРИКС гуруҳи (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси)нинг XV саммити очилди. Кун тартибидаги асосий мавзуси – “БРИКС ва Африка – жадал ўсиш, барқарор ривожланиш ва инклюзив кўп томонлама ҳамкорлик учун”.
Саммит раиси, ЖАР Президенти Сирил Рамафоса тадбирга Африка ва бошқа минтақаларнинг 60 дан зиёд давлат ва ҳукумат раҳбарини таклиф қилган. Анжуман уч кун давом этади.
ТАСС агентлиги хабарига кўра, иштирокчилар учта масалани кўриб чиқишади: иқтисодиёт ва молия соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш, гуманитар соҳага эътибор бериш ва ассоциация халқлари ўртасидаги ижтимоий, маданий муносабатларнинг турли шаклларини рағбатлантириш.
БРИКС мамлакатлари раҳбарлари фикрича, аъзо давлатлар ўртасидаги муносабат асоси ўзаро ҳурмат, тенглик, очиқлик ва консенсусдан келиб чиқади. Ушбу тамойиллар барча халқаро ташкилотларга, биринчи навбатда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига ҳам тааллуқли бўлиши кераклигини таъкидлашади.
24 август куни БРИКС – Африка мулоқоти ва “БРИКСнинг дўстлари” форматида учрашув бўлиб ўтади.
Жанубий Африка режасига кўра, тузилманинг мавқеини кўп маротаба кучайтириш, глобал Жануб учун халқаро муносабатнинг барча тизимларида тубдан ислоҳот ўтказишни кун тартибига олиб чиқиш лозим.



Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling