Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.6 Mb.
bet1/2
Sana18.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1098239
  1   2
Bog'liq
3 mustaqil ish


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ҚАРШИ ФИЛИАЛИ
Компьютер инжинеринги факультети


МУСТАҚИЛ ИШ
Мавзу: Кириш тармоғини қуришнинг афзалликлар


ТТ-11-18с талабаси
Бажарди: Амонов У. Қабул қилди: Алимов У


Қарши-2023


Кириш тармоғини қуришнинг афзалликлар


РЕЖА:

1. Кириш тармоғи эволюцияси


2. NGN кириш тармоқлари
3.Кириш тармоқларининг замонавий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари
Абонент тармоқларининг тузилиши ҳақида гапиришдан аввал у ҳақида тушунчага эга бўлиб олиш лозим. Абонент тармоқлари – бу фойдаланувчи биносида ўрнатилган охирги абонент мосламалари ва шу мосламага уланган телекоммуникация тизимига кирувчи коммутацион қурилмалар орасидаги техник воситалар мажмуидир. Абонент тармоғи таркибига линия қурилмалари ва абонент пункти қурилмалари киради. Линия қурилмалари таркибига абонент линияси, телефон канализацияси, коммутацион қурилмалар ва кросслар киради.
Бугунги кунгача тармоққа уланувчи абонентларнинг эски юинтерфейслари, абонентнинг телефон аппаратини маҳаллий АТС лар билан боғловчи асосий симметрик жуфтликлар эканлиги бизга маълум. Технологияларнинг кейинги ривожланиш босқичида тармоққа уланувчи абонентларга, юқори частотали зичлаштиришни иккита асосий вазифасини ҳал қилувчи: симетрик жуфтликларни қўллаш самарадорлигини ошириш; маҳаллий АТС хизматининг территориясини кенгайтириш механизмлари киритилди. 70-йилларнинг бошларигача маҳаллий тармоқлардафақатгина аналог узатиш тизимлари қўлланиб келинди. Масалан бундай тизимга абонентнинг юқори частотали қурилмаси (АВУ) киради. АВУ қурилмаси, битта абонент линияси орқали стандарт паст частотали телефон канали ва иккита ташувчи частота орқали ишловчи, юқори частотали каналларни ташкил қилиши мумкин. Ундан кейинги ривожланиш босқичида эса бундай аналог тизимларнинг ўрнини абонентнинг рақамли тизимлари эгаллади. Бунга мисол сифатида 10-каналли юқори частотали абонент қурилмаси (ДАВУ)ни, рақамли юқори частотали абонент қурилмаси (АУЦА-рақамли универсал абонент аппаратураси)ни олиш мумкин. ЦАВУ аппаратураси, қишлоқ ва шаҳар телефон тармоқларининг шароитига мос ҳолда бир нечта вариантларда қайта такомиллаштирилди ва у бошқа қурилмалардан тезлиги 64 кбит/с ли (асосий рақамли канал деб аталувчи), импульс-кодли модуляция асосида ишловчи рақамли телефон каналларига мўлжалланганлиги билан фарқ қилади.
Энди мавжуд бўлган абонент тармоқларининг тузилишини қараб чиқамиз. Абонент тармоқлари шкафли ва шкафсиз тизимда қурилиши мумкин. Шкафли тизим асосида қурилган тизим қурилмалари ва линия воситаларининг схемаси 8.1-расмда келтирилган.
Абонентларни телефон станциясига уланиши тақсимловчи қутича (ТҚ) ва тақсимловчи шкаф (ТШ) орқали амалга оширилади. Бунда телефон станциясидан турли йўналишларга катта сиғимли кабеллар тарқалади. Улар тармоқланиб, кичик сиғимга эга бўлган тақсимловчи шкафларга ажралади. Бу кабеллар ва уларга тааллуқли линия қурилмалари магистрал тармоғини ҳосил қилади. Тақсимловчи шкафлардан кичик сиғимдаги кабеллар тарқалади ва тармоқланиб тақсимловчи қутичаларга ажралади. Бу кабеллар ва уларга тааллуқли линия қурилмалари тақсимловчи тармоқни ҳосил қилади.

8.1-расм. Шаҳар телефон тармоғининг тузилиши


Абонент линиялари ва алоқани уловчи линиялар орқали овозли сигналлардан ташқари улашни амалга ошириш жараёнини таъминловчи бошқарув, линия ва акустик сигналлар ҳам узатилади. Бошқарув сигналлари чақирилаётган абонент рақамлари ҳақидаги ахборотларни узатишни таъминлайди.


Линия сигналлари улашни амалга ошираётган лаҳзада линиянинг ҳолатини аниқлаш учун хизмат қилади.
Акустик сигналлар абонентларга уланиш босқичини ва уланиш ҳолатини кўрсатади.
Алоқани ташкил қилиш учун абонент тугунларининг асбоблари орқали қуйидаги линия сигналлари берилади: тўғри йўналишда – “бандлик”, рақам териш, жавоб бергандан кейин яъни гаплашиб бўлгандан кейин уни узиш, ажратиш, тескари йўналишда бошланғич ҳолатни назорат қилиш, жавоб, чақирилган абонентни узиш, чақирилган абонентни рақамини излаш, уланувчи йўлнинг бандлиги ва хоказолар.
Шаҳар телефон тармоқларида линия сигналлари доимий токда ёки частотавий кодланган сигналларда узатилади.
Абонент тармоқларининг тузилиши, шкафли ва шкафсиз икки асосий тизимга бўйсинган. Мамлакатимизда, қоидага кўра шкафли тизим қўлланилади.
Тақсимловчи шкафлар орқали кичик сиғимдаги кабеллар тарқалади ва тармоқлаб тақсимловчи қутичаларга ажралади. Бу кабеллар ва уларга тааллуқли линия қурилмалари, тақсимловчи тармоқни ҳосил қилади. Тақсимловчи қутичалардан телефон аппарати (ТА)га бир жуфтлик кабел ўтказилади. Бу ўз навбатида абонент ўтказгичини ҳосил қилади. Шундай қилиб абонент тармоғи уч қисмдан: магистрал тармоқ, тақсимловчи тармоқ ва абонент ўтказгичидан иборат. Абонент линиясида тақсимловчи шкафнинг қўлланилиши кабелдан тўғри фойдаланишга ёрдам беради ва керакли узиб улашлар орқали уни магистрал ёки тақсимловчи кабелнинг ҳоҳлаган жуфтлигини уланишини таъминлайди. Бу ўз навбатида тармоқдан фойдаланишда муҳим роль ўйнайди, яъни кейинчалик янги абонентларни улаш, занжирларни, кабелларни алмаштириш эхтиёжи туғилганди, бу усулнинг қўланилганлиги қўл келади. Бундан ташқари тақсимловчи шкафнинг қўлланилиши магистрал кабелларни (чунки магистрал кабелларнинг сиғими катта бўлганлиги учун уни ишлаб чиқариш қимматга тушади) тежашга ёрдам беради. Бу иш шундан иборатки, тақсимловчи қутичаларга, уларнинг сиғимларига қараб ўн жуфтлик тақсимловчи кабеллар уланади. Лекин бундай тақсимловчи қутичаларга уланган абонентлар сони кам. Агар телефон станциясига тақсимловчи қутичаларга уланган кабелларнинг бутун сиғимини олиб келсак, катта миқдорда кабел жуфтликлари захира бўлиб қолади. Булар бир қанча вақт ишлатилмаслиги мумкин, бу эса фойдали эмас. Бу усул шу тариқа магистрал кабелни тежаш имконини беради.
Бундан ташқари шкафли тизимнинг қўлланилишида қуйидаги афзалликларни санаб ўтишимиз мумкин: тармоқ эгилувчанлигини ошириш, яъни шкафга бутун район линияларини коммутациялаш мумкин, электр ўлчов ишларини олиб бориш осонлашади, яъни кабелни бузилган жойини зудлик билан аниқлаш мумкин. Шкафли тизимнинг камчиликларига эса қуйидагиларни айтиш мумкин: қўшимча оралиқ тақсимловчи қурилмаларнинг қўлланилиши линия имкониятларининг ишончли ишлашини камайишига олиб келади. Тажрибага кўра абонент линиясида кўп бузилишлар тақсимловчи шкафларда содир бўлади, яъни кросс ўтказгичлари узилиб қолиши, уланиш жойлари занглаб қолиши мумкин.
Абонент линиясининг шкафсиз тизим бўйича қурилишига абонент линиясининг АТС биносидаги сўнгги қурилмаларга бевосита уланиш (8.2-расм) ва тўғри таъминот тизими мисол бўла олади (8.3-расм).
Бевосита улаш тизими кам сиғимли тармоқда қўлланилади, масалан корхона, автоматик телефон станцияларида ҳар бир телефон аппаратига алоҳида абонент линиясига уланади. Бу тизимнинг афзаллиги унинг оддийлиги ва оралиқ тақсимловчи қурилмаларнинг йўқлиги,камчилиги эса тармоқнинг қимматлигида, яъни телефон аппаратини ўрнатиш учун янги линия ўтказиш керак. Тармоқнинг қимматлиги шундаки, ҳар бир ўтказилган линия бир жуфтлик кабелдан иборат. Бизга маълумки кабел сиғими қанча кам бўлса жуфтлик нархи шунча катта бўлади.


8.2-расм. Бевосита уланиш тизими бўйича абонент линияларининг қурилиши




8.3-расм. Тўғри таминот тизими бўйича абонент линияларининг қурилиши


Тўғри таъминот тизими бевосита уланиш тизимидан анча арзонроқ. Тўғри таъминот тизимида бир жуфт линия телефон аппарати нуқтасидан тақсимловчи қутичага тортилади. Тақсимловчи қутичада бир жуфтлик линиялар ўн жуфтлик кабелга уланади. Шу ерда абонент ўтказгичи участкасидан магистрал участкага ўтилади. Шундай қилиб, тўғри таъминловчи тизимида абонент линияси икки магистрал участка ва абонент ўтказгичидан иборат. Бундан ташқари абонент линиясини аралаштириш усули орқали ҳам қуриш мумкин. Аралаш тизимда қисман шкафли тизим, қисман шкафсиз (тўғри таъминот) тизим элементлари қўлланилади.8.4-расм.


Белгиланган меъёрга асосан АТС биносидан 500 м узоқликда тўғри таъминот зонаси (ТТЗ) ажратилади. Унинг ташқарисида шкафли тизим қўлланилади. Бундай усул билан қурилган абонент линияси, абонент ўтказгичи (Аў), тақсимловчи кабеллар, шкафли районларда тақсимловчи участка (ТУ), ТТЗ ва шкафли райондаги магистрал участка (МУ)даги магистрал кабеллар ва сўнги қурилмалар (ТҚ, бокслар, ТШ ва бошқалар) дан иборат бўлади.


8.4-расм. Аралаш тизим бўйича қурилган абонент линиялари


Абонент линияси ушбу усулларни қўллаган ҳолда бошқа турда қурилиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда қайси бири қайси ҳолатда қўл келса шу усул қўлланилади.


Айни вақтда абонент тармоқларини қуришни асосан тўрт йўналиш бўйича амалга ошириш мумкин:

  • мавжуд мис симли телефон жуфтликлари асосидаги тармоқ ва xDSL технологияси;

  • гибрид толали-коаксиал тармоқлар (HFC);

  • симсиз тармоқлар;

  • оптик толали тармоқлар.

Доимий такомиллашиб борувчи xDSL технологиясидан фойдаланиш – бу мис симли жуфтликлар асосидаги мавжуд кабель тизимни ўтказиш қобилиятини оширишнинг энг содда ва қиммат бўлмаган усулидир. Операторлар учун 1-2 Мбит/с тезликни таъминлаш талаб қилинса бу йўл айниқса тежамли ва тўғри ҳисобланади. Лекин, мавжуд кабель тизимида, узоқ масофаларни (бир неча километр) ва мис сим сифатини пастлигини ҳисобга олган ҳолда секундига ўнлаб мегабитгача узатиш тезлигини амалга ошириш мураккаб ва етарлича қиммат ечим ҳисобланади.
Кейинги анъанавий ечим – гибрид толали-коаксиал тармоқлар (HFC, Hybrid Fiber-Coaxial) бўлиб, битта коаксил сегментга кабель модемлар тўпламини улаш тармоқни инфраструкрасини қуришда ҳар бир абонент ўртача сарф ҳисобини пасайишига олиб келади. Бу ечимда биргина ўтказиш оралиғини конструктив жиҳатдан чегараланиши сақланиб қолади.
Симсиз абонент тармоқлари кабель инфраструктурасидан фойдаланишда техник қийинчиликлар пайдо бўлган жойларда қўллашда самарали ҳисобланади. Симсиз алоқа ўз табиатига кўра мобил хизматлар учун шулардан бири ё униси ё бунисини танлаш заруриятига эга эмас. Охирги вақтларда радио ва оптик Ethernet уланишлар асосидаги қатор анъанавий ечимлар умумий полосани 10 Мбит/с гача ва яқин келажакда 50 Мбит/с гача таъминлай оладиган Wi-Fi технологияси оммавийлашиб бормоқда.
Шуни қайд қилиш керакки, юқоридаги санаб ўтилган уч йўналишда тармоқ ўтказиш қобилиятини кейинчалик ошириш тола каби ўтказиш воситасидан фойдаланишни мавжуд бўлмаганлиги туфайли катта қийинчиликларга сабаб бўлади.
Шундай қилиб, катта узатиш тезлигини талаб қилувчи янги иловалар билан ишловчи тармоқ қобилиятини ўрнатишнинг ягона йўли – бу марказий офисдан уйгача ёки корпоратив мижозгача оптик кабель ётқизиш ҳисобланади. Бу ниҳоятда кескин ёндошиш бўлиб ва яна беш йил аввал анча қиммат ҳам саналган. Бироқ ҳозирги вақтда оптик компонентларни нархини сезиларли даражада пасайиши туфайли бу ёндошиш муҳим бўлиб қолди. Ҳозирги кунда абонент тармоқларини ташкил қилиш учун оптик кабелни ётқизиш янги абонент тармоқларини қуриш ва эскиларини тиклашда анча фойдали бўлмоқда. Шунга кўра оптик толали уланиш технологияларининг кўплаб усуллари мавжуддир. Оптик модемлар, оптик Ethernet, Micro SDH технологияси асосидаги бир қатор қўйилган анъанавий ечимлар туфайли PON пассив оптик тармоқлари архитектурасидан фойдаланиш билан янги ечим юзага келди.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling