Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали
Абонент тармоқларининг хизматига бўлган талаблар
Download 0.6 Mb.
|
1 2
Bog'liq3 mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Абонент тармоқларининг хизматига бўлган талаблар. Ўзбекистоннинг мустақиллик йиллари давомида жамиятимиз ҳаётида жуда кўп ўзгаришлар содир бўлди. Бугунги кунда иқтисодиёт, телекоммуникация соҳасида, ахборот тармоқлари олдида турган вазифалар ва мақсадлар тубдан ўзгарди. Ўзбекистонда макро иқтисодиёт ва молиявий барқарорлик ўрнатилди, иқтисодиётнинг самарадор етакчиси сифатида олинган телекоммуникация соҳасида такомиллаштириш ва техник жиҳатдан қайта қуриш ишлари амалга оширилмоқда, ушбу соҳани янада ривожлантириш учун зарур бўлган шарт – шароитлар яратилмоқда. Жаҳон ахборот – телекоммуникация майдонида интеграциялаш ишлари амалга оширилмоқда. Республикада глобал ахборот тизимлари ва технологияларини кенг қамровли миллий ахборот тизимига киришини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, бу эса ўз навбатида XXI асрда мамлакатнинг ўсишида ҳал қилувчи вазифа ҳисобланади.
Миллий маълумот узатиш тармоғининг ривожланиши давом этяпти. Умумий фойдаланишга мўлжалланган телефон тармоғини такомиллаштириш ва қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда, шунингдек ахборот ресурслари шакллантирилмоқда, электрон хужжатлардан фойдаланиш, электрон тижорат, масофадан маълумотларни бошқариш, мультимедия, телеконференция, IP – телефонлаштириш каби хизматларни ўз ичига олган замонавий ва истиқболли телекоммуникация ҳизматлари доираси кенгаймоқда. Ўзбекистон Республикасининг кўплаб халқ-хўжалиги соҳаларида ёппасига замонавий ахборот технологияларини йўлга қўйиш амалга оширилмоқда. Ҳозирги бозор иқтисодиёти даврида, маълумотларни узатиш хизмати бўйича кўпгина давлатлар ривожлинишнинг бошланғич босқичидадир. Алоқа тармоқларидаги хизмат таннархининг катталиги ва фойдаланувчиларнинг уни тўлаш қобилияти орасидаги номутаносибликдан иборат бўлган асосий омил, хозирги пайтгача фақат ўрта ва йирик корпорациялар учунгина мўжалланган эди. Шунга қарамасдан алоқа соҳасида ишловчи барча мутахассисларга маълумки, охирги пайтда ахборотнинг узатиш ҳажмини ошиши, мавжуд бўлган имкониятли каналларнинг ўтказувчанлик қобилиятининг етишмаслигига олиб келмоқда. Бу асосан интернет, видео, видеоконференция, электрон почта ва бошқа хизматларни пайдо бўлиши билан боғлиқ. Корпоратив тармоқларда бундай муаммоларни юқори частотали узатиш каналларини арендага бериш йўли билан ҳал қилиш мумкин, лекин ҳонадон секторида ва кичик бизнес секторида бу муаммоларни ҳал қилиш қийинлашади. Чункишу пайтгачаабонент тармоқларида эскиқурилмалар: юқори частотали АВУ, 10 каналли юқори частотали ДАВУ, юқори частотали рақамли АУЦА, ЦАВУ аппаратуралари қўлланилиб келинмоқда. Бундай узатиш тизимларининг камчилиги қуйидагилардан иборат: телефон каналларининг сонини камлиги; алоқа тармоқларининг кенглигини чегараланганлиги; абонент линиялари орқали фақат телефон хизматини узатиш; ўтказувчанлик қобилиятининг пастлиги. Юқоридаги камчиликларни бартараф қилиш учун абонент тармоқларини қайта қуришга тўғри келади. Лекин бундай тармоқларни қайта қуришда қуйидаги муаммолар юзага келади: линияларнинг етишмаслиги, эски линия бўйича хизматнинг пастлиги, янги линияларни ётқизиш учун канализацияларнинг етишмаслиги, қурилишга ва эксплуатация қилишга кетадиган сарф-харажатнинг кўплиги; тармоқдан тушадиган маблағнинг камлиги. Бу асосан янги хизматларни киритишнинг техник мураккаблиги, қарздорлик муаммолари билан боғлиқ; техник эксплуатациянинг мураккаблиги ва нархининг юқорилиги. Бу асосан қурилмаларнинг тез-тез бузилиши ва линиядаги авариялар туфайли қурилмаларни ва линия воситаларини таъмирлаш билан боғлиқ. Юқорида айтганимиздек, бундай қурилмаларни, юқори тезликли маълумотларни узатишда ёки Интернет тармоқларига уланишда қўллаш мумкин, лекин улар етарли даражада қимматдир. Уларни нафақат ётқизишда, балки эксплуатация қилишда ҳам қимматга тушади. Кўпгина фойдаланувчилар телефон линияларида қўллашга мўлжалланган, интеренет тармоқларига уланиш учун аналог модемлардан фойдаланадилар. Миллионга яқин майда бизнес эгалари ва хусусий абонентлар учун кўп йиллар мобайнида юқори тезликли маълумотларни узатиш иқтисодий жиҳатдан қимматга тушганлиги учун кенг тарқалмади ва оптик толали линиялар билан таъминлаш имконига эга бўлмади. Шунга қарамасдан бундай абонент гурухларининг рақамли узатиш техникасига бўлган талаби ошиб борди ва бормоқда. Охирги вақтгача маълумотларни узатиш учун қўлланиладиган умумий телефон тармоқларининг линияларидан фойдаланишга тўғри келди. Шу сабабли уларни босқичма-босқич алмаштириш талаб этилади. Юқоридагиларни назарда тутган ҳолда замонавий абонент тармоқлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: замонавий технологияларни қўллаган ҳолда юқори тезликда маълумотларни узатишни амалга ошириш; кенг полосали телекоммуникация хизматларинин бажариш; ўтказувчанлик қобилиятининг юқори бўлиши; тармоқни келгусида янги хизматларга мослаша олиш қобилияти; техник эксплуатация қилишни соддалиги ва арзонлиги; хизмат нархининг паст бўлиши. Бундан ташқари бундай тармоқлар асосан кенг полосали интеграллашган хизматларни амалга оширишга мўлжалланганлиги учун тармоқга қўйидагича талаблар қўйилади: - абонентдан кейинги абонентгача йўл қўйиладиган кечикиш вақти; - талаб қилинадиган узатиш тезлиги; - узатилаётган хабар хажми; - энг юқори юклама соатидаги юкланиш; Қуйидаги 8.1-жадвалда турли хизматларнинг тармоқ хусусиятларига бўлган талаблари келтирилган. Энг кичик кечикиш вақтига рақамли шаклда сўзлашув ахборотларини узатишда йўл қўйилади (30 мс). Кечикишнинг анча юқори қийматлари фойдаланувчилар учун сезиларли даражада сўзлашувни аниқлигини пасайишига олиб келади. Сезиларли даражада катта қийматдаги кечикиш вақтига маълумотлар (файллар)ни катта массивини узатишда йўл қўйилади. Энг кичик хабар хажми телексга ва энг катта хабар хажми эса файлларга хос бўлади. Энг юқори юклама соатидаги энг юқори юкланишни телевизион узатгичлари, энг кичик юкланишни телекс терминаллари ҳосил қилади. Кенг полосали хизматлар кенг полосали ISDN ни узатиш ва коммутация воситалари учун юқори талабларни талаб қилади. Мисол учун, рангли телевидения учун 4-6 Мбит/с, юқори сифатли телевидения учун 16-24 Мбит/с, файлларни узатиш учун эса 200 Мбит/с гача тезлик зарур бўлади. Кўриб чиқилган хизматларнинг барча талабларини қондириш учун, кенг полосали ISDN қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак: ахборот узатиш тезлигини 100 Мбит/с дан кам бўлмаган ҳолда таъминлаши зарур; бир охирги пунктдан бошқа бир охирги пунктгача узатишда хабарни кечикиш вақти бир неча юз ва ҳатто ўнлаб милисекунддан ошмаслиги лозим; Турли хизматларнинг тармоқ хусусиятларига бўлган талаблари 8.1-жадвал
коммутация станциясида хабарни кечикиш вақти бир милисекунддан ошмаслиги лозим; коммутацион станциянинг пакетлар коммутацияси тизими секундига бир неча юз минг пакет қайта ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлиши лозим. Бундай муамоларни ҳал қилишда 2 хил усулдан фойдаланиш мумкин: - замонавий технологияларга ва юқори ўтказувчанлик қобилиятига эга бўлган имкониятли алоқа тармоқларини қайта қуриш; - мавжуд бўлган алоқа линияларидан ва замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган тармоқларни қайта қуриш. Бозор иқтисодиёти шароитида алоқа соҳасидаги асосий талаб, ҳар қандай фойдаланиладиган тармоқ иложи борича юқори ўтказувчанлик қобилиятига эга бўлиши, турли хизматларни ўз ичига олиши ва вақтида амалга ошириши, узатиладиган ахборотларни сифатини кафолатлаши, фойдаланадиган тармоқни иложи борича арзон тушиши ва кўпроқ фойда олиш билан баҳоланади. Юқоридаги 1-усулга назар ташласак, эски линияларни олиб ташлаб янгисини ётқизиш ва уларни янги технологиялар билан жиҳозлаш жуда қимматга тушади. Бундай тармоқларни ташкил қилиш албатта юқори даражали талабга жавоб беради. Кейинги 2-усулга келсак, ҳозирги пайтда абонент тармоқларида мис жуфтликларга эга бўлган кабеллардан фойдаланилади. Бундай кабеллар фақатгина телефон сигналларни узатишга мўлжалланган, лекин хDSL (Digital Subscriber Line – рақамли абонент линияси) қурилмаларини қўллаш орқали, паст частотали линияларни юқори частотали линияларга айлантириш мумкин. Абонент тармоқларини модернизация қилишда иқтисодий масалалар жуда муҳим ўрин эгаллайди. Бу тасдиқни 8.5-расмда келтирилган учта график орқали изоҳлаш мумкин. Бу графикларда абонент тармоқларини модернизациясини уч усули учун ҳақиқий жорий қийматни эгри чизиқлардаги турли силжиши кўрсатилган. Биринчи усулда абонент тармоқларини минимал модернизацияси кўрсатилган. Барча АЛ илгари қўйилган кўп жуфтликли мис симли кабеллар ҳисобига ташкил қилинган. Зарурат туғилганда магистрал ёки тақсимланиш участкасидаги бир қанча кабеллар айнан бир хил воситалар билан алмаштирилади. Агар абонент тармоқларида концентраторлар ўрантилса, у ҳолда жуфтликлар маълум усул билан танланган рақамли узатиш тизимлари билан зичлаштирилади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, тармоқни модернизациялаш учун бошланғич сарф харажатлар (I1) унча катта бўлмайди. Сарфланган маблағларни чиқариш даври (Т1) ҳам унча катта бўлмайди. Келгусида оператор даромади тез орада янги инфокоммуникацион хизматларга рақобатлаша ололмаганлиги учун ўсишдан тўхтаб қолади. 8.5 – расм. Абонент тармоқларини модернизациясини турли усуллар учун “ҳақиқий жорий қиймати”ни ўзгариш графиги Изоҳ: Шунга қарамасдан, бозор шароитида фақат телефон алоқасига мослашган минимал таваккалчилик ва талаб қилинган даромадни таъминлашда Оператор абонент тармоқларини модернизациясини ушбу усулини танлаши мумкин. Иккинчи усулни кенг полосали тармоқ қуришда, хеч бўлмаганда магистрал участкадаги фарқли тарафи. Бу ечим инглизча аббревиатураси билан маълум бўлган FTTC (тақсимлаш шакифагача оптик тола тортиш) га яқин ҳисобланади. Ҳақиқатдан ҳам, бундай ечим катта бошланғич маблағ талаб қилади (I2). Сарфланган маблағларни чиқариш даври (Т2) ҳам биринчи усулга нисбатан солиштирганда анча ўсади. Бошқа тарафдан, оператор кенг полосали каналлардан фойдаланишга асосланган янги хизматларга бозорда рақобатбардош бўлади. Учинчи усул абонент тармоқларини радикал модернизацияси билан боғлиқ. Ушбу ечимни ўзига хос хусусияти барча кўпжуфтликли кабелларни алмаштириш деб ҳисоблаш мумкин. Абонент тармоқларини бундай модернизациялаш стратегияси FTTB (ишлаб чиқариш биноси ёки турар жой биносигача оптик тола тортиш) аббревиатураси билан маълум. Кўриниб турибдики, бошланғич маблағ қиймати (I3) ва сарфланган маблағларни чиқариш даври (Т3) энг катта бўлади. Учинчи усулни шубҳасиз афзаллиги потенциал рақобатбардошлигини максимал даражада бўлишидир. Шуни ҳисобга олиш керакки, ҳар хил фрагментлар учун айнан шу маҳаллий тармоқларга барча усуллар мувофиқ келиши мумкин: - шаҳарнинг марказий қисмида абонент тармоқларини модернизациялашнинг учинчи усулини иқтисодий жиҳатдан қўллашга рухсат берувчи, жуда юқори даражада тўлай олиш қобилиятга эга энг замонавий инфокоммуникацион хизматлар учун ишбилармон абонентлар сектори тўпланган; - абонент тармоқларини ривожлантиришнинг иккинчи усули шаҳар маркази атрофида жойлашган абонентларнинг анчагина қисмига хизмат кўрсатиш учун оптимал ҳисобланади; - шаҳар атрофи ва ташқарисидаги зоналар учун янги кўринишдаги хизматларга сўровни шаклланишини олдиндан айтиб бўлмагани учун биринчи усулга асосланган абонент тармоқларини қуриш мақсадга мувофиқдир. Қоидага кўра универсал ечим мавжуд эмас. Бошқа тарафдан янги инфокоммуникацион хизматларига тўлай олиш қобилияти бўлмасада абонент тармоқларини ривожланишини биринчи усули кичик истиқболи ҳақида мулоҳаза қилиш мумкин. Абонентларнинг юқори тезликли маълумотларини узатиш хизматини амалга ошириш учун абонентнинг ўзида лозим бўлган қурилма жойлаштириш, уни тўғри улаш ва телефон станциясида жойлашган қурилмалар билан, фойдаланувчи қурилмасини уловчи линияни тайёрлаш лозим. Юқоридаги хизматларни амалга оширишда, барча ташкилотлар учун қурилмалар ва янги технология билан ишлашни биладиган кадрларни тайёрлаш талабини амалга ошириш лозим. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Toni Janevski. NGN Architectures, protocols and services. , First Edition. John Wiley & Sons, Ltd. Published 2014 by John Wiley & Sons, Ltd. 2014. 2. Р.Н. Раджапова. Кейинги авлоднинг конвергент тармоқлари: ўқув қўлланма. – ТАТУ, 2016. 3. А.В. Росляков, С.В. Ваняшин, М.Ю. Самсонов. И.В. Шибаева, И.А. Чечнёва С28. Сети следующего поколенияNGN /под ред. А.В. Рослякова. - М.: Эко- Трендз, 2008. 4. Бакланов И.Г. NGN: принципы построения и организации/под.ред. Ю.Н. Чернышова.- М.: Эко-Трендз, 2008. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling