Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Боғловхонасигақўйиладиганталаблар
Download 493.95 Kb.
|
0342-17
Боғловхонасигақўйиладиганталаблар
Боғлов хоналари “тоза” ва “йирингли” боғлаш амаллари учун қатъий ажратилади. Боғлов хонаси битта бўлган ҳолатда йирингли яраларнитозалаш тоза яралар муолажалари ўтказилганидан сўнг олиб борилади, сўнгра хоналар ва барча асбоб-анжомларга дезинфекцияловчи эритмалар билан яхшилаб тозаланади. Боғлашлар кетма-кетлигини яралар тозалигини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилади. Боғлаш ишларини боғлов хонасида ўтказишга имкон бўлмаган ҳолда (бемор аҳволига кўра), боғлаш бемор тўшаги ёнида бажарилади. Палатада боғлаш ўтказиш учун икки қисмга эга мобил столчадан фойдаланилади: тепа қисми “стерил”, пастки қисми “стерил эмас”. Столчанинг юқори қисмига стерил идиш қўйилади, унинг усти ёпинчиқ ёки сочиқ билан 4 қават қилиб ёпилади. Идишга асбоблар, боғлов материаллари, жарроҳ ва боғлов ҳамшираси учун стерил қўлқоплар жойлаштирилади. Столчанинг пастки қисмига ишлатилган асбоблар учун, мос равишда “Б” синфидаги ишлатилган материал деб маркировкаланган идиш жойлаштирилади. Ишлатилган салфетка вашариклардезинфектантсолинган “Б” синфидагиишлатилган материал ёзувлиидишгасолинади. Ишлатилганасбобларни идиши биланбоғловхонасида дезинфекция қилинади. Боғлаш ишлари боғловхона ҳамшираси томонидан стерил қўлқопларда бажарилади. Боғлов хонаси етарли миқдорда стерил асбоблар ва керакли материал билан таъминланган бўлиши керак. Боғлашлар олиб борилиши учун тўпламлар ҳар бир кишига алохида бўлиши керак. Алоҳида тўплам жарроҳлик асбоблар ва боғлов материалининг етарли миқдоридан иборат бўлиши керак. Боғлаш тўпламлари таркиби боғлаш турига қараб белгиланади. Тўпламлар миқдори боғловларнинг ўртача сони ва қўшимча 1-2 тўпламларга мувофиқ келиши керак. Имкон қадар бир марталик стерил тиббий асбоблар ишлатилиши керак. Бўлимларда операциядан кейинги ва оғир беморларда боғлашни амалга оширишда боғлаш ишлари жойларда стерил боғлаш тўпламлари, шу жумладан, стерил идиш ишлатилган ҳолда олиб борилади. Индивидуал тўпламларўрнигакунига 1 марта 6 соатга боғлов столи ёйилади. Бунда фавқулотда ҳолатлар учун боғлов материалларидан иборат стерил бикс заҳирада бўлиши керак. Пациент учун боғлов столи (кушетка) дезинфекцияловчи воситанинг ишчи эритмаси билан артилади. Тиббиётҳамширасива врач халатда (зарурбўлганда – фартукдаҳам), қўлқопларда, қалпоқчадаваниқобдаишлашикерак. Бир марта қўлланиладиганхалатларафзалҳисобланади. Боғламларниечишбоғлашҳамшираситомониданстерилқўлқоплардабажарилади. 22 Даволовчи врач (ҳамшира) боғлашнистерилқўлқоплардаолибборадивауларниҳарбирбоғлашдансўнгалмаштиради. Кўп марта ишлатиладиганасбобларбоғлашданкейиндезинфекцияловчиэритмагаботирибқўйишусулибилан дезинфекция қилинади, сўнграстерилизацияданолдингитозалашва стерилизация қилишучунМСБгатопширилади. Боғловхоналаридаишламайдиганходимларнингкиришичекланади. Боғловхоналаринимукаммал (генерал) вакундаликтозалашишлариушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқолибборилади. Б ва В тоифасидаги тиббиёт чиқиндиларини (бир марта ишлатиладиган тўпламлар, боғлов материаллари, пахта-докали боғичлар, тампонлар, чойшаблар, ниқоблар, махсус кийимлар, салфеткалар, бир марта қўлланиладиган тиббиёт буюмлари ва ҳ.к.ларни) зарарсизлантириш амалдаги санитария қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. 3.41. Яраларни тозалаш учун фақат дорихонада тайёрланган эритмалар (фурацилин, водород пероксиди ва бошқалар) ишлатилади. Download 493.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling