Қон препаратларини ишлаб чиқариш бўлими
Қон препаратлари бўлими плазма қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган хоналар, машина зали, плазмани фракциялаш ва ярим фабрикатларни сақлаш зали, ҳамда препаратларни стерил ҳолда қуйиш учун стерил зонадан (бокс) иборат бўлади.
Бўлим фракция столи, центрифуга, музлатгич, совутгич, лиофил қуритгич, автоклав, қуруқ иссиқлик шкафи, сув ҳаммоми, вальцовка аппарати, компрессор ва вакуум мосламалари, дистилляторлар, иш столлари билан жиҳозланади. Ишда кўп марта ишлатилувчи тиббиёт анжомлари (қайчилар, қисқичлар) ва боғлов материали солинган стерил бикс ишлатилади.
69
Барча аппаратура, асбоб-ускуналар, центрифуга стаканларига96% спирт билан ишлов берилади.
Бўлимга қайта ишловга келадиган маҳсулот (плазма) гемотрансмиссив инфекцияларга (В - HBsAg гепатит вируси сиртқи антигени, ОИВ-1 ва ОИВ-2 одам иммунитети танқислиги вирусига антитаналари, сифилис қўзғатувчисига антитаналар, бруцеллёз қўзғатувчисига антитаналар) ва биокимёвий кўрсаткичларга мажбурий тарзда икки марта текширилади.
Плазма пластик ўрамда (гемакон) келади ва музлатгичда -30°С ҳароратда сақланади.
Ишлатилган гемакон, фильтрловчи қоғоз, бир марталик шприцлар, пробиркалар ва боғлов материаллари ишлатилганидан сўнг дезинфекция қилинади ва амалдаги норматив ҳужжат талабларига асосан утилизация қилинади.
Асбоб-ускуналарнинг техник бузилиши билан боғлиқ авариявий ҳолат юзага келишида фракциялаш босқичидаги плазма озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган пластик идишга тўпланади ва музлатгичда -30°С ҳароратда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |