Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Эндоскопия асбоб-ускуналарига ишлов бериш асбоблари, воситалари ва материалларига талаблар
Download 493.95 Kb.
|
0342-17
Эндоскопия асбоб-ускуналарига ишлов бериш асбоблари, воситалари ва материалларига талаблар
Эндоскоплар ва эндоскопия ва эндожарроҳлик мажмуалар (тизимлар) таркибидаги бошқа тиббиёт буюмлари, ҳамда эндоскопларга тегишли асбобларга ишлов беришда Ўзбекистон Республикасида ушбу мақсадларда қўллаш учун рухсат этилган тиббиёт техникаси буюмлари (стерилизаторлар, ювиш машиналари, ювиш ва дезинфекция қилиш машиналари, ультратовушли тозаловчилар ва бошқалар), ювиш ва дезинфекция қилиш воситалари ишлатилиши керак. Тозалаш, дезинфекция қилиш (шу жумладан ЮДД) воситалари, ҳамда стерилизация воситалари ва усулларини танлашда эндоскоп ва уларга тегишли асбобларни ишлаб чиқарувчиларнинг маълум воситанинг (стерилловчи агент) ушбу тиббиёт буюмлари материалларига кўрсатувчи таъсирига тааллуқли маслаҳатларини инобатга олиш керак. Тозалаш ва дезинфекция билан биргаликдаги тозалаш учун маслаҳат этилган режимларда органик ифлосликларга қотирувчи таъсир кўрсатувчи, шу жумладан таркибида спирт ва альдегидлар сақловчи дезинфекциялавчи воситаларни қўллаш ман этилади. 82 Эндоскопларнитозалашучунферментларва (ёки) юзакифаолмоддаларасосидагиювишвоситалариэритмаларибир марта ишлатилади. Дезинфекция биланбиргаликдагитозалашрежимида дезинфекция воситалариэритмалариташқикўринишўзгаргунигача, бироқбиришсменасиданошмагантарздақўлланади. Эндоскопларни ЮДД қилиш учун альдегид сақловчи, кислородга фаол ва спораларга таъсирли концентрациядаги баъзи хлор сақловчи эритмалар қўлланилади. Эндоскопларвауларгатегишлиасбобларни стерилизация қилишучунқуйидагиларқўлланилади: буғли, газливаплазмалиусуллар; альдегид сақловчи, кислородга фаол ва спораларга таъсирли концентрациядаги баъзи хлор сақловчи эритмалар. Эндоскоплар ва уларга тегишли асбобларни стерилизация қилиш учун озонли стерилизаторлар ишлатиш тақиқланади. Стерилизация ва ЮДД учун воситалар ишчи эритмаларини кўп марта қўллашда (яроқлилик муддати даврида): тиббиёт буюмлари эритмага ботирилиши олдидан қуритилиши керак (қўлда ишлов бериш усули); бир ойда бир марта ишчи эритма таркибида таъсир кўрсатувчи модданинг миқдори назорат қилиниши керак; ишчи эритма таркибида таъсир кўрсатувчи модданинг миқдори даражаси норматив кўрсатгичдан пасайган ҳолатда ёки эритма ифлосланишининг кўзга ташланувчи биринчи белгилари пайдо бўлиши ҳолатида эритма алмаштирилади. Стерилизация ва ЮДД учун воситаларнинг ишчи эритмалари солинган идишларнинг қопқоқлари, восита номи, унинг концентрацияси, қўллаш мақсади, тайёрланган санаси, яроқлилик муддати кўрсатилган ёзувлари бўлиши керак. Қўллаш учун тайёр воситалар учун номи ва қўллаш мақсади, уни қўллаш бошланган сана кўрсатилиши керак. Download 493.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling