Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Эндоскопик аралашувлар билан боғлиқ инфекцион касалликлар профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш ва назорат қилиш


Download 493.95 Kb.
bet46/77
Sana26.02.2023
Hajmi493.95 Kb.
#1232441
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77
Bog'liq
0342-17

Эндоскопик аралашувлар билан боғлиқ инфекцион касалликлар профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш ва назорат қилиш

  1. Эндоскопик аралашувларни амалга оширувчи ва (ёки) эндоскопик асбоб-ускуналарга ишлов бериш ва уларни сақлашни амалга оширувчи тиббиёт ташкилотларининг таркибий бўлинмаларидаги санитария ва эпидемияга қарши (профилактик) тадбирлар беморлар ва ходимларга инфекция юқишига йўл қўймасликка қаратилган.

  2. Эндоскопик аралашувларни бажарувчи даволаш-профилактик муассасаларнинг таркибий бўлинмаларида муассаса раҳбарининг буйруғи билан эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан эндоскопик асбоб-ускуналарга ишлов бериш сифатига жавобгар шахслар тайинланган бўлиши керак.

  3. Мазкур боб талабларини бажариш устидан назорат тадбирлари, шу жумладан эндоскопик асбоб-ускунага ишлов бериш сифатини лабораторияда назорат қилишни ўтказиш инфекцион назорат бўйича комиссия иши режасига киритилади.

  4. Эндоскопик аралашувлар амалга ошириладиган таркибий бўлинмадаги мавжуд ҳар бир эндоскопга унинг тури (модели) ва серия рақами ҳақида маълумотларни ўз ичига олувчи идентификацион код (рақам) берилади. Тиббий аралашув жараёнида ишлатилган эндоскопнинг идентификацион коди эндоскопик аралашув протоколида, эндоскопия бўлими, бўлинмаси, хонасида бажарилган текширувларни рўйхатга олиш журналининг махсус қайдлар графасида ёки стационардаги оператив аралашувлар қайд журналида кўрсатилиши керак.

  5. Эндоскопга ишлов беришнинг ҳар бир цикли мазкур норматив ҳужжатнинг жадвалига асосан журналда қайд этилиши керак.

  6. Стерилбўлмаганаралашувларучунэндоскопларгаишловберишназоратижурналидақуйидагиларкўрсатилишикерак:

  • эндоскопга ишлов берилган сана;

  • эндоскопнинг идентификацион коди (рақами);

  • герметикликка тест натижалари;

  • якуний тозалашучунвоситаноми;

  • якунийтозалашжараёнибошланганватугаганвақт;

  • талабларга асосан ўтказилган тозаланганлик сифати назорати натижалари азопирам ва фенолфталеин синов қўйиш орқали аниқланади;

  • эндоскопни ЮДД қилиш усули (қўлда ёки механизациялашган).


79




    1. Қўлда ёки механизациялашган ишлов бериш усулларида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • восита номи ва уни қўллаш режимини назорат қилувчи параметрлар(температурасиваэритма концентрацияси);

  • таъсир кўрсатувчи модда (ТКМ) мавжудлиги даражаси назорати натижалари;

  • дезинфекцион сақлаш бошланиши/якуни вақти (механизациялашган усулда), ювиш ва дезинфекция машинасида ишлов бериш цикли якунланиши вақти;

  • ишлов беришнибажаргантиббиётходимифамилияси, исми, отасинингисмиваимзоси.

    1. Стерил аралашувлар учун мўлжалланган эндоскоплар, эндоскоплар учун асбоблар ва ёрдамчи ускуналарни тозалаш сифати тиббиёт буюмларига стерилизациядан олдин ишлов бериш сифатини ҳисобга олиш журналида қайд этилиши керак (Ф-366У).

    2. Операция блоки ёки жарроҳлик тармоғидаги бўлинма стерилизация хонасида тўлдириладиган эндоскопик асбоб-ускунани қўл билан стерилизация қилиш назорати журналида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling