Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Эндоскопик асбоб-ускунага ишлов бериш ва уни сақлашга талаблар


Download 493.95 Kb.
bet49/77
Sana26.02.2023
Hajmi493.95 Kb.
#1232441
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77
Bog'liq
0342-17

Эндоскопик асбоб-ускунага ишлов бериш ва уни сақлашга талаблар

  1. Стерилбўлмаганаралашувларучунишлатилганидансўнгэгилувчанэндоскопларгаишловберишқуйидагикетма-кетликдабўлишикерак:

    1. Киритилувчинайчаташқиюзасинидастлабкитозалаш, каналларниювиш; видеоэндоскопучун – ҳимояқалпоқчасиёрдамида герметизация.

    2. Эндоскопникўзданкечиришвагерметиклигинитекшириш. Герметик бўлмаганэндоскопгаишловберилмайдиваишлатилмайди.

    3. Якунийтозалашёки дезинфекция биланбирлашганякунийтозалашўз ичига қуйидагиларниолади:


83




  • эндоскопнибарчаканалларини ирригатор, адаптер ваювишнайчалариорқалитўлдирганҳолдаювишвоситасиёкиювиб-дезинфекцияловчивоситаэритмасигавоситайўриқномасидакўрсатилганвақтгаботирибқўйиш;

  • эндоскоп ташқи юзаларини салфетка билан тозалаш, чўтка билан клапанлар, клапан тешиклари, ён оптика ва тозалашга очиқ каналларни тозалаш;

  • эндоскопнинг барча каналларини ирригатор, адаптерлар ва ювиш найчалари орқали ювиш ёки ювиб-дезинфекцияловчи эритма билан ювиш;

  • эндоскопнинг ташқи юзалари ва каналларини тозалашдаги мосламалардан фойдаланиб ичимлик суви билан чайиш;

  • ташқиюзаларнитоза материал биланваканалларниҳавоҳайдашорқали (аспирация билан) қуритиш.

Эндоскопларни тозалаш ва чайиш босқичларидан кейин қолган ювишда ишлатилган сув дастлаб зарарсизлантирилмасдан марказий канализацияга тўкилади.

      1. Эндоскопни тозалаш сифатини текшириш азопирам ва фенолфталеин синов қўйиш орқали аниқланади.

      2. Эндоскопни қўл усулида ишлов бериб ЮДД қилиш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:

  • Ўзбекистон Республикасида рухсат этилган ва рўйхатдан ўтказилган дезинфекция воситаларидан бирининг эритмасида эндоскопни тўлиқ ботириш ҳолатида дезинфекция қилиш учун ушлаб туриш. Барча каналлар эритма билан мажбурий тўлган бўлиши, ҳаво пуфакчалари ташқи юзалардан салфетка билан олиб ташланиши керак;

  • ЮДД учун мўлжалланган муайян воситани қўллаш бўйича йўриқномага кўра эндоскопни чайиш. Гастроинтестинал тадқиқотлар учун эндоскоплар ичимлик суви сифатига эга сув тармоғидаги сувда, бронхоскоплар стерил сувда, қайнатилган сувда ёки антибактериал фильтрларда тозаланган сувда чайилиши керак.Эндоскопни чайиш учун муайян миқдордаги сув бир марта ишлатилади.

      1. Эндоскопнинг ташқи юзаларидан намликни стерил материал ёрдамида йўқотиш; каналлардан ҳаво ҳайдаш ёки ҳавони фаол аспирация қилиш орқали. Эндоскоп каналларидан намликни тўлиқ йўқотиш учун 70-95% этил спирти билан чайиш ва ҳаво ҳайдаш орқали якунланади.

      2. Эндоскопларга механизациялашган усулда ишлов бериш асбоб-ускунани эксплуатация қилиш ҳужжатига кўра амалга оширилади. Стерил бўлмаган аралашувлар учун эндоскопларга ювиш-дезинфекциялаш машинасида ишлов беришнинг ҳар бир циклидан аввал, агар ювиш-дезинфекциялаш машинаси йўриқномасида бошқа кўрсатмалар берилмаган бўлса,уларни қўл усулида якуний тозалаш амалга оширилади (шу жумладан, барча очиқ каналлар учун чўткадан фойдаланган тарзда).


84




      1. Эндоскопларнингмаълумбирмоделларигаювиш-дезинфекциялашмашинасидаишловберишасосийканалларнимашинагаулашучунадаптерлармавжудҳолатидаамалгаоширилади. Ювиш-дезинфекциялаш машинасидақўшимча канал улашучун адаптер йўқлигиҳолатида (сувузатишучун, СО узатишучун, элеватор ўтказгичиучун) буканалгаювиш-дезинфекциялаш машинасида цикл бошлангуничақўл усулида ишловберилишикерак.

      2. Ишловберишдансўнг эндоскоп қайтаишлатилишимумкинёкиқайта контаминация бўлмайдиганшароитлардасақланишимумкин.

      3. Ишсменасидавомидаишловберилган эндоскоп йиғилганвастерилматериалгаўралганҳолданавбатдагиишлатишгача 3 соатгачасақланишимумкин.Кўрсатилганвақтдавомидаишлатилмаган эндоскоп қайтадан ЮДД қилинади.

      4. Ишсменалариорасида эндоскоп ёйилганҳолда, стерилматериалгаўралганёкиэндоскопларниқуритишвасақлашшкафидаўралмаганҳолда асептик муҳитдасақланишикерак.

Эндоскопларнингқуритишвасақлашшкафида асептик муҳитдасақланишмуддатишкафни эксплуатация қилишйўриқномасидакўрсатилади. Эндоскопларстерилматолиғилофдасақланишимуддати 72 соатданошмаслигикерак. Кўрсатилганмуддатдансўнг эндоскоп қайта ЮДД қилинади.

      1. Эндоскопларнишкафдатўғридан-тўғриультрабинафшанурларостидасақланишитақиқланади.

      2. Линзаларнитозалашучунсувсолинадиган идиш (контейнер, бакча), шу идиш учунқопқоқваулашучуншлангларишсменасиякунидатозаланади, қуритиладива стерилизация қилинади. Ишлатишданаввал идиш стерилсувбилантўлдирилади.

      3. Аспирация банкасиишжараёнида 4 дан 3 қисмиданошмагантарздатўлдирилади. Ҳарсафарбўшатилганидансўнг у ботиришорқали дезинфекция қилинадиватозаланади.Ҳарбир аспирация сўриболишучункамидаиккитада банка мўлжалланади.

    1. Стерил эндоскопия аралашувлариўтказишучунэгилувчанэндоскопларгаишлатилганидансўнгишловберишқуйидагикетма-кетликдаўтказилишикерак:

      1. Дастлабкитозалаш 7.1.1. бандидабелгилангантартибдаўтказилади.

      2. Стерилизациядан аввалги дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган тозалаш жараёни 6.1.3. бандида ўрнатилган дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган якуний тозалаш жараёнига ўхшаш тарзда бажарилади.

      3. Эгилувчан эндоскопларни стерилизация қилиш кимёвий воситалар эритмаларида қўл усули билан бажарилади ёки эндоскопнинг муайян модели учун ишлатишга чекловларга эга бўлмаган (материаллари, каналлар сони, узунлиги ва диаметрига кўра) паст ҳароратли стерилизаторларда механизациялашган усулда бажарилади.


85







      1. Эндоскопларниқўлусулида стерилизация қилишўз ичига қуйидагибосқичларниолади:

  • эндоскопнитўлиқботиришваканаллариниадаптерлар (ювишнайчалари) орқалимажбурийтўлдириш, ҳамдаташқиюзалариданҳавопуффакчаларинийўқотиштарзидамазкурбобнинг 6.6. бандидакўрсатилганвоситаларнингбиринингэритмасида стерилизация қилишучунушлабтуриш;

  • муайян стерилизация қилишвоситасинингқўллашйўриқномасигакўраэндоскопнистерилсувдачайиш. Ички каналлариадаптерлар, ювишнайчалариорқаличайилади.

Стерилсуввасувучунстерилконтейнерларбир марта ишлатилади.

      1. Эндоскопнингташқиюзаларистерилсалфеткаларбиланқуритилади, каналларибосимостидагиҳавоёкиҳавоаспирациясиорқалиқуритилади. Каналлар спирт биланқўшимчақуритилмайди. Стериллашвоситасиқолдиқлариданювилганвақуритилганбуюмларстерилматосолинганстерил стерилизация қутисигажойланади. Стерилизация қилинганбуюмларнисақлашнингрухсатэтилганмуддати 72 соатданошиқэмас.

6.3. Стерил операция аралашувлариучунқаттиқэндоскопларгаишловберишўз ичига қуйидагижараёнларниолади: дастлабкитозалаш, дезинфекция қилишбиланбиргаолиббориладиганстерилизацияданаввалгитозалаш, стерилизация.

  1. Қаттиқэндоскопларвауларгатегишлибуюмларни дезинфекция қилишбиланбиргаолиббориладиганстерилизацияданаввалгитозалашқўлусулидаёкиювиш-дезинфекциялаш машинасидамеханизациялашганусулдаўтказилади.

  2. Эндоскопгақўлусулидаишловберишда дезинфекция қилишбиланбиргаолиббориладиганстерилизацияданаввалгитозалашжараёниўз ичига қуйидагибосқичларникиритади:

  • ювиб-дезинфекцияловчиэритмадаэндоскопнитўлиқботиришваканалларинимажбурийтўлдириштарзида дезинфекция қилишучунушлабтуриш;

  • тегишлиўлчамдагичўткавасимлитозалашанжомлариёрдамидаэндоскопнинг ички каналлариваечиладигандеталларини механик тарздатозалаш;

  • ички каналларнимахсусмосламалар (босимостидаювишнайчалари, ювишшприцлариёкиучликларгаэгаювиштўппончаси) ёрдамидаювиш;

  • эндоскопни, шу жумладанканалларнимахсусмосламаларёрдамидаичимликсувисифатидагисуввадистиллангансувбиланчайиш;

Эндоскоп ташқиюзалариюмшоқматобилан, каналлариҳавотўппончалариёрдамидаҳавобиланқуритилади.Ишлаб чиқарувчи йўриқномасида кўрсатилган бўлса, оптик юзалар қўшимча тарзда 70% спирт билан қуритилади.


86




  1. Дезинфекция қилишбиланбиргаолиббориладиганстерилизацияданаввалгитозалашмеханизациялашганусулдаэндоскопикасбобнингишлабчиқарувчиситомониданрухсатэтилганкимёвийвоситаларёкикимёвийвоситаларватермикусулдаювиш-дезинфекциялаш машинасидабажарилади.

  2. Дезинфекция қилишбиланбиргаолиббориладиган стерилизация якунланганидансўнгазопирамва фенолфталеин синовқўйишорқалисифатитекширилади; эксплуатация қилишйўриқномасигамосравишда функционал тестларўтказилади, тасвирсифатитекширилади, эндоскопнингкранларвақимирлайдиганқисмларинингшарнирларимойланади.

  3. Стерилизациянинг автоматик циклиданаввал эндоскоп яхшилабқуритиладиватанланган стерилизация усулиучунтасияланган стерилизация контейнеригасолинади.

  4. Эндоскопниқўлусулида стерилизация қилиш 6.2.4. бандигаасосанўтказилишикерак.

  5. Видеокамеранибошқариш блоки ва видео бошчаблокига (оптик адаптер (объектив) интеграция қилинган видео бошча блоки, винтлиуланишва оптик адаптер ёкиадаптерсиз видео бошча) ишловбериштармоқштекериузилганидансўнгдарҳолбошланади.

  1. Видеокамеранибошқариш блоки альдегидлар, спирт ёкибиологикифлосликларниқотирувчибошқакомпонентларниўзидасақламайдиган дезинфекция воситасидаҳўлланганбирмарталик салфетка биланартилади.

  2. Видео бошча, объектив ва видео бошча кабели узилишларваёриқларгатекширилганидансўнг нейтрал ювишвоситасиэритмасидадастлабкитозалашбажарилади.

  3. Эндоскопикасбоб-ускуна видео бошчаси, объективива видео бошчакабелини дезинфекция қилишбиланбиргаолиббориладиганстерилизацияданолдингитозалашжараёниўз ичига қуйидагибосқичларниолади:

  • дезинфекция қилишучунушлабтуришвақтмобайнидаювиш-дезинфекциялашэритмасидаботириш;

  • видео бошчаваобъективданифлосликларниюмшоқчўтка (мато) билантозалаш;

  • дистиллангансув билан чайиш.

  1. Эндоскоп видео бошчаси, объективи ва видео бошча кабелиишлаб чиқарувчи тавсиясига кўра буғли, газли ва плазмали усуллар билан стерилизация қилинади. Стерилизациядан аввал оптика ва камера штекери тозалиги текширилади, шиша юзалари 70% спирт билан қуритилади, шикастланишларга текширилади.

  2. Оператив аралашув ўтказиш вақтида видео бошча ва кабель ҳимоясини ошириш учун бир марталик стерил ғилофларни ишлатишдан аввал мазкур тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мос равишда ишлов беришнинг барча жараёнларидан ўтказилиши керак.


87




  1. Шиша толали (суюқликли) световодларни дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизациядан аввалги тозалаш қўл усулида ёки механизациялашган усулда бажарилади. Шиша юзалар стерилизациядан аввал қўшимча тарзда 70% спирт билан қуритилади, функционал тест ўтказилади. Шиша толали световодлар мазкур бобнинг 5.6. бандида келтирилган усуллар билан стерилизация қилинади. Суюқликли световодлар газли усулда ёки кимёвий воситалар эритмаларида стерилизация қилинади.

  2. Сўриш насосига (ювиш насоси ёки помпаси) тегишли буюмлар бўлган аспирация банкаси ва кўп марта ишлатилувчи силикон найчалар комплектини дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизациядан аввалги тозалаш ҳар бир эндоскопик операциядан сўнг қўл усулида ёки механизациялашган усулда ўтказилади, стерилизация қилиш буғли усулда ишлаб чиқарувчи тавсия этган режимда бажарилади.

Тармоқдан узилганидан сўнг помпани таркибида спирт сақламайдиган дезинфекция воситаси эритмасига ҳўлланган салфетка билан артилади.

  1. Инсуффляция асбобига унга тегишли буюмлар билан бирга ишлов бериш қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:

  1. Тармоқдан узилганидан сўнг мослама таркибида спирт сақламайдиган дезинфекция воситаси эритмасига ҳўлланган салфетка билан артилади

  2. Кўп марта ишлатиладиган силикон найчалар комплекти:

  • ювиш воситаси эритмасида дастлабки тозаланади;

  • ювиш-дезинфекциялаш воситалари оқими билан найчаларнинг ички бўшлиқларини тўсиқларсиз ювиш учун махсус мосламалардан фойдаланган ҳолда қўл усулида ёки механизациялашган усулда дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизациядан аввал тозаланади; қўл усулида ишлов бериш ҳолатида ковакли бўшлиқларни чўткалар билан механик тозаланади;

  • дистилланган сув билан чайилади;

  • ички бўшлиқларни ҳаво билан ва ташқи юзаларни мато билан қуритилади;

  • герметиклиги кўриб чиқилади ва текширилади;

  • буғли усулда стерилизация қилинади.

  1. Артроскопия учун найчалар тўплами бир марта ишлатилади ва уларга қайта ишлов берилмайди.

6.4.Стерилизация қилинган эндоскоплар ва унга тегишли асбобларни сақлаш муддати танланган стерилизация усули, тури ва қадоқлаш материалининг яроқлилик муддатига асосан белгиланади.


  1. Download 493.95 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling