Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Поликлиника жарроҳлик хоналарининг санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекция тартиблари


Download 0.5 Mb.
bet13/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Поликлиника жарроҳлик хоналарининг санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекция тартиблари

10.1. Жарроҳлик хонаси мудири хонада санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тартибга риоя этилиши учун жавобгардир.

  1. Жарроҳлик хоналари тиббиёт ходимлари ишга киришидан олдин амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтади.

  2. Яллиғланиш ёки йирингли касалликлари, дармонсизлик, иситма, ЎИК ва бошқа ўткир касалликлар асоратларига чалинган тиббиёт ходимлари ишга кўйилмайди.

  3. Бурун-ҳалқум, тери, кариоз тишлар касалликларини ўз вақтида аниқлаш учун жарроҳлик хонасида ишловчи барча ходимлар диспансер ҳисобида туриши керак.

  4. Поликлиника бош врачи ўринбосари йилда 1 марта жарроҳлик ихтисосидаги хоналар ходимларини вирусли гепатитнинг В ва С маркерларига текширувдан ўтказилишини ташкил этади.

  5. Жарроҳлик кабинетида 2 та боғлов хонаси бўлиши керак:

  • Асептик (тоза);

  • Септик (йирингли).

  1. Ҳар бир бемор учун алоҳида боғлаш/операцион тўпламлари ишлатилади.

  2. Ходимлар махсус кийимда ишлайди, операция (боғлаш) олдидан халатини алмаштириши, ҳамда махсус фартук ва стерил қўлқоплар тақиши керак.

  3. Операция (боғлаш) олдидан жарроҳ ва тиббиёт ҳамшираси қўлларини совун, стерил чўткалар (ёки стерил салфеткалар) билан 1 дақиқа давомида ювиши, сўнгра уларга антисептик воситалар билан ишлов бериши ва стерил қўлқоплар тақиши керак. Ходимлар тирноқлари олинган бўлиши керак. Қўлларида тақинчоқлари бўлмаслиги керак.

  4. Ҳар бир бемордан сўнг қўлларни ювиш ва қайтадан ишлов бериш зарур, операция столи дезинфекцияловчи воситалар билан икки маротаба артилади.

  5. Юзаларга ишлов берилганидан сўнг латта ювилади, қуритилади ва қуруқ ҳолда сақланади.

  6. Тиббий асбоб-анжомлар ишлатилганидан сўнг дарҳол таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 0,5% эритмасида (тегишли концентрациядаги бошқа дезинфектантда) 10 дақиқага дезинфекция қилинади, сув билан ювилади ва стерилизация олди тозалаш ва стерилизация қилиш учун МСБга топширилади, боғлов материалларини дезинфекция қилишдан кейин амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ йўқ қилинади.

  7. Жарроҳлик хонасига бошқа хоналар, поликлиника бўлинмалари ходимларининг кириб-чиқиши, жарроҳлик хоналари ходимларининг бошқа хоналар, поликлиника бўлинмалари, поликлиника атрофи ҳудуди, шу жумладан, бошқа санитария-ҳовлиқурилмалари ва кўчада махсус кийимда юришлари тақиқланади. Хоналардан чиқиш зарур бўлганда ходимлар махсус кийимни ечиши шарт.


31




  1. Жарроҳлик хонаси беморларининг устки кийими учун поликлиникада гардеробхона, хонада эса – махсус ажратилган кийим илгич бўлиши кўзда тутилади.

  2. Жарроҳлик хонасининг барча асбоб-анжомлар, ускуналар, махсус кийим ва бошқа буюмлари маркировкаланган бўлиши ва қатъий тарзда мақсадга мувофиқ ишлатилиши керак.

  3. Жарроҳлик хонасида кунига 3 марта, шу жумладан 1 марта дезинфекцияловчи воситалар қўлланилган ҳолда кундалик тозалаш ишлари олиб борилади.

  4. Мукаммал (генерал) тозалаш мазкур санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ ҳафтасига бир марта ўтказилади.

  5. Ҳудудий ДСЭНМ лабораторияси томонидан ҳар чоракда 1 марта ташқи муҳит объектларини бактериал ифлосланишга ва жарроҳлик асбоб-анжомлари ва боғлов материалларини стерилликка бактериологик текшириш амалга оширилади.


  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling