Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Жарроҳлар қўлларини тозалаш тартиби
Download 0.5 Mb.
|
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Операцион юзани тозалаш
Жарроҳлар қўлларини тозалаш тартиби
Оператив амалиётлар, туғруқлар, магистрал томирларга катетер ўрнатилишида қатнашувчи барча шахслар қўллари тозаланади. Тозалаш қуйидаги икки босқичда олиб борилади: I. босқич- икки дақиқа давомида қўлларни совунлаб, сув билан ювиш, сўнгра стерил сочиқ (салфетка) билан қуритиш; II. этап - Ўзбекистон ҳудудидаги ДПМларда қўлланиладиган антисептик воситалари билан йўриқномага мувофиқ қўл панжалари, билаклари ва тирсаккача ишлов бериш. Стерил қўлқоплар қўллар терисида антисептик тўлиқ қуриши билан дарров тақилади. Қўлларни ювиш учун салфеткалар автоклавда стерилланади, тирноқлар бир марта ишлатиладиган махсус чўп билан тозаланади. Тозалаш учун зарур антисептик миқдори, неча марта ишлов берилиши ва унинг давомийлиги мазкур воситалар қўлланилиши бўйича методик кўрсатмалар/йўриқномаларда баён этилган тавсияларга кўра белгиланади. Қўлларни жарроҳлик учун тозалашда препаратлар, шу жумладан «С-4» рецепти/аралашмаси ишлатилади. «С-4» рецепти/аралашмасиводород пероксиди ва чумоли кислотасининг зарур миқдорини шиша идишда аралаштириш орқали тайёрланади, тайёр бўлган суюқликни 1-1,5 соатга совуқ сувга солинадива вақти-вақти билан чайқатиб турилади. 27
Эритма фақатгина операция куни тайёрланади ва шу куни ишлатилади. Эритма зич ёпиладиган қопқоқли шиша идишда салқин жойда бир суткадан ортиқ бўлмаган муддатда сақланади. Жарроҳлар қўлларига ишлов бериш учун биглюконат хлоргексидин препаратининг 0,5%спиртли эритмаси ҳам қўлланилади (препарат 70% спиртда 1:40 нисбатда эритилади). Қўлларни хлоргексидин билан тозалашпахтали тампон билан 5 дақиқа давомида олиб борилади. Антисептик восита тампонлар билан билаклардан тирсакларгача қисмнинг ҳамма юзасига суртилади ва биринчи ўнг қўл, сўнгра чап қўл тирсакларгача камида 2 дақиқа давомида яхшилаб ишқаланади. Такроран ишлов беришда янги стерил тампон ишлатилади. Қўлларга ишлов бериш учун 1% дегмин эритмаси ёки 0,1% йодоперон-йодофор эритмаси, шунингдек, йўриқномага мувофиқ бошқа препаратлар ҳам ишлатилади, ишлов бериш 4 дақиқа давомида тоғорада олиб борилади. Операционюзани тозалаш Жарроҳлик аралашуви, тери қопламлари ва шиллиқ қатламлар бутлиги бузилиши (турли бўшлиқлар пункциялари, биопсиялар) билан боғлиқ бошқа манипуляциялардан олдин операцион юзанитозалашда таркибида спирт сақловчи бўёқли тери антисептиклари афзал ҳисобланади. Операцион юза ёнидаги ёки атрофидаги сочлар операция олиб боришга халақит бермаса, операция олдидан сочларни олиб ташлаш керак эмас. Агар уларни олиб ташлаш зарур бўлса, буни бевосита операциядан аввал депиляторлар (кремлар, геллар) ёки тери қопламларини шикастламайдиган бошқа усулларни қўллаган ҳолда бажариш керак. Фавқулотда ҳолатларда сочларни кесиш ва қириб ташлашга рухсат этилади. 28 Операцион юза терисига антисептик билан ишлов бериш олдидан яққол ифлосланишларни бартараф қилиш учун бу жойни яхшилаб ювиш ва тозалаш керак. Операцион юзага тери антисептигига: 96 градусли этил спирти, йодонат, йодопирон, биглюконат хлоргексидин эритмаси ёки ушбу мақсадлар учун ишлатиладиган бошқа препаратлар билан ҳўлланган алоҳида стерил дока салфеткалар билан ишлов бериш ҳар бир воситанинг ўз қўлланиши усули кўрсатмалари/йўриқномаларига кўра тавсия этилган зарарсизлантириш вақти давомида артиш орқали олиб борилади. Операциядан аввал шикастланмаган терига ишлов беришда тери антисептигини марказдан атрофга томон концентрацияланган айланалар билан суртиш, йирингли яра бўлган ҳолатда эса – атрофдан марказга қараб стерил тампонлар билан суртиш керак. Тайёрланган юза зарур бўлганда кесишни давом эттириш ёки дренажлар ўрнатиш учун янги кесишларни амалга ошириш учун етарлича катта бўлиши зарур. Йодонат ишчи эритмалари дастлабки эритмага 5 марта кўп миқдорда қайнатилган ёки стерил сув (1:5 нисбатда) қўшиш орқали ex tempore усули билан тайёрланади. Операцион юза терисини изоляция қилиш учун стерил чойшаблар, сочиқлар, салфеткалар қўлланилади. Шунингдек, тери унинг устидан кесиладиган микробларга қарши қопламали махсус кесиладиган жарроҳлик плеёнкаси ишлатилиши мумкин. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling