Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Чақалоқлар реанимацияси ва интенсив терапия бўлими (ЧРваИТБ) ва чақалоқлар патологияси ва чала туғилган болалар бўлимлари (ЧПваЧТББ)


Download 0.5 Mb.
bet19/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Чақалоқлар реанимацияси ва интенсив терапия бўлими (ЧРваИТБ) ва чақалоқлар патологияси ва чала туғилган болалар бўлимлари (ЧПваЧТББ)

  1. ЧПваЧТББ жойлаштириш учун туғруққа кўмаклашиш ва бошқа бўлимлардан изоляцияланган, ҳамда алоҳида кириш ва чиқишига эга мустақил бино блоклари кўзда тутилади.

  2. ЧПваЧТББга перинатал марказ ёки бошқа акушерлик стационарлари бўлимларидан чақалоқларни ўтказилишига рухсат этилади. Чақалоқларни ЧТваЧТББдан перинатал марказ ёки бошқа акушерлик стационарлари туғруқдан кейинги бўлимларига ўтказилишига рухсат этилмайди.

  3. Агар перинатал марказ ЧПваЧТББга бошқа акушерлик стационарларидан чақалоқларни қабул қилса, бўлимга кириш жойида қабул хонаси бўлиши керак.

  4. Барча ташҳислаш ва даволаш муолажаларини даволовчи ёки навбатчи врач ва тиббиёт ҳамшираси бевосита палатада амалга оширади.

  5. Ҳар бир болани кўздан кечириш ва муолажаларни ўтказишдан олдин ходимлар ушбу санитария қоидаларининг 1-иловаси талабларига мувофиқ қўлларига ишлов берадилар. Бола кувезда кўздан кечирилганидан сўнг кувезни ёпиш олдидан қўлларга антисептиклар билан ишлов берилади.


44




    1. Ҳар бир палатада янги туғилган чақалоқларни кўздан кечириш учун дезинфекция қилинадиган жилдли матрасга эга йўргаклаш столи бўлиши керак. Столча иситиладиган ёки нурлантириб иситиш чироғи билан жиҳозланган бўлиши керак.

    2. Ҳароратни ўлчаш электрон термометрлар билан ўтказилиши тавсия этилади (симобли термометрлар билан чақалоқларда гипотермияни аниқлаб бўлмайди). Янги туғилган чақалоқнинг оғзини кўздан кечириш бир марталик шпател билан амалга оширилади.

    3. ЧРваИТБ ёки ЧПваЧТББга келиб тушган ёки бўлган боладаги ҳар бир (туғма ва туғилишдан кейинги), шу жумладан, шартли патоген микроорганизмлар билан қўзғатилган инфекцион касаллик ҳолати, журналда (70/У ш.) ўрнатилган тартибда ҳисобга олиниши ва қайд этилиши керак.

    4. ЧПваЧТББ она ва бола биргаликда бўлиш тамойилига кўра ташкил этилиши керак. Она туғруққа ёрдам стационарида бўлиш санитария-эпидемиологияга қарши тартибга ва тасдиқланган кун тартибига риоя қилиши зарур.

    5. ЧРваИТБда болалар оналарисиз бўладилар, бироқ ота-оналарининг боласини келиб кўришига рухсат этилади. Касал болани кўришга келган шахс устки кийимини ечиши, тоза пойабзал кийиши (ўзи билан олиб келган кийим ва пойабзал), дока ёки бир марталик ниқоб тақиши, сочини йиғиб олиши ёки бошига рўмол ўраши ёки қалпоқча кийиб олиши керак.

    6. Бўлимда боласи билан бирга бўлган оналар бўлимнинг бошқа палаталари ёки бошқа бўлимларга киришига рухсат этилмайди. ЧРваИТБ ва ЧПваЧТББ палаталарида озиқ-овқат маҳсулотлари, сумкалар, устки кийим сақлаш, бегона электр ускуналари, мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланади.


  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling