Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш


Download 0.5 Mb.
bet20/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш

  1. Акушерлик стационарларида ШИИ профилактикаси ва унга қарши курашиш мақсадида ушбу санитария қоидаларининг 2-иловасига мувофиқ дезинфекция ва стерилизация тадбирлари ўтказилади.

  2. Акушерлик стационарларида ШИИни юқтириш омиллари бўлган қуйидаги объектларда дезинфекция ишлари олиб борилиши керак:

  • тиббиёт асбоб-анжомлар;

  • ходимлар қўллари;

  • беморлар тери қопламлари (операцион ва инъекцион майдон);

  • касалларга қараш буюмлари;

  • кувезлар (инкубаторлар);

  • хонадаги ҳаво;

  • касаллардан чиққан ажратмалар ва биологик суюқликлар (балғам, қон ва бошқалар);

  • тўшак буюмлари;

  • жиҳоз ва ускуналар устки юзалари;

  • тиббиёт чиқиндилари ва бошқалар.


45


    1. Кувезлар дезинфекцияси

      1. Кувезларни дезинфекция қилиш қўлланилиш йўриқномаларида кувезларни зарарсизлантириш бўйича тавсиялар берилган дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида бажарилади.

      2. Кувезларни дезинфекция қилиш учун хлорли фаол воситалар, шунингдек, таркибида альдегидлар, фенол ва унинг ҳосилаларини сақловчи воситалар қўлланилишига рухсат этилмайди.

      3. ШИИ олдини олиш мақсадида кувезлар ташқи юзаларини дезинфекция қилиш ҳар куни кундалик тозалов ишлари билан бир пайтда амалга оширилади.

      4. Кувезларнинг ички юзалари ва мосламаларига ишлов бериш ультрабинафша нурланишли лампалар билан жиҳозланган, яхши шамоллатиладиган алоҳида хонада якуний дезинфекция қилиш тури бўйича олиб борилади. Кувезларнинг ички юзалари ва мосламаларини зарарсизлантиришдаволаниб бўлган чақалоқдан кейин ва бола келиб тушиши олдидан бажарилади.

      5. Кувезларга ишлов бериш янги туғилган чақалоқ бошқа жойга ўтказилганидан сўнг ёки камида 3 кунда 1 марта олиб борилади. Кувезларга ишлов бериш муайян моделга илова қилинадиган кувездан фойдаланиш ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши керак.

      6. Кувезга ишлов бериш олдидан уни ўчириш, намлантиргич сув бочкасини бўшатиш, кувездан фойдаланиш йўриқномасига кўра назарда тутилган ҳолатларда кувезга ҳаво кирадиган хона тирқиши фильтрларини алмаштириш талаб этилади.

      7. Кувез дезинфекция қилинганидан кейин дезинфекцияловчи эритма қолдиқларини стерил сувда (100-150 мл) яхшилаб ивитилган стерил салфеткалар ёки стерил йўргаклар билан кўп марта артиб чиқиш орқали тозалаш керак. Ҳар бир ювишдан кейин юзани қуригунга қадар артиш керак. Ишлов бериш тугалланганидан кейин кувезларни ишлатилган восита учун тавсия этилган вақт давомида шамоллатиш керак.

Ишлов бериш тугаллангандан сўнг кувез қопқоғи беркитилади ва аппарат ёқилади. Бола жойланиши олдидан кувезнинг намлантирувчи тизимига стерил дистилланган сув солинади.

      1. Туғруқ мажмуаси (бўлимлари) хоналарида кундалик ва мукаммал тозалов ишлари ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ олиб борилади.

      2. Беморларга қараш учун буюмлар (тиббий термометрлар, кислород ниқоблари, кислород ёстиқчаларинайчалари, шиллиқ сўриш баллонлари, клеёнка тагликлар, судналар, резина ҳукналар, сирли идишлар ва бошқалар) дезинфекция воситасига солинган ҳолда зарарсизлантирилади сўнгра сувда чайилади.


46




Полимер плёнкали ва клеёнкали матрас жилдлари дезинфекция воситаси билан намланган латталар ёрдамида артилади. Беморларни парвариш буюмларини зарарсизлантиришда эса, ювувчи-дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш мумкин.

      1. Тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ бажарилади.



  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling