Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Хавф гуруҳлари ва омилларини аниқлаш


Download 0.5 Mb.
bet23/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Хавф гуруҳлари ва омилларини аниқлаш

  1. Туққан аёллар орасида ШИИ юзага келиши хавфига эга гуруҳларга қуйидагиларга эга аёллар киради:

  • туғиш пайтида хориоамнионитга эга;

  • сурункали соматик ва юқумли касалликларга чалинган;

  • иммунитет танқислигига эга ҳолатдаги;

  • сийдик-жинсий тизими касалликлари, шу жумладан, кольпитларга чалинган;

  • оғир кечган акушерлик-гинекологик анамнезига эга (аввалги ҳомиладорлиги инфекцион асоратлари, бола тушишга одатланиш ва бошқалар);

  • операция йўли орқали туғдиришдан (кесарев кесиш) кейин;

  • туғруқдан кейинги даврдаги қон кетиши.

  1. Чақалоклар орасида ШИИ юзага келишидаги хавфли гуруҳларга қуйидагилар киради:

  • чала туғилганлар;

  • туғруқ муддатидан ўтиб туғилганлар;

  • сурункали соматик ва инфекционкасалликларга эга ёки ҳомиладорлик вақтида ўткир инфекционкасалликни бошдан кечирган оналардан туғилган чақалоқлар;

  • операция йўли орқали туғдирилганлар;

  • ривожланишдаги туғма аномалиялар эга;

  • туғруқ жараёнида шикастланганлар;

  • нафас олиши бузилиши синдромига эга;

  • она қорни ичида сурункали гипоксияга эга ва туғилиш пайтида асфиксия кузатилган чақалоқлар;

  • ўпканинг сунъий вентиляцияси ўтказган чақалоқлар;

  • ичкиликбозлик, наркоманияга йўлиққан, ОИВ инфекциясига чалинган оналардан туғилган чақалоқлар.

  1. Чақалоқлар ва туққан аёлларда ШИИ юзага келишининг хавфли омилларига қуйидагилар киради: инвазив даволаш-ташҳислаш аралашувлари (томирлар, сийдик чиқариш йўлларига катетер қўйиш, эндоскопик текширувлар, трансфузиялар, пункциялар, инъекциялар), ўпканинг сунъий вентиляцияси (ЎСВ), сунъий овқатлантириш ва бошқалар. Муолажаларнинг неча марталиги ва давомийлиги аҳамиятга эга. Абдоминал туғдиришда у шошилинч ёки режали тартибда олиб борилаётганлигини ҳисобга олиш муҳимдир.

  2. Инвазив муолажалар тайинланиши қатъий асосланган бўлиши керак.



  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling