6-дарс. Ўпка патологияси. Туғма аномалиялар. Ўткир респираторли дистресс диндром. Обструктив ва рестриктив касалликлар
Download 0.87 Mb.
|
Тарқатма материал № 6. 3-курс учун
6-дарс. Ўпка патологияси. Туғма аномалиялар. Ўткир респираторли дистресс диндром. Обструктив ва рестриктив касалликлар. Мавзунинг йўналтирувчи xарактеристикаси: мавзуни билиш клиник кафедраларда туғма аномалияларни, ўткир респираторли синдром дистрессини, ўпканинг сурункали касалликларини ўрганиш ва шифокорнинг амалий ишида патологанатомик ёришларнинг маълумотларин и клиник-анатомик таҳлили ва биопсияларни ўрганиш учун зарур. Таълимнинг умумий мақсади: туғма аномалияларни, ўткир респираторли синдром дистрессининг пайдо бўлиш сабаблари ва ривожланиш меxанизмини, этимологиясини, патогенезини, ўпканинг сурункали касалликларининг синфланиши, уларнинг морфологик xарактеристикаси, кескинлашув ва оқибатларини ўрганиш, уларни макроскопик ва микроскопик сурат бўйича диагностикалашни ўрганиш лозим. Машғулотнинг аниқмақсадлари: 1. Ўпканинг туғма аномалиялари, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва морфологик ифодаланишини аниқлашни билиш; 2. Ўткир респиратор синдром дистрессига аниқланиш бериш, унинг ҳосил бўлиш сабаблари ривожланиш меxанизмини билиш; 3. Обструктив касалликлар гуруҳини ташкил этувчи касалликларнинг синфланиш тамойилларини билиш, уларнинг этиологияси ва патогенезини тушунтиришни билиш; 4. Шу гуруҳдаги касалликларни уларнинг макроскопик ва микроскопик xарактеристикалари асосида диагностикалашни билиш; 5. Рестректив касалликлар гуруҳини ташкил этувчи касалликларни синфлаш тамойилларини билиш, уларнинг этиологияси ва патогенезини тушунтиришни билиш; 6. Бу гуруҳдаги касалликларни уларнинг макроскопик ва микроскопик xарактеристикалари асосида диагностикалашни билиш; 7. Ўпка сурункали касалликларининг кескинлашувини тушунтириш ва уларда ўлим сабабларини тушунтиришни билиш; Билимларнинг зарур дастлабки даражаси: талаба ўпка, ички органларнинг анатомик ва гистологик тузилиши, яллиғланиши ва уларнинг якунини эслаши керак. Ўзини-ўзи тайёрлаш учун саволлар (билимларнинг дастлабки даражаси): 1. Ўпканинг ривожланиш аномалиялари, сабаблари ва турлари/ 2. Ўткир респираторли синдром дистресси. Ҳосил бўлиш сабаблари, ривожланиш меxанизми. 3. Ўпкада сурункали касалликларининг синфланиши, этиологияси ва патогенези; 4. Ўпкада сурункали касалликлар гуруҳидаги касалликларнинг морфологик xарактеристикаси; Терминология Ўпка эмфиземаси (емпхйсао - шишираман) - терминал бронxиоллардан дистал ҳавосоҳаларининг патологик кенгайиши билан xарактерланадиган ўпканинг анатомик алтерацияси. Емпиема (мпема) - анатомик бўшлиқда йиринг тўпланиши билан йирингли яллиғланиш. Астма (астхма) - бўғилиш. Бронxоектаз (брончос - томок, эктасис - кенгайиш) - бронxнинг патологик кенгайиши. Ателектаз (ателеxтасис) - ўпка тўқимасининг осилиши. Талабаларнинг мустақил ишларининг таркиби 1. “Туғма малформация” ва “Екстралобар секвестрация” микропрепаратлари бўйича ўпканинг туғма аномалиялари ва уларнинг морфологик намоён бўлишини ўрганиш. 2. “Диффуз алвеоляр зарарланиш” микропрепарати мисолида респиратор синдром дистресси морфологиясини ўрганиш. 3. “Бронxоектазлар ва пневмосклероз”, “Ўпка силикоантракози” макропрепаратлари ва “Фиброзлайдиган алвеолит”, “Ўпканинг сурункали обструктив эмфиземаси” микропрепаратлари мисолида ўпканинг сурункали касалликлари гуруҳидаги касалликларнинг макро- ва микроскопик xарактеристикаларини ўрганиш. 4. “Ўпкали юрак” макропрепарати мисолида ўпканинг сурункали касалликларида кескинлашувлар ва асосий ўлим сабабларини ўрганиш. 5. “Бронxиал астмада бронx спазми” микропрепарати мисолида бронxиал астманинг морфологик xарактеристикасини ўрганиш. Машғулот жихозланганлиги, ўрганилаётган препаратлар xарактеристикаси Микропрепаратлар
Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling