Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Эпидемияга қарши кураш ва профилактика чоралари самарадорлигини баҳолаш


Download 0.5 Mb.
bet25/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Эпидемияга қарши кураш ва профилактика чоралари самарадорлигини баҳолаш

Олиб борилаётган тадбирлар самарадорлигини баҳолаш туғруқ мажмуасидаги (бўлими) эпидемиологик вазият ҳолати асосида олиб борилади. Ҳам амалга оширилган тадбирлар мажмуаси, ҳамалоҳида чоралар баҳоланади. Алоҳида тадбирлар самарадорлигини янги иш шакллари ва услубларини синаб кўришда, алоҳида даволаш методикалари ва препаратларни синаш жараёнларида ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади.

  1. Эпидемиологик вазиятни баҳолаш

Юқорида келтирилган барча ахборотларни таҳлил этиш ушбу туғруқ мажмуасидаги (бўлими) чақалоқлар ва туққан аёллардаги шифохона ичи инфекциялари эпидемиологик жараёнининг ўзига хосликлари, касалланиш билан боғлиқ асосий сабаблари ҳақида объектив маълумотларни олиш, эпидемик вазиятни баҳолаш ва самарали профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқишга имконият беради.

  1. Чақалоқлар ва туққан аёллар орасида гуруҳли шифохона ичи касалликларини текшириш ва бартараф этиш

    1. Ўзаро битта инфекция манбаи ва умумий юқиш омиллари билан боғлиқ битта инкубацион давр (максимал 7 кун) ичида юзага келадиган 3 та ва ундан ортиқ чақалоқлар ва туққан аёлларнинг гуруҳли ШИИ касалликлари (авж олиши)ҳолатлари киритилади.


54




    1. Гуруҳли касалликларнинг юзага келиш сабабларини текшириш ва уларни бартараф этиш бўйича шошилинч чоралар кўриш туғруққа кўмаклашувчи муассасалар ва Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширувчи органлар томонидан олиб борилади.

    2. Гуруҳли касалликлар юзага келганда:

      1. Туғруқ мажмуасига (бўлимига) ҳомиладорлар ва туғадиган аёлларни қабул қилиш тўхтатилади.

      2. Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширишга ваколатланган органлар ва муассасалар мутахассислари, врачлари ва ДПМ врач эпидемиологи томонидан неонатолог, акушер-гинеколог иштирокида юзага келган нохуш ҳолат сабабларини аниқлаш ва гуруҳли касалликларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишга йўналтирилган комплекс эпидемиологик текширувлар олиб борилади.

      3. Эпидемиологик кўрсатмаларга кўра туғруқ мажмуаси (бўлими) ёпилиши ҳақидаги масала ҳал этилади.

      4. Туққан аёллар, чақалоқлар ва ҳомидорларни қабул қилиш учун заҳира бинолар шошилинч тарзда йўлга қўйилади.

      5. Касалланган болаларни шифохонага ётқизиш учун уларни изоляциялаш, узлуксиз реанимация ёрдами ва интенсив даволашни ташкил этиш учун максимал тарздаги қулай шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда стационар белгиланади.

  1. Эпидемиологик текширувлар натижалари асосида гуруҳли касалликлар сабаблари, эпидемик жараён тури, инфекция манбалари, касалликлар юзага келиши билан боғлиқ инфекция қўзғатувчиларининг асосий юқиш йўллари ва омиллари ҳақида хулоса чиқарилади. Ушбу хулосани ҳисобга олган ҳолда, специфик ва специфик бўлмаган профилактика воситалари тайинланишини ўз ичига олувчи гуруҳли шифохона ичи касалликларини локализациялаш ва бартараф этиш бўйича профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.


  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling