Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Беморларни (жабрланувчиларни) ташиш учун қўлланувчи транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар


Download 0.5 Mb.
bet33/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Беморларни (жабрланувчиларни) ташиш учун қўлланувчи транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар

  1. Беморлар ёки жабрланувчиларни ташиш учун ишлатиладиган транспорт воситалари (кейинги ўринларда – тез ёрдам машинаси) белгиланган талабларга мувофиқ тегишли рангда ва овоз сигнализацияга (сиренаси) эга бўлиши керак.

  2. Тез ёрдам машинаси йўл ҳаракати хавфсизлиги назорати давлат органида рўйхатдан ўтган бўлиши керак. Тез ёрдам машинаси рақам белгилари тоза, камида 10 м масофадан фарқланадиган бўлиши керак.

  3. Тез ёрдам машинаси салонга тўсиқсиз кириш ва замбилларни юклашни таъминлайдиган орқа ва ён эшиклари билан жиҳозланган бўлиши керак. Эшикларда очиқ ва ёпиқ ҳолатда мустаҳкамлаб турувчистопор мосламаси бўлиши керак.

  4. Тез ёрдам машинаси шифти соз чироқлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бемор жойи ёритилганлиги камида 100 лк бўлиши, атрофи ёритилганлиги камида 50 лк бўлиши керак.

  5. Салондаги пол текис бўлиши, ёриқлари(0,5 смдан ортиқ чуқурликда) ва очиқ тешиклари бўлмаслиги керак. Пол элементларининг бирикиши герметик бўлиши керак.

  6. Пол қопламаси сув ўтказмайдиган, сирпанмайдиган, антистатик материаллардан тайёрланган бўлиши керак.

  7. Ён панеллари силлиқ бўлиши керак. Ён панелларининг қопламаси қатлами кўчмайдиган, парчинлов чоклари ва бошқа конструктив элементлари салон ичкарисига чиқиб қолмаган бўлиши керак.


65




  1. Тез ёрдам машинаси салони санитария ҳолатига қўйиладиган талаблар

    1. Тиббиёт асбоб-ускуналари, қурилмалар, мебель, ўриндиқлар, замбиллар, бош қўйгичлар юзаси тоза бўлиши, уларда кир, чанг, қон, нажас доғлари излари ва бошқа ифлосланишлар бўлмаслиги керак.

    2. Тез ёрдам машинаси салонида чиқинди бўлмаслиги керак. Ишлатилган бир марталик тиббий воситалар ёпиқ контейнерда сақланиши керак.

    3. Тез ёрдам машинаси салонида куйинди, бензин, тамаки тутуни ҳиди бўлмаслиги керак.


  2. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling