Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Беморларга қараш бўйича санитария ва эпидемияга қарши тадбирлар


Download 0.5 Mb.
bet29/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Беморларга қараш бўйича санитария ва эпидемияга қарши тадбирлар

  1. Ҳар бир бўлимда фақатгина хизмат кўрсатувчи ходимлар учун маиший хоналар (кийиниш хонаси, душхона, овқатланиш ва дам олиш хонаси, туалет ва ҳ.к.) ажратилиши керак.

  2. Кийиниш хонасида махсус кийим ва шахсий буюмлар (шахсий кийим ва махсус кийим учун) алоҳида сақланиши зарурий шарт ҳисобланади.

  3. Бир бўлимда ишлайдиган ходимлар бошқа бўлимга халатлари, шиппаклари, ниқоблари ва ҳ.к.ларни алмаштирмасдан кириши тақиқланади.

  4. Ҳар бир беморни кўрикдан ўтказишдан сўнг, бемор ажратмалари ёки ифлосланган тўшак тўпламлари ва идиш-товоқларига текканидан сўнг хизмат кўрсатувчи ходимлар қўлларини совунлаб ювади ва антисептик воситалар билан дезинфекция қилади.

  5. Халатлар (қалпоқлар, рўмоллар) ҳафтасига камида 2 марта ва ифлосланганда дарҳол алмаштирилади.

  6. Бемор парвариши билан шуғулланувчи ходимлар палаталар ва коридорларда овқатланиши қатъиян тақиқланади.

  7. Нафас йўллари инфекцияларига чалинган беморлар палатасига ва грипп, бошқа респиратор инфекциялар билан касалланиш даврларида барча палаталарга кириш пайтида ходимлар оғиз ва бурунни ёпиб туриши шарт бўлган тўрт қаватли ниқоб тақиши мажбурийдир. Ниқоблар ҳар 4 соатда алмаштирилади. Ниқобларнинг ўз вақтида алмаштирилиши учун жавобгарлик бўлим катта тиббиёт ҳамшираси, уларга ишлов бериш хўжалик ҳамшираси зиммасига юклатилади.


59




    1. Бўлим мудирлари ва катта ҳамширалар томонидан инфекцион касалликлар ташқи белгиларига эга, иситмалаётган, йўталаётган, аксираётган, ичак фаолияти бузилган ва ҳ.к. ходимлар ишга қўйилмайди.

    2. Инфекцион касалликларга чалинган беморлар сони камлиги туфайли хизмат кўрсатиш ходимлари умумий бўлган юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимларида мазкур ходимлар биринчи навбатда трансмиссив инфекциялари, сўнгра ичак инфекцияларига (шигеллёзлар, сальмонеллёзлар ва ҳ.к.ларга) чалинган беморлар, сўнгра вирусли гепатитларга чалинган беморлар ва охирида нафас йўллари инфекцияларига чалинган беморлар палаталарига кириши зарур.

    3. Бир гуруҳ беморлардан бошқасига ўтишда тиббиёт ходимлари халат, қалпоқ (рўмол) ва ниқобларини алмаштиришлари керак.

    4. Инфекцион стационарларда хизмат кўрсатувчи ходимлар ва беморларга газлама материаллардан тайёрланган пойабзал кийишга рухсат берилмайди.


  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling