Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Беморларни бўлимлар бўйича тақсимлаш


Download 0.5 Mb.
bet30/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Беморларни бўлимлар бўйича тақсимлаш

  1. Ташҳиси аниқланганидан сўнг (дастлабки ёки якуний) бемор тегишли бўлимга жойлаштирилади.

  2. Беморга гумонли ташҳис қўйилган тақдирда ташҳислаш бўлимига жойлаштирилади. Бундай бўлим мавжуд бўлмаган тақдирда хизмат кўрсатиш ходимлари бириктирилган алоҳида палаталарга (палата) ёки махсус маркировкаланган анжомли ва беморларга қараш буюмларига эга изоляция боксига жойлаштирилади.

  3. Тиббиёт ходимлари ташҳислаш палаталари (палатаси) ёки боксга киришда ушбу мақсадлар учун махсус ажратилган халатларни киядилар, чиқиб кетишда ечадилар.

  4. Ичак инфекцияларига чалинган беморлар маркировкаланган алоҳида туваклар (остга қўйиладиган судно) билан таъминланади. Бемор ажратмалари учун алоҳида идишлар маркировкаси бемор кроватининг рақамига мувофиқ бўлиши керак.

  5. Шахсий идиш-товоқларга ишлов бериш махсус ажратилган жойда алоҳида маркировкаланган идишларда амалга оширилиши керак.

  6. Нафас йўллари инфекцияларига чалинган ёки уларга гумон қилинаётган беморлар боксга ёки бошқа палаталардан алоҳида ажратилган кириш жойига эга махсус палатага жойлаштирилади. Нафас йўллари инфекцияларига чалинган беморларни палатага ётқизиш ва чиқариб юбориш қайта инфекция юқиши ва асоратланишнинг олдини олиш мақсадида 1-2 кун ичида амалга оширилади.

  7. Стационарда аралаш инфекцион касалликларга чалинган ёки уларга гумон қилинаётган беморлар учун, шунингдек, бошқа инфекцион касалликларга чалинган беморлар (инфекцион касаллик ташувчилар) билан алоқада бўлган беморларни ётқизиш учун бокс (алоҳида ажратилган палата) бўлиши зарур.

  8. Бундай беморларга барча маслаҳатлар ва муолажалар фақат ушбу палаталарда олиб борилиши керак.

  • Бўлимларда санитария ва эпидемияга қарши тартибга риоя этиш бўйича талаблар

    1. Инфекцион касалликлар бўлимлари хоналари тўплами ва майдонлари амалдаги норматив ҳужжат талабларига жавоб бериши керак.


    60




      1. Якуний дезинфекция ишлари бемор палатадан чиқариб юборилгандан сўнг, бўлим таъмирланиши олдидан, бўлимнинг (палаталарнинг) қайта ихтисосланишида бўлим мудири раҳбарлигида шифохона ходимлари бўлган кичик тиббий ходимлар (санитаркалар) томонидан олиб борилади. 9-17жадваллар.

      2. Палаталар, коридорлар, туалетлар, муолажа хоналари ва ҳ.к.лар учун тозалов ишлари анжомлари маркировкаланади, ишлатилганидан сўнг ювилади, ҳар бири алоҳида дезинфекция қилинади ва махсус ажратилган хонада (жойда) қуруқ ҳолда сақланади.

      3. Беморларга қараш учун буюмлар ҳар бир ишлатишдан сўнг зарарсизлантирилади.

      4. Беморларнинг ифлосланган тўшак тўпламлари клеёнкали ёки ип-газламали қопларга тўпланади, вақтинчалик сақлаш учун махсус ажратилган хонага олиб ўтилади.

      5. Тўшак тўпламлари кирхонага юборилганидан сўнг хона ювиш ва дезинфекция воситалари эритмалари қўлланилган ҳолда намлаб тозаланади. Тозалов ишларидан сўнг кичик тиббий ходим (санитарка) гигиеник душ қабул қилади ва махсус кийимини алмаштиради. 9-17жадваллар.

      6. Ишлатилган дорихона идишлари махсус ажратилган, маркировкаланган идишга (челак, бак, клеёнкали халта) тўпланади ва инфекцион касалликлар шифохонаси дорихонасига юборилади.

      7. Ичак инфекциялари ва вирусли гепатитнинг А ва Е турлари бўлимларида марказлашган канализация тизими бўлганда ёки умуман бўлмаган ҳолда кичик ёшдаги болалар ва ётадиган беморлар ишлатган судно ва тувакларни зарарсизлантириш санитария хонасида бунинг учун махсус мослаштирилган идишларда (бак, челак ва ҳ.к.лар)амалга оширилади, буларнинг сони идиш ҳажми ва беморлар сонига қараб, лекин 2 та идишдан кам бўлмаган ҳолда белгиланади. Суднолардаги (туваклар) нажасларни дастлабки зарарсизлантиришдан сўнг канализацияга ёки ҳовли ҳожатхонасига тўкишга рухсат этилади. Вабога чалинган беморларнинг нажаслари 13-жадвалга мувофиқ зарарсизлантирилади.

      8. Нажаслар квачлар ёрдамида зарарсизлантирилганидан ва тозаланганидан сўнг суднолар, туваклар дезинфекция қилинади ва қопқоқлари зич ёпиладиган махсус маркировкаланган идишларда ювилади. Бу бўлимларда туалетлар қулфлаб қўйилади.

      9. Шиппакларни (пойабзални) беморлар ўзи билан олиб келадилар (чарм ёки резинадан бўлиши керак).

      10. Болалар бўлимларидаги ўйинчоқлар фақат янги ва осон ювиладиган: резина, пластмассадан бўлиши керак. Ўйинчоқлар дастлабки зарарсизлантирилмасдан бир боладан бошқасига берилмаслиги керак. Бўлимлардан ўйинчоқлар ота-оналарга қайтариб берилмайди, бу ҳақда улар олдиндан огоҳлантирилади.

      11. Ишлатилган тиббий асбоб-анжомларни зарарсизлантириш инфекция турига қараб олиб борилади. Стерилизация 3-4-5жадвалларга мувофиқ МСБ шароитида ўтказилади.

      12. Барча тиббий муолажалар резина қўлқопларда олиб борилади. Муолажалар олиб борилишидан аввал ва улардан кейин ушбу санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ қўллар ювилади ва уларга ишлов берилади.


    61




      1. Ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган инфекциялар, шунингдек, энтеровирусли инфекциялар бўлимида тиббиёт ходимлари оғиз ва бурунни ёпиб турувчи ниқоблар тақиб ишлаши керак.

      2. Ишлатилган ниқоблар маркировкаланган қопқоқли идишга тўпланади.

      3. Бўлимда ниқоблар навбатчи тиббиёт ҳамшираси томонидан ювилади. Тоза ниқоблар тоза кийимлар сақлаш хонасида дазмолланади ва маркировкаланган ёпиқ идишларда сақланади.

      4. Ҳар бир бўлимда ҳар бир тиббиёт ходими учун ниқобларнинг 2 кунлик заҳираси бўлиши керак.

      5. Битта ниқобда ишлаш 4 соатдан ошмаслиги керак.

      6. Халатлар, ниқоблар, қалпоқчаларнинг (рўмоллар) ўз вақтида алмаштирилиши учун бўлимнинг катта тиббиёт ҳамшираси жавобгар ҳисобланади, у шифохона (бўлим) бўйича буйруқ билан тайинланади, назорат бўлим мудири зиммасига юклатилади.

      7. Ишлатилган ва тоза квачлар учун идиш тегишли маркировкага эга бўлган ҳолда алоҳида бўлиши керак. Ишлатилган квачлар дезинфекцияловчи эритмалар ёрдамида зарарсизлантирилади.

      8. Дезинфекцияловчи эритма ҳар бир зарарсизлантиришдан сўнг алмаштирилади.

      9. Тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ олиб борилади.

    Турли инфекцион касалликларда дезинфекция тадбирларини олиб бориш 9, 10, 11, 13, 14, 15, 16, 17-жадвалларда кўрсатилган.



    1. Download 0.5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling