Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Профилактик, эпидемияга қарши ва дезинфекция тартибларни ташкил этиш


Download 0.5 Mb.
bet16/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Профилактик, эпидемияга қарши ва дезинфекция тартибларни ташкил этиш

  1. Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) шифохона ичи инфекциялари пайдо бўлиши ва тарқалиши олдини олиш мақсадида ушбу санитария қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлари асосида профилактик, санитария ва эпидемияга қарши тадбирлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ олиб борилиши керак.


39




    1. Туғруқ мажмуаси (бўлими) ҳар йили камида бир марта профилактик ювиш ва дезинфекция ишлари, шу жумладан, зарур ҳолатларда жорий таъмирлаш учун (камида 14 календарь кунига) ёпилиши керак.

    2. Туғруқ жараёнидаги аёл аҳволини эътиборга олган ҳолда (эри, яқин қариндоши) ҳамкорликдаги туғруқ тавсия этилади. Туғруқ пайтида қатнашувчи қариндошлар мазкур бобнинг 8-бўлимига қатъий риоя этган ҳолда (уйдан келтирилган ёки бўлимда кийилган) тоза кийим ва пойабзалда бўлиши керак.

    3. Туғруқ мажмуаси (бўлими) барча бўлимларида ҳар куни ювиш воситалар қўлланилган ҳолда кундалик тозалов ишлари олиб борилади. Туғруқ мажмуаси (бўлими) турли таркибий бўлимларининг хоналарини тозалов ишлари турлари, уларнинг ўтказилиш сони ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасида келтирилган.

    4. Беморлар билан ҳар қандай алоқа ва уларда ўтказиладиган муолажалар бажарилишидан олдин ва кейин қўлларга гигиеник ишлов берилади.

    5. Туғруқни қабул қилувчи ва туғруқдан кейинги даврда беморга қараш ишларини амалга оширувчи тиббиёт ходими қуйидагиларга риоя этиши керак:

  • шахсий ҳимоя тадбирларига риоя этиш (биологик суюқликлар билан алоқада бўлиш хавфи бўлганда барча муолажаларни резина қўлқоплардан фойдаланган ҳолда бажариш), туғруқни қабул қилиш, операция хоналарида қўлларга ишлов бериш қоидаларига риоя этиш;

  • ҳимоя кўзойнаклари ёки экранлардан фойдаланиш;

  • санчиладиган, кесадиган асбоб-анжомлар, игналар билан ишлашда эҳтиёткорлик чораларига риоя этиш;

  • ифлосланган чойшаб ва матоларга тегишни минимал даражага етказиш, уларни маркировкаланган қоплар ёки контейнерларга жойлаштириш, нам чойшаб ва матоларни нам ўтказмайдиган қоплар ёки контейнерларда ташиш;

  • авария ҳолатларда (қон ва бошқа суюқликлар билан контаминацияланган асбоб-анжомлар кесиши ва санчилиши, шунингдек, қон ва бошқа биологик суюқликларнинг оғиз-ҳалқум, бурун ва кўз шиллиқ қаватига тушишида) амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ шошилинч профилактика ўтказиш.

    1. Акушерлик стационаридан чиқиб кетиш муддати она ва боланинг саломатлик ҳолатига қараб белгиланади. Эпидемиологик нуқтаи назардан туғруқдан 3-4-кун сўнг, шу жумладан, чақалоқ киндигининг тушишидан аввал чиқиб кетиши мақсадга мувофиқ.

    2. Туққан аёл чиқиб кетгандан сўнг палатада якуний дезинфекция типидаги ишлар олиб борилади, ўрин-тўшаклар зарур ҳолатларда камерали дезинфекция ёрдамида зарарсизлантирилади ёки нам ўтказмайдиган жилдлари бўлганда дезинфекция воситалари билан ишлов берилади.


40




  1. Туғруқ мажмуалари (бўлимлари) таркибий қисмларидаги қоидалар





    1. Download 0.5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling